MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
-кўчага чиққанда бошингга рўмол ўраб чиқ!
Онасини гапи гапирган жойда қолди.Феруза 16га қадам қўйиб 17 томон борар,икки опаси узатилиб кетгач совчилар эшик қоқа бошлаганди.
-рўмолни ўрасам одобли бўлиб қолармидим?-дея лаб бурди Феруза пичирлаб.
Маҳалла аҳли бир-бири билан иноқ бўлади,айниқса водий тарафларда.
Дилафруз қариликни бўйнига олиб энди бошяланг юрмай қўйган қуда-андалик бўлиб энди учинчи қизга келганда ўқитмоқчи эди кичигини.Ўғлику барибир ўқийди.Лекин эри кўнармикин қизини ўқитишга..икки қизида ҳам билганидан қолмай бирини тоғасига бирини жўрасига узатиб юборди.Она шуларни ўйлаб кўрпаларни деярли қавиб қўйди.
-чойинг борми хотин?
Кўчадан кириб келган эри Дилафрузга қараб бироз туриб сўз бошлади
-қизинг қаерда?
-репетиторга кетди!
-нима бор репетиторда? Қиз болага энг маъқули бола қараш,эрини ҳаққини адо этиш!
Дилафруз эрига илтижоли боқди
-қўйинг раъйини қайтарманг ахир мактабни олтин медалга битиряпти-ку?
Эри мўйлабини силаб бепарво қўл.силкиди
-икки опаси ҳам олтинга битириб мана айтган жойимизга тегиб кам бўлдими?
Дилафрузни энсаси қотсада индамади.
-гапдан ҳам чалғитдинг! Анов жўрам боредику Содиқ...шу нима дейди де?
Дилафрузни юраги ортга тортди
-нима деди?
-учинчи қизингни менга бермасанг жўраммасан дейди!
Дилафруз маҳаллани энг бой оилаларидан ҳисобланган Содиқни ҳонадонини кўз олдига келтириб бир зум ишонмади
-хазиллашгандурда!
Давоми бор..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев