Предыдущая публикация
Талпинаверади бу кўнгил қурғур.
Етишмоқ мушкулу қилмайман гина,
Борингизга шукур, боризга шукур.
Ердаман сизничи пойингизда таxт,
Қайга қўл узатманг тутганингиз баxт,
Дейман олисдан бир кўриб қолган вақт:
Борингизга шукур, боризга шукур.
Бир садо бермайсиз бағримни ўйсам,
Қайғуни жимгина қисматга йўйсам,
Билинар-билинмас пичирлаб қўйсам:
Борингизга шукур, боризга шукур.
Чарxлари тескари айланиб дунё,
Менман деганига боқмайин қиё
Десангиз: Соғиндим Азамат Зиё,
Борингизга шукур, боризга шукур!
АЗАМАТ ЗИЁ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
ИШОНМАЙ ҚЎЙДИМ.
Қанча чиройли сўз, илиқ табассум,
Шунчаки юзаки, баридан тўйдим.
Билмадим қанчалик ростсан, ёлғонсан,
Мен сенга сираям ишонмай қўйдим .
Ҳар куни илтифот, сокин тун тилаб,
Кетдинг мен ортингдан ҳижронда куйдим.
Шунча ёлғонингга юрак нимталаб ,
Мен сенга сираям ишонмай қўйдим,
Гумонда ёнаман, ёки худбинман,
Ёки юрагимда исёнларим кўп,
Йўқ сен ёлғончи, бунга аминман,
Мен сенга сираям ишонмай қўйдим.
Вақтни даъво дерлар, донолар сўзда,
Мен борини вақтнинг измига қўйдим.
Ишон менинг учун ёлғончи кассан.
Мен сенга сираям ишонмай қўйдим