МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
18-қисм
Робиянинг беҳол ўриндиққа суяниб ўтириши Шахбозни хавотирга солди.
-Жоним нима бўлди?
-Ҳалиям ўзимга кела олмаяпман.
-Пешонаси шу экан.
Шахбоз ачинганнамо гапирди.
-У яхши ўқирди. Жуда одобли йигит эди.
-Ёқтирардимам дерсан ҳали?- Шахбоз тутақиб кетди
-Шахбоз бу нима деганингиз? Ахир бир одам ўлди. Ота онаси уни доғида адо бўлгандир.
-Етарли, бировни ғами билан ўзингни тамом қилмоқчимисан? У бир аҳмоқ экан, шунчалигам бўладими йигит дегани? Мен сира тушунолмадим.
-Биз ҳам уни кимдир ўлдирган деяпмиз.
-Топишдими унда бирор далил?
-Афсус бармоқ излар фақат Ҳакимни ўзиники бўлиб чиқди.
-Менам ўша йигитни бунчалар аҳмоқлик қилади деб ўйламагандим.
-Ота-онаси билан жанжаллашиб қолган экан. Ҳаммаси унга зарба бўлган дейишяпти. Психологимиз эса охирги вақтлар у ўзида эмасди деди,- Робия эшитганларини айтиб берарди.
-Сенга бирор бир укол оламизми? Қаттиқ қўрққансан ҳар холда.
-Йўқ, яхшиман. Лекин...
Робия гапиролмай иккиланди.
-Нима гап Робиш?
Шахбоз қизга яқинроқ сурилди.
-Кечаси у тушларимга киряпти...
Робия йиғлаб юборди.
-Мен... Мен...
-Бўлди жоним йиғлама.
Шахбоз қизни бағрига босди.
-Жуда қўрққансан,бу ҳол вақтинчалик. Ўтиб кетади ҳали.
-Ётоқхонада ўз хонамга чиқишим учун уни хонаси олдидан ўтаман. Ва ... Ўша кун такрорланаверади. У хонадан чиқиб келаётгандек...
Робия яна йиғлаб юборди.
-Робиш сенга аввал ҳам айтганман. Мени квартирамга кўчиб ўт деб. Сен эса йўқ дейсан. Ҳали ҳам кеч эмас. Бирга яшайверардик.
Шахбоз Робиянинг қўлларини маҳкам ушлади ва кўзларига тикилди. Унинг овози бир оз титраб, лекин қатъий оҳангда эди:
— Робия, сен бундай давом эта олмайсан. Бу ҳолатингни кўриб, чидай олмаяпман. Ўша воқеани унутишинг учун бу ерда қолмаслигинг керак.
Робия эса бошини сарак-сарак қилди. Кўз ёшлари ҳали ҳам юзини ювиб турарди.
— Шахбоз, мен қандай қилиб ҳаммасини ташлаб кетаман? Бу ерда дугоналарим бор. Ҳакимнинг ўлими, унинг ташлаб кетган оғриғи мени ҳам ортидан эргаштиряпти. Бу ерда қолиб, барчасини енгишга ҳаракат қилишим керак.
19-қисм
Шахбоз чуқур нафас олди. У Робиянинг ҳис-туйғуларини тушунарди, лекин бу қизнинг ўзини қийнашига йўл қўйгиси келмасди.
— Робия, мен сени ёлғиз қолдиролмайман. Сен Ҳакимнинг ўлими билан боғлиқ хотираларни унутолмаяпсан. Бу воқеани ўзгартира олмайсан. Сен ўзингни йўқотиб қўймаслигинг керак.
Робия секин бошини эгиб, овози паст чиқди:
— Лекин унинг ўлими олдидан қандай аҳволда эканини кўрдим. Кўзимни юмганимда ҳам унинг оёқлари осилиб қолгани, Башир ака уни ерга олиб қўйганлари, очиқ қолган кўзлари кетмаяпти.
Шахбоз Робиянинг кўзларига тикилди.
— Робия, сен ўзингни қийнайверма. Мен сенга ҳеч ким зарар етказмайдиган жойга олиб чиқаман. Мени квартирамга кўчиб ўт. Бир оз тинчликка эришасан. Бу жой сени эзиб ташлаяпти.
