МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
22-қисм
Робия Санобарнинг сўзларига бир оз ҳайрон ва ранжиб қаради. Бу гаплар унга оғир ботди. У бир неча дақиқа сукут сақлади, сўнг мулойим, аммо қатъий овозда гап бошлади:
— Санобар, нега мени тушунишни хоҳламайсан? Мен бу ерда қола олмайман. Ҳар куни Ҳакимнинг ўлими кўз олдимда гавдаланади. Қандай қилиб шу жойда ўзимни яхши ҳис қиламан?
Санобар унинг сўзларини бўлди:
— Бу жойда қолишинг шарт эмас, лекин Шахбознинг уйига боришинг — энг катта хато. У сени яхши кўрадими ё йўқми, муҳим эмас. Муҳими — у сенга мос эмас, Робия.
Нигора орага тушиб, вазиятни юмшатишга уринди:
— Қизлар, тинчлик сақланглар. Санобар, Робияни ҳам тушун. У шунчаки бу жойни тарк этиб, озроқ тинчланиб олмоқчи.
Санобар эса Нигоранинг гапига парво қилмай давом этди:
— Тинчлик излаяпсанми? Унда опангникига бор. Оиланг билан бўл, улар сени ҳимоя қилади. Лекин Шахбоз? Унга ишониб, уйига кўчиб кетсанг, биласанми одамлар нима дейди?
Робия кўзларини қисиб, унга тик қаради:
— Одамлар нима деса, десин. Менинг ҳаётимни бошқаришмайди. Ҳакимнинг ўлими ҳаммани юрагини парчалаб юборди, лекин мен учун бу шунчаки оддий воқеа эмас. Мен уни ўлимида ўзимни айбдор санайман. Унинг дил изҳорларида ёлғон йўқ эди. Бу жой энди мен учун яшаб бўлмайдиган жойга айланди.
Санобар алам билан кулимсиради:
— Сен бу гапларни ўйламай айтаяпсан, Робия. Шахбознинг асл ниятини билиб бўлмайди. Бир кун мақсадига етади, кейинги куни эса ёлғиз ташлаб кетади.
Робия унинг сўзларига тоқат қилолмай, қаҳр билан жавоб қайтарди:
— Санобар, бас қил! Шахбозни бунчалик ёмонлашга ҳаққинг йўқ. У менга ёрдам беришни хоҳлаяпти, шунчаки. Сен эса доим ёмон тарафини кўришга уринасан.
Нигора бу сафар қатъийроқ оҳангда гап бошлади:
— Иккингиз ҳам тинчланинглар. Бу масала шунчаки бир кечада ҳал бўладиган нарса эмас. Робия, балки ўзингга озроқ вақт берарсан? Шахбоз билан бу масалани яхшилаб муҳокама қил. Санобар, сен ҳам бу қадар қизишиб кетма.
Хонада сукунат чўкди. Робия ўрнидан туриб, ўриндиқни орқага сурди. Унинг юзида қаҳр аралаш қатъият бор эди.
— Мен қароримни ўзим қабул қиламан, Санобар. Ҳеч ким менинг ҳаётимни мен учун бошқара олмайди. Ёрдам учун раҳмат, лекин мен кимга ишонишни ўзим биламан.
У шундай деганча хонадан чиқиб кетди. Санобар ва Нигора эса унинг ортидан қараб қолди. Санобар чуқур нафас олиб, Нигора томон юзланди:
— Мен фақат уни ҳимоя қилишни хоҳлаяпман, Нигора. У бу қароридан афсусланишини биламан. Шахбоз уни шунчаки ўйинчоқ қиляпти.
Нигора аста бошини эгди:
— Балки, Санобар. Лекин баъзида одамларни ўз йўлларини танлашига рухсат бериш керак. Робия ҳам ўз танловини қилиши керак.
Хонада оғир сукунат давом этди. Нигора ва Санобар билишарди — Робиянинг қарори ҳаммалари учун осон бўлмайди.
23-қисм
Ҳамма режаларни барбод қилиб Камила синглисини ёнига чақирди.
-Алло.
-Опа сизми?
-Ҳа гўзалим менман,- Камиланинг қувноқ овози эшитилди.
-Ассаламу алайкум.
-Сени соғиндим синглим. Қачон келасан?
Робия оғир тин олди. Қандай борсин? Шахбоз кўчада юришга қўймаяптику.
-Ҳозир ишларим кўпда.
-Робия аҳволим ёмон. Келмасанг бўлмайди.
-Нималар деяпсиз? Нима бўлди сизга?
Робия энди хавотир ола бошлади.
-Оғир касалман. Россияга ҳам даволанишга борудик. Бўлмади.
Камила хўрсиниб қўйди. Робияни эса хавотири ошди. Ўтирган ўриндиғидан туриб у ёқдан, бу ёққа юра бошлади.
- Опа мени хавотирга солдингиз.
-Яккаю ягона жигаримсан. Сени кўргим келганда келмайсанми?
-Имконини қиламан опа.
-Манзилни ташлаб қўяман. Иложи бўлса бир ҳафталарга келиб кет.
