Предыдущая публикация
Томчилар дайдиб
Дераза қўйнига отади ўзин.
Руҳингда баҳорий туйғулар қалқиб,
Хафаҳол қалбингга тилайди тўзим
Ёмғир севалайди...
Бир эзгин қўшиққа тайёрланар руҳ,
Энг баланд пардага етиб бормайсан.
Ёмғир...
Бахт...
Баҳорнинг мўжизалари,
Сен уларни ташлаб дарсга бормайсан.
Қарайсан: хаёлинг осмонларида,
Бир қиз булут янглиғ юради сузиб.
Тасаввурдан нари ўтиб билмайсан...
Ёмғир севалайди...
эзилиб.... эзиб...
Гўё у ёмғирда қолган фариштанг,
Аммо тутолмайсан унга соябон.
У бахт ёмғирида оқиб кетмоқчи,
Сен бахт бўлолмайсан унга ҳеч қачон.
Нега ёмғирли кун бахт ҳақда ўйлар
Шууримда учиб, тинчлик бермайди.
Ўзингга ҳукм ҳам топиб қўйгансан
Ёмғир севалайди...
У-чи севмайди....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1