Робия бир муддат сукут сақлади. У Шахбознинг гапларида мантиқ борлигини биларди, лекин ётоқхонани тарк этиш ўзини мағлубиятга учрагандек ҳис қилдирарди.
— Шахбоз... биламан, тўғри айтаяпсиз, лекин... мен ўзимни қочиб кетгандек ҳис қиламан.
Шахбоз унинг елкасидан ушлаб, мулойимлик билан жилмайди:
— Бу қочиш эмас, бу тикланиш. Ўзингни авайлаш, Робия. Сени севаман, ва бу ҳолатингни кўриб, жим қараб туролмайман. Ўзингни қийнашингга йўл қўймайман.
Робия Шахбознинг кўзларига қаради. У ўз ҳис-туйғулари ва воқеа ўртасида чалғиб қолганди. Шахбознинг сўзлари унга тасалли бўлиши билан бирга, янги масъулият юклагандек эди. У чуқур нафас олиб, бошини секин қимирлатди:
— Яхши, Шахбоз. Мен бир муддат сиз билан бўламан. Балки бу азоблардан халос бўлишимга ёрдам берар.
Шахбознинг юзида мамнуният акс этди. У Робияни бағрига маҳкам босди:
— Қабул қилган қарорингдан пушаймон бўлмайсан, Робиш. Ҳаммаси яхши бўлади, кўрасан.
Энди улар иккаласи ҳам Ҳакимнинг ўлимидан келган оғирликни енгиб ўтишга ҳаракат қилишарди. Лекин ҳаёт ҳали кўплаб синовларни тайёрлаб қўйганди...
20-қисм
***
«Чаён» босс кетган кундан бери изғийди.
-Ҳеч тинч юрмадингда. Топилдими?
Ғамгин бўлиб қолган «чаён» ни олдига дўсти қаҳвани қўйди.
-Йўқ топилмаяпти. Жудаям тўлиқ маълумот бўлса экан дарров топилса. Милицияга айтайлик десам рад этди. Мендан олдин бошқалар ҳит олса иш пачава деди.
-Сенга куч қувват тилайман. Ўзингам хавфли ишга қўшилгансанда.
-Эй дўстим бундан қийинларида калавани учини топганман. Аммо бунда сувга тушгандек ҳеч қаерда йўқ
-Лоп этиб оёғинг остидан чиқади билмай қоласан.
-Босс келгунча чиқса бўлди. Йўқса шундай севимли ишимдан айрилмай дейман,- чаён қаҳвадан хўплади.
-Дўстим сен уддалайсан.
«Чаён» стаканни қўлига олиб, қаҳванинг иссиқлигидан завқланди. Аммо ичидаги безовталик уни тинч қўймаётганди. Унга юклатилган вазифа кундан-кунга мураккаблашиб борарди.
— Дўстим, биласанми, — дея давом этди у аста, — бу сафар вазият бошқача. Босснинг сўзларида ҳавотир бор. Гўё бу йўқолиш оддий иш эмас, катта ўйин бўлаётгандек туюляпти.
Дўсти қўлини иягига қўйиб, мулоҳаза билан жавоб берди:
— Балки, ҳақиқатдан ҳам кимдир бошқа йўлдан юраётгандир. Лекин сен ҳам эҳтиёт бўл. Бу ўйин сенга зарар етказмасин.
«Чаён» бош ирғаб қўйди. Стол устидаги планшетини очиб, яна маълумотларни кўздан кечира бошлади. Бу сафарги иш чиндан ҳам хавфли эди, лекин у ўзини четга тортмоқчи эмасди.
***
Барнони ниҳоят кутилмаган меҳмонлари ташриф буюрди.
-Мана дугона сен учун ўз қўлларим билан тандирда патир ёпиб келяпман. Бу эса боғимиздан туршак, майиз, ёнғоқ дегандек. Ма ол.
Садоқат дугонасини қўлига тўрва сумкаларни тутқазди. Барно ёқтирмайгина уларни қўлига олди.
-Қани уйга киринглар. Хўжайинам ҳозир ишдан қайтган эдилар.
Барно мехмонларни шинамгина мехмонхонасига олиб кирди.
-Ваууув, Барно бу уй эмас қасрку а? Чаккимассан, қандай яшашни биласан,- Садоқат Барнони елкасига уриб қўйди.
-Қани стулга ўтиринглар,- Барно мехмонларни чет элдан келтирилган мебеллари томон олиб борди. Стол усти қанд қурсларга тўла эди.
21-қисм
Садоқат меҳмонхонанинг ҳашаматига ҳавас билан термуларкан, хонани кузатишда давом этди. Ҳар бир бурчакда нафислик ва бойлик ифодаси намоён эди.
— Барно, ҳаётингни зўр қилиб қургансан. Дугонанг биладида қандай қилиб эрни боғлаб олишни, — деди Садоқат пичирлаб, бошини силкиб қўйди.
Барно унинг сўзларидан норозилик билдирмоқчи бўлди, лекин меҳмонлар олдида вазиятни бузишни истамади.
— Дугонам, мен эрим билан бирга ишлаб, ҳаётимизни яхшиладик, ҳаммаси шунинг натижаси.
Садоқат энди кулиб қўйди:
— Ҳаа, сен қилган меҳнатлар ҳақида ҳамманинго оғзида гап юрибди, дугон. Лекин биласанми, баъзида бойлик ортида ҳам сир бўлади.
Бу гап Барнонинг эътиборини тортди. У бироз тараддуд билан сўради:
— Сир дейсанми? Нима демоқчисан?
Садоқат гапни ўзгартириб юборди:
— Эҳ, Барно, мен шунчаки ўзимча гапиряпман. Қани, бир пиёла чой ичайлик. Қачондан бери сенинг суҳбатингга муҳтожман.
Барно ичида Садоқатнинг сўзларидан бир оз безовталик ҳис қилган бўлсада, юзини ўзгартирмади. Аммо меҳмонларнинг бу ташрифи ҳам, Садоқатнинг шама билан айтилган гаплари ҳам унга сира ўтиришмаётганди.
-Мен ҳозир овқат олиб келаман, хўжайинга ҳам айтай дўстингиз келди деб.
Барно чиқиб кетади. Меҳмонлар ҳашаматлар ичра ҳавас билан қолишади. Барно эрини олдига борди.
—Шу хонада қамалиб ўтирасизми? Ана дўстингиз билан хотини келди. Хойнаҳой пул тиланиб келгандир.
-Қўйсангчи. Нима улар сени пулингга зорми?
-Ҳа бўлмаса нимага келди?
-Қаердан биламан. Қани юрчи.
Шомил ака хотини билан хонадан чиқди.
-Мен овқатга қарайчи, чой пой дегандек. Сиз бораверинг,- Барно шундай деганча ошхона томон ўтиб кетди.
***
Ётоқхона ўша кундан бери бесаранжом. Кўпчиликда кучли изтироб. Барча бевақт ҳаётдан кўз юмган Ҳакимга ачинади.
-Ҳалиям ишонгим келмайди,- Нигора сочини тараркан ўзига ўзи гапиради.
-Мени ҳам,- Санобар ўйчан бўлиб қолганди.
Уларнинг суҳбати устига, хонага Робия кириб келди.
-Робиш яхшимисан?
-Ҳа анча тузук. Шахбоз мени бу ердан олиб кетмоқчи.
Қизлар ҳайрон қолишди.
-Нималар деяпсан? Қаерга олиб кетади? - Санобар тутақиб кетди.
-Квартирам бор деди. Ўша ерга.
-Робия бораман дедингми? - Нигора ҳамон бу гапга ишонмасди.
-Ўйлаб кўраман
-Сен эсингни еб қўйибсан. Бу гап қаердан чиқди? Бормайсан,- Санобар жахл билан деди.
Робия унга ажабланиб қаради.
-Нега? Ахир бу ерда жинни бўламанку.
-Борсанг опангникига бор. Аммо Шахбознинг уйида сенга нима бор? У ўзи тузук эмас, сениям бир бало қилиб қўяди.
-Санобар нега шунақасан а? Шахбоз мени ростдан яхши кўради.
-Ахмоқсан. У сени яхши кўрмайди. У ўзини яхши кўради. Сендан ўз мақсади йўлида фойдаланади ҳолос.
Давоми бор...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1