-Хўп опа. Ҳаракат қиламан.
Алоқа узилди, сўнгра Робия Шахбозга қўнғироқ қилди. Шахбоз дарҳол жавоб берди
-Опам касал.
-Нима бўлибди?
-Билмадим оғир касалман деди. Мени кўргиси келяпти. Кел деди.
-Ҳаёлингдан чиқар буни.
-Шахбоз у мени опам. Мени ундан бошқа яқиним йўқ.
-Мен яқинимг эмасманми?
-У маънода айтмадим. Мени жигарим йўқ бошқа. Наҳотки уни кўришимга рухсат бермайсиз?
Робия пиққилашга тушди.
-Робиииш...
Шахбозни овози бироз юмшади.
-Сени қандай бир ўзингни юбораман. Яқин бўлсаям майли эди.
-Иложим йўқ.
-Унда ўзим машина гаплашиб бераман.
-Хўп.
-Лекин бир кунга қайтасан.
-Опам бир ҳафта дедилар.
-Ҳеч қачон.
-Хўўўп.
Робия бориб олай ўзим биламан дея кўнглидан кечирди.
***
Меҳмонлар овқатланиб ўтиришаркан Барно маставадан бошқа овқат илинмади. Дастурхонга ҳам ўзлари олиб келган майиз, ёнғоқ қўйилди. Меҳмондорчилик совуққина ўтаётган маҳал Шомил акани ҳамкорларидан уч эркак кириб келишди. Садоқат ва Барно бошқа хонага чиқишди.
-Иееэ келсинлар, келсинлар.
Шомил ака пой патак бўлиб, уларга икки букилиб салом солгандек таъзимда юқорига чиқарди. Ана ундан кейин Барно питирлаб қолди. Номи алламбало чет эл чақ чуқлари, бозорнинг олди шоколадлари ҳуллас энг зўр дастурхон тузалди. Овқатни эса айтмаса ҳам бўлади. Тансиқ таомларнинг уч хили бирин кетин дастурхонга тортилди. Салатларни айтмаса ҳам бўлади. Сезар дейсизми, эркаклар инжиқлиги салатими бир четдан жой ола бошлади. Майиз ёнғоқлар меҳмон келган ондаёқ йиғиштириб олинди. Бу томошани Садоқат тилини тишлаганча кузатиб ўтирарди.
-Шунча нарсага улгурганингга қойил,- дугонасига пичинг аралаш гапирди.
24-қисм
-Обрўли меҳмонлар булар. Шулар бўлмаса бизам ишимизни юрита олмаймиз.
-Ҳмм кўриниб турибди.
-Ке ўтир, толиқиб қолма,- Барно ошохонада ўтиришсркан дугонасини стулга ўтиришга таклиф қилди. Садоқат дилдан суҳбатлашаман деб ўйлаганди. Афсуски дугонаси жуда ўзгарган. Болалик вақтидан гаплашамиз деб оғиз жуфтлаганди:
-Барно эсингдами...
Аммо гапи чала қолиб Барно сўз бошлади.
-Садоқат қўшни қизни кўз олдимга олиб қўйибман. Оиласи бизчалик бой бўлмаса ҳам қизи чаққон. Ҳамма ишни билади. Бай бай уни таърифласам росааа ҳавасинг келади. Кўзинг тегмасин дейман.
Садоқатни дили оғриди. Садоқат ич-ичидан нимадир эзди. «Ҳавасинг келади», деб очиқдан-очиқ гапираётган дугонасининг бу сўзларида илгари сезилмаган кибру ҳавони сезди. Ташқи кўринишда ҳазил қилаётгандек туюлган Барно бирдан гапни жиддийлаштирди:
-Ҳазиллашдим. Дартов хафа бўлма.
Шундан сўнг Барно россааа ўзию олган тилла, кийим кечагини гапира кетди. Садоқатни энсаси қотсаям жим эшитди
-Шомил акага айтдим мени бирор жойга саёҳатга олиб боринг деб. Келин қилайлик кейин дедилар,- Барно билагидаги йўғонлиги бош бармоқ қалинлигича келадиган билагузукни ўйлаганча гапирди. -Шунга тезроқ келин қилсам дейман. Қўшни қиз ёш бўлсаям эплайди. Ундан кўнглим тўқ.
-Ўғлинг нима дейди?
-Уни нима дейиши билан нима ишим бор? - Барно қошларини чимириб чой хўплайди. Оғзи куйди шекилли ўзини бирдан тортди пиёладан. -Уффф иссиқ экан.
-Яшайдиган у, нега уни фикри билан қизиқмайсан?
-Мени болам, ўзим ҳал қиламан. Хотинни тахши ёмонини билишга унга йўл бўлсин.
-Барно шошилма дейманда бу борада. Нима бўлсаям болангни ҳаёти.
-Ақллилик қилма дугон. Мен бир нарсани билмасам қўл урмайман. Мана ҳозиргача қилган барча ишим ортиғи билан ўхшаган. Ҳуллас менга ақл ўргатишни ҳожати йўқ дугонажон.
Садоқат мум тишлади. Қачон дугонаси бу қадар ўзгариб кетибди? У соддагина Барнони бир юмалаб бошқа қиёфага кирганига ҳамон ишонолмасди. Ўша оғзидан гап келмайдиган Барноми бу? Маюсгина бўлиб жим қолди.
Аммо ёмони кейин содир бўлди. Садоқат ювиниш хонасига ўтиб қайтиб келганида ахлат челакда улар келтирган майиз ёнғоқлар шу ҳолича ташланганди. Садоқатнинг бўғзига йиғи тиқилди. Бу ерда ўзини жуда ортиқча сезди. Афсуски кеч кирган. Бу вақтда чиқиб кетиш имконсиз .
25-қисм
Садоқат кеч кирганини баҳона қилиб, қийинчилик билан ўзини босиб олди. Лекин юрагини сиқувчи алам тинмасди. Барнонинг ўзгариб кетганини, бу уйда ўзини нақадар ортиқча ҳис қилаётганини ўйлаб, хонада қолди. Ҳар бир тафсилот уни баттар эзар эди — майиз ва ёнғоқнинг ахлатга ташланганини, дугонасининг манманларча гапларини қайта-қайта хаёлига келтирар, болаликдаги содда ва самимий Барнони эсларди.
Ўша оқшом Барно меҳмонлар билан банд эди. Садоқат эса бурчакка тортилганча сукут сақларди. Хаёлга чўмиб, ўзини кўрсатмасликка уринар эди. Бу пайтда уй ичи жимликка бурканиб, меҳмонларнинг овози узоқлашди.
Ўша кеч жуда узоқ туюлди Садоқатга. Эрта тонгда эса нонушта ҳам қилмай эрини йўлга солганча тезда бу хонадонни тарк этишди. Ана энди Садоқат сира ҳам бу уйга қадам босмайди.
***
Робия тушга яқин опасининг юборган манзилига етиб келди. Тўртинчи қаватдаги айтилган эшикка етиб қўнғироқни босди. Ичкаридан озибгина қолган опаси чиқди. Улар аввалига бир бирини унча танишмади. Чунки орадан саккиз йил вақт ўтганди.
-Опаааа,- Робия опасини қучоғига ўзини отди.
-Робияаа синглим,- Камила йиғлаб юборди. -Ягонам мени. Сени жуда соғиндим.
#ОЖИЗА:
Опа сингил бироз қучоқлашиб ўтиришгач ичкарига киришди.
-Поччанг дўконга кетди. Сени келишингга тайёргарлик кўрайлик дегандик.
-Вой опа нимага оввора бўласиз? Ҳеч нарсани кераги йўқ эди.
-Ундай дема синглим.
Робия опаси кўрсатган жойга ўтирди. Кейин опа сингил суҳбатлаша кетишди.
-Онамизни топдингизми?- Робия умид билан сўради.
-Ҳали тополмадим.
-Мени қандай топгансиз?
-Икковимизда бир хил занжир бор.
Камила бўйнидаги занжирни кўрсатди.
-Кейин эса бизни тарбиячилар анча яхши эди. Билмайман қандай , аммо сен билан опа сингил эканимизни айтишган. Қара ўхшашлигимизам бор.
Опа сингил аслидаям тўрт бора кўришган. Камила турмушга чиққач қайта кўришмаган. Камила Робиядан олти ёш катта эди.
-Сизни онамни эслай олмайсиз а?
-Йўқ, умуман эслолмайман. Аммо бизни онам топширмаган. Бу ерда бошқа гап бўлса керак. Яна ким билади дейсан.
Опа сингилни суҳбатига поччани келиши ҳалал берди.
-Иее ким келибди, бизни кулбамизга?
Мурод ҳазил қилди. Улар кўп бора телефонда кўришиб гаплашишган бўлиб Робия Муродни анча яхши биларди. Албатта опаси борлигида гаплашишган.
-Опангиз чақирмаса келай демайсиз?
-Келдимку почча.
Робия жилмайди.
***
Шахбоз жинни бўлаёзди. Робияни ҳалитдан соғина бошлаганди. Ётоғида унинг суратига термулиб ётаркан онаси кириб келди.
-Шахбоз сен билан жиддий гаплашиб олишим керак.
-Тинчликми?
Шахбоз ўрнидан туриб чордона қуриб ўтирди. Онасига савол ила қаради.
-Мен совчиликка бораман.
-Робияни манзилини берайми?
-Жинни бўпсан. Келиб келиб етимчани келин қиламанми?
Барнони фиғони фалакка чиқди.
-Ойии,- Шахбоз норизо қаради.
-Етим қизни тарбияси бўлмайди. Сен ҳозир уни чиройига ошиқ бўлиб ақлингни ишлатмаяпсан.
-Мен уни севаман.
-Кулгимни қистатма . Севги бу йўқ нарса. Севги бу пул. Ўша қизам сен билан пул учун юради
-Ойи бас қилинг. У мени бойлигимни билмайди.
-Нима? Бу эртагингга кимни ишонтирасан? Мен ёш бола эмасман.
Давоми бор....
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев