Предыдущая публикация
Бахтдан кулсин кўзлар илойим,
Мукаммал бахт тилай ҳар доим,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!.
Шабнамдайин тоза қалбингиз,
ОДАМ АТО асли наслингиз.
Мудом баҳор бўлсин фаслингиз,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!.
Чеҳрангизда балқийди меҳр,
Чақнаб турган кўзларда сеҳр.
Пок қалбингиз иймондан ахир,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!.
Ҳалол бўлсин ичган ошингиз,
Қувончлардан бўлсин ёшингиз.
Тошдан бўлсин азиз бошингиз,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3