ЕОИИда автотранзит юкларини элеткрон пломбалар орқали кузатиш кенгайтирилади

31 июлдан ЕОИИда божхона транзити тартибида автомобиль орқали ташиладиган деярли барча юклар навигация пломбалари орқали кузатилади, деб хабар қилди Россия Федерал божхона хизмати.
Шунингдек, темир йўл орқали ташиладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, махсус иқтисодий чоралар қўлланган товарлар, шунингдек айрим турдаги кийим-кечак, пойабзал ва электроника ҳам электрон кузатувга олинади.
Навигация пломбалари юкнинг ҳаракати ва маршрутини реал вақт режимида назорат қилиш имконини беради. Янги тартиб ЕОИИ ҳудуди орқали юк ташийдиган компаниялар, жумладан, Ўзбекистон ташувчиларига ҳам таалуқли.
ЕОИИда автотранзит юкларини элеткрон пломбалар орқали кузатиш кенгайтирилади - 5393362367287
  • Класс

Ўзбекистон ва Қирғизистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади

Томонлар давлат чегарасининг айрим участкалари, “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш, пенсия таъминоти, олий таълимда кредитларни ўзаро тан олиш, чегара ўтказиш пунктлари фаолияти, фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиши, Иссиқкўл вилоятидаги курорт объектлари ва “Бўстон” пансионатига оид қатор икки томонлама ҳужжатларни ҳам имзолади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади - 5393361222199
  • Класс

Россия Украинадаги ҳарбий саноат объектларига оммавий зарба берганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, зарбалар Киев, Львов ва бошқа ҳудудлардаги ракета ва дрон ишлаб чиқариш корхоналари, логистика марказлари ҳамда порт инфратузилмасига берилган.
Вазирлик маълум қилишича, Киевда «Маяк» ва «Электротехника заводи», Львовда авиация заводи ва «ЛОРТА» корхонаси, шунингдек, Ивано-Франковск, Ровно ва Днепропетровск вилоятларидаги бир қатор ҳарбий саноат объектлари нишонга олинган.
Одесса вилоятида эса ҳарбий юк ташишда фойдаланилган кемаларга зарба берилган.
Россия Украинадаги ҳарбий саноат объектларига оммавий зарба берганини маълум қилди - 5393360865591
  • Класс

Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг энг олий орденларидан бири билан тақдирланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга I даражали «Манас» орденини топширди. Бу ҳақда @sputnik_kyrgyzstan хабар берди.
Мукофот Мирзиёевга икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун давлат ташрифи доирасидаги тақдирлаш маросимида топширилди.
Маълумот учун, I даражали «Манас» ордениидан юқори фақат «Қирғизистон Республикаси Ботири» унвони туради.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг энг олий орденларидан бири билан тақдирланди - 5393359808567
Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг энг олий орденларидан бири билан тақдирланди - 5393359809079
  • Класс

Давлат ташкилотларида қарийб 1,9 трлн сўмлик молиявий хато ва қонунбузилиш аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилишича, йил бошидан буён давлат ташкилотларида ўтказилган текширувлар давомида қарийб 1,9 трлн сўмлик молиявий хато ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Текширувлар натижасида 264,7 млрд сўмлик камчиликлар бартараф этилди, 587,8 млрд сўм маблағнинг мақсадсиз сарфланишининг олди олинди. Шунингдек, 350 млрд сўмлик 92 та давлат харидида қонунбузилишлар қайд этилди.
Ҳисоботга кўра, 137 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 648 та ҳужжат эса асоссиз равишда яширилгани аниқланди.
РИА Новости/Наталья Селиверстова
  • Класс

Франция музейидан 2,5 минг йиллик ноёб тилла тақинчоқ ўғирланди

Франциянинг Шатийон шаҳридаги музейдан кельт даврига оид 2,5 йиллик ноёб олтин маржон ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда The Art Newspaper хабар берди.
Маълум қилинишича, икки нафар эркак ташриф буюрувчилар кўз ўнгида витринани синдириб, оғирлиги тахминан 450 грамм бўлган артефактни олиб қочган. Маржон 1953 йилда «Викс хоними» номи билан танилган кельт маликасининг қабридан топилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Франция музейидан 2,5 минг йиллик ноёб тилла тақинчоқ ўғирланди - 5393357011767
  • Класс

Тошкентда 35 та бозор ва савдо мажмуаси сотувга қўйилди

Президент қарорига кўра, Тошкентдаги 35 та бозор, савдо мажмуаси ва уларниниг шохобчалари оммавий савдога чиқарилади.
Сотувга қўйиладиган объектлар орасида «Ўрикзор», «Сергили машина бозори», «Бектўпи» ҳамда бошқа йирик бозорлар ҳам бор.
Мазкур қарор Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар доирасида қабул қилинган.
    Тошкентда 35 та бозор ва савдо мажмуаси сотувга қўйилди - 5393356099895
    Тошкентда 35 та бозор ва савдо мажмуаси сотувга қўйилди - 5393356099639
    Тошкентда 35 та бозор ва савдо мажмуаси сотувга қўйилди - 5393356099383
  • Класс

Трамп Вашингтон-Даллес аэропортини $22,5 млрдга реконструкция қилмоқчи

Лойиҳага кўра, аэропортнинг тарихий қиёфаси сақлаб қолинади. Шу билан бирга, йўловчилар учун кўп танқид қилинадиган автобуслар ўрнига замонавий транспорт тизими ва пиёдалар инфратузилмаси яратилади.
Реконструкция доирасида пиёдалар туннеллари, автоматик ҳаракатланувчи йўлаклар, терминаллар орасида ҳаракатланувчи ерости поездлари ва ойнаванд ўтиш йўлаклари барпо этилади.
    Трамп Вашингтон-Даллес аэропортини $22,5 млрдга реконструкция қилмоқчи - 5393355243319
    Трамп Вашингтон-Даллес аэропортини $22,5 млрдга реконструкция қилмоқчи - 5393355243063
  • Класс

Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентининг таклифига биноан 30 июль – 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Томонлар олий даражадаги музокараларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилади.
Ташриф якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради - 5393354972727
  • Класс
Показать ещё