❓Бозорлардаги зиравор сотувчиларида заъфарон (рус. Шафран) доривор гиёҳи нархи сизларникига қараганда жуда ҳам арзон, яъни 10 грами 15 000 сўмдан экан. Арзон ва қиммат маҳсулотни қандай фарқлари бор. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
⚠️ Ростдан ҳам бозорларимиздаги зиравор сотувчиларида "Заъфарон (Шафран)" деб ёзилган ва кўринишидан бироз заъфарон доривор гиёҳига ўхшаш "маҳсулот" ларни учратишимиз мумкин. Каналимиз фойдаланувчиси айтганидек унинг нархи биз таклиф этаётган асл ва сифатли заъфаронга қараганда жуда ҳам арзон, яъни 10 грами 10 000 - 15 000 сўм атрофида сотилади. Бироқ у "маҳсулот" асло заъфарон эмас, аксинча мутлақо бошқа ўсимликдир (кўпинча махсар ўсимлиги).
❗️Хўш бундан кимга нима фойда?
🔰 Кузатишларимиз ва юқоридаги каби "тадбиркор"лар билан суҳбатлар мобайнида шу нарса маълум бўлдики, кундан кунга газета ва журналларда, радио ва телевиденияда заъфарон доривор гиёҳи ҳақида тез-тез маълумотлар бериб борилаётганлиги сабабли, уларда бу доривор гиёҳга нисбатан қизиқишни ортаётганлиги, бироқ асл ва сифатли заъфарон камёблиги, баҳоси қимматлиги, кўпчилик одамлар ҳали асл ва сохта заъфаронни фарқлай олмаслиги каби ҳолатлардан баъзи бур "уддабурон"лар унумли фойдаланиб қолишмоқда.
Масалан улар томонидан аввалига махсар каби ўсимликларни пакетларга жойлаб "Заъфарон", "Шафран" деб алдаб сотиш ҳолатлари, кейинчалик ушбу маҳсулотни ранги ва ташқи кўриниши "сотиб қўяётганлиги" сабабли, турли хил, инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланган кимёвий бўёқлар билан бўяб сотишгача сохта ва жирканч ишларни амалга оширишиб келишмоқда.
♻️ Шу ўринда асл ва сохта заъфарон ўртасидаги қуйидаги фарқларни келтирмоқчимиз!
✅ Асл ва сифатли заъфарон
ҳеч қачон арзон турмайди, сабаби: уни етиштириш ўта мушкул иш, шунингдек катта дала майдонларига экишни ва қўл меҳнатини талаб қилади.
✅ Асл ва сифатли заъфарон ҳеч қачон оддий целлофан пакетларда, елим идишларда ёки очиқ ҳолда сотилмайди, негаки у атрофдаги намлик ва кимёвий таркибни ўзига осон сингдиради, табиийки бунда уни фойдали хусусияти йўқолади.
✅ Асл ва сифатли заъфарон толалари 1-1,5 см узунликда бўлиб, яхлит,
тўқ қизил рангда бўлади, илиқ сувга солинганда 5-10 дақиқада сап-сариқ дамлама тайёр бўлади.
✅ Асл ва сифатли заъфарон ҳиди жуда ҳам ёқимли (шахсан ўзим шафтоли ҳидига ўхшатаман) бўлади.
✅ Асл ва сифатли заъфарон камёб, қимматбаҳо ва кўплаб шифобахш хусусиятлари мавжудлиги сабаб талаб даражасидаги, махсус тайёрланган ва бежирим идишларда қадоқланган ҳолда савдога чиқарилади ва ҳоказо.
🔆 Азизлар! Ўз саломатлигимизни асрашда бефарқ бўлмайлик! Гарчи тиббиёт кундан-кунга тараққий этиб борсада "Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган афзал" деган нақл ҳеч қачон эскирмайди ва ўз долзарблигини йўқотмайди!
🛡Саломатлигингизни асраш ва уни мустаҳкамлашда табиий, асл ва сифати кафолатланган заъфарон (шафран) доривор гиёҳини тавсия этамиз! Биз Эрон ва Афғонистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ”YASMINABONU BARAKA FAYZ” хусусий корхонаси томонидан етиштирилган табиий, асл ва сифати кафолатланган заъфарон (шафран) доривор гиёҳини сиз азизларга таклиф этишдан мамнунмиз!
☎️ Мурожаат учун тел: +998909309389
📲 Яқинларингизга улашинг
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев