4 avgust 2023. Muallif: МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА
💻🖋️1-ҚИСМ🖊️📖
Осуда отасидан эрта айрилди. Онаси икки қиз ва бир ўғил билан ёш бева қолди. Амаки ва аммалари жуда яхши одамлар эди. Уларни ёлғиз қўйишмади. Оилада Осуда катта фарзанд бўлиб, ёшлигидан билимга чанқоқ қиз эди. Онаси меҳнати куймасин деб далада ишлаб қизини қўшимча дарсларга қўйди. Қиз ҳам онасини пешона териси билан топган пулларни оқлашга уринарди.
Аммо она ишлаб топгандан бошқа пул келмайдиган рўзғор эмасми жуда пулга муҳтож бўлиб қолишди. Осуда қўшимча дарсларга бормай қўйди. Уйда ўзи мустақил ўқий бошлади. Бу орада бува ва бувиси вафот этишди. Шундан кейин шу пайтгача мулойим супурги бўлган кичик янгасини тили чиқиб қолди. Ўзи келин бўлиб келганига энди 3 йил бўлган келинчак эгизак ўғилли бўлгач, бирдан уй давосини очди. Осудани онаси Муҳаббат опани чала қурилган уйи бор эди. Акаси ўлгач укаси Малик майли шу ҳовлида яшаб
туринг. Қачон Қудрат катта бўлса ўзи уй қуриб олади деб айтганди. Малик-ку гапидан қайтмади, аммо хотини Сулҳида кунора бир жанжал. ахтарадиган одат чиқарди. Бўлмаса ҳовли катта. Дарвоза иккита, жанжалга сабаб бўладиган воқеани ўзи бўлмасди. Шундай бўлса ҳам Сулҳида эри келганда "Ўлиб бўлдим. Мен ҳам уй жойимни қачон эпақага келтираман. Кетсин булар, ёки биз ўша ердан янги иморат қуришни бошлайлик. Ўз ўтиришимизда яшайверамиз. Уларни уйини бузиб янги соламиз" деб эрини қулоқ миясини ер эди. Бу жанжалдан хабар топган Муҳаббат опа чала иморатни кўтариш учун қарз кўтаришни ўйлаб қолди. Аммо шу йили Осуда ҳам ўқишга кириб қолди. Сулҳидани эса жағи очилди.
-Ўқиб шаҳар олиб берасизми? Ундан кўра уйингизни қуриб чиқиб кетинглар. Шу пайтгача жим турган Осуда шу куни янгасига тик қаради. Уй ҳалиям бувамни номида ҳали кадастр қилинмаган. Кадастр қилинса, уй-жой ҳамма болаларга тенг тақсимланади. Мен билан икки укам ҳам отамни меросини даво қилиб чиқсак бўлади. Ана ўшанда уй қуришни тушингизга кўрасиз. Яхшиси жойингизда қисиб ўтиринг. Агар яна асабимга ўйнасангиз мендан яхшилик кутманг.
Сулҳидаони оғзи қийшайиб кетди.
-Сени тилинг чиқиб қолибдими?
-Ҳа. Бу тилим яна баъзи нарсаларни ҳам сайраши мумкин. Масалан амакимдан яшириб қариндошларингиз билан "чёрний касса" ўйнаганингиз,дугоналарингиз билан "гап" ўйнаб, онангизни уйида қилиб бераётганингиз...
-Вой ўлай.... ҳали шунақамисиз...- Сулҳида бу арзимаган гап бўлсада, эри билиб қолса яхши иш бўлмаслигини билар эди. Шу сабаб қайтиб Осуда билан ўчакишмади. Қизи йўқ пайти Муҳаббат опага заҳрини сочарди фақат. Осуда эса бор кучини ўқишга сарфлади.
У бошланғич таълим йўналишида ўқир эди. У курсни энг фаол талабаси ва гуруҳ сардори эди. Ҳатто устозлар билан ҳам билим борасида тортишиб кетаверар эди. Бутун курс у ва Тарих факультетида ўқийдиган Давлатёрни севгисини билишар эди. Давлатёр уни мактаб давридан бери севарди. Иккиси бир синфга ўқишар, Осуда биринчи йили кирган, Давлатёр эса
бир йил кейин кирганди. Давлатёр учинчи курсга ўтиши билан қизга совчи қўймоқчи эди.
-Осуда,- деди бирга Осуда қидириб юрган китобни шаҳар кутубхонасидан излаб топиб қайтишар экан.
-Синфдошлар бир ўтирайлик деяпти. Нима
дейсан?
-Эшитдим. Ҳаммаси унаштирилган қизи
ёки севгилисини олиб борамиз тоққа дейишаётган экан.
-Ҳа-да. Беш киши бўлишди. Биз билан олти жуфтлик бўламиз.
-Қўйсангизчи бунақа нарсалар тўйдан кейин ярашади. Ўша аҳмоқ қизларга ҳам ҳайронман тўйсиз, никоҳсиз жинни бўлишибди дам олишга етаклашиб юриб.
-Нега хаёлингга дарров ёмон фикр келади-а?
-Мен барибир бормайман.
Давлатёр Осуда билан ётоқхонасига
келгунча баҳслашди ҳам фойдаси бўлмади. Охири баҳслашиб ҳам қолишди.
-Эй, ўрроқларим бунақа нарсаларни сўраб ҳам ўтиришмайди. Унаштирилганларику хотинларидай қарашади. Дам олишга боришмаса ҳам билган ишларини қилиб юришибди учрашувга бориб. Битта сен фаришта. Қўлингдан ушласам ҳам бир ҳафта аразлайсан. Барибир меники бўласан-ку нимага бунча ноз қиласан.
Осуда бу гапни кутмаганди, боре дегандек қўл силтаб хайр ҳам демай югуриб ётоқхонасига кириб кетди. Давлатёр эса бир ҳафта қўнғироқ қилмади. Осудани ўрнида бошқа қиз бўлганда ялиниб ёлвориб ўзи телефон қилиб, дам олгани боришга ҳам рози бўларди. Аммо бу Осуда эди. Ўжарлик уни йўргагидан юққан касаллик эди. Буни устига унга бир умрлик дарс берган бир хонадоши ҳам бор эди. У тўртинчи курсда ўқир, анча мунча нарсани кўриб қўйганди. Осуда ўқишга кирган илк йили Чаман иккинчи курс эди. Ўқишга олти йил уриниб кирганди. Унчалик ҳам чиройли қиз эмасди, бошқа қизлардек буни яширишни ҳам истамасди. Бир ойда қадрдон бўлиб кетишди. Ва қиз унга ўз тақдирини айтиб берди. Чаман ҳам ўз синфдоши билан севишган ўрталарида ҳеч бир парда бўлмаган эди. Севгилиси Жавлон агар мени айтганимни қилмасанг ташлаб кетаман деб қизни устидан тўлақонли ҳукмдор бўлиб олган экан.
-У бир жойда тайинли ишламасди ҳам, ўқимасди ҳам. Аммо жуда келишган ва киришимли йигит бўлгани учун кўп қизлар ошиқ эди. Мен эса уни йўқотиб қўймаслик учун нима деса кўнардим. Учрашган пайтимиз хохлаган ишини қилишига қўйиб берардим. Манга уйланишига амин эдим. Аммо бир куни у бир одамни уриб юборди. У одам милицияга ёзиб бермаслик учун антиқа бир шарт қўйди. Уни тўй куни куёв ақлий заифлиги маълум бўлиб, тўйи бузилган қизига уйланиши керак эди. Бу гапни эшитиб осмон бошимга қулаб тушди. Жавлон эса бошини ердан олмай шундай деди:
-Сен яхши қизсан сенга уйланишни истаган чиқади ҳали.
Тўғри қиз бола эдим. Бироқ у билан ўртамиздаги қолган ишлардан кейин мен қандай ўзимни бировга раво кўрар эдим, бундай қилолмасдим. Қўлимдан ҳеч нарса келмай уларни тўйини жим кузатдим. Шу куни ўлиб қолмаганимга ҳайронман. Сен ёшсан, ўзингни тақдиринг буюрган инсон учун асра. Мен ҳам шу ишни қилганимда турмушга чиққанимдан кейин яшаб кета олар эдим. Эрим Абдували яхши инсон эди. Аммо мен унга кўнгил қўёлмадим. Бир йил яшадик. Фарзандимиз ҳам бўлмади. Бир куни мен аҳмоқ ёқиб юбормай сақлаб юрган Жавлонни суратлари ва ёзган смслари сақлаб қўйилган телефонни топиб олди. Ҳаммасини эринмай ўқиб чиқибди. Кейин менга уларни отдида:
-Сендан кўра жувонга уйлансам бўларкан. Ҳаром ишларни қилиб яна уялаэмай шу ишларинг ҳақида ёзишмангни сақлаб ҳам қўйибсанми?Ҳеч кимга айтмайман лекин сен билан бир кун ҳам яшамайман,- деди.
Ажрашдик. Эрим мардлик қилди бировга айтмади.Кўп ўтмай уйланди. Ҳозир иккита фарзанди бор. Яхши яшашяпти. Мен эса яна турмуш қуришни истамайман.Билмадим оилавий ҳаётдан кўнглим қолганми? Яхши жойлардан чиқяпти. Мен ўзим хохламайман. Осуда шу гапдан кейин, шаҳарда қиз билан қишлоқдагидек тўйларда бирровга эмас, бемалол учрашиб юришни ўйлаб юрган йигитни хаёлларни пучга чиқариб, ўзини олиб қоча бошлади. Барибир мени хотиним бўласан, битта ўпай деган гаплар қизни заҳар-заҳар гаплари билан тугар эди. Шу зайлда иккиси уришиб, ярашиб вақт ҳам ўтиб кетди. Осуда учинчи курсни, Давлатёр иккинчи курсни тамомлаб қишлоққа қайтишган ёз, ҳар доимгидек қишлоқда тўйлар кўп бўлди. Ана шундай тўйларни бирида Давлатёр Ширин билан танишиб қолди. Ширин бир ой деганда Давлатёрни ўзига ипсиз боғлаб олди. Қайсар ва ёнбермас Осуда Давлатёрни қалбидан аста чиқиб кетди. У илк бор Ширинни бўсаларидан маст бўлган куниёқ Осида билан муносабатини буткул узишга қарор қилди. Шу сабаб арзимаган нарсадан чиққан жанжал туфайли Осуда билан муносабатлари тугаганини айтиб смс ёзди.Осуда аввалига бу Давлатёрни шунчаки аччиқ устидаги гапи деб ўйлади. Бироқ бир ҳафта ичида Ширин билан унаштирилганини эшитиб осмон бошга қулаши қандай бўлишини ҳис этди. Кибрли кўнгли бировга билдирмади, аммо сотқин кўзлари кечалари тўккан ёшини ўзи билади. Қиз кўнгли минг пора бўлиб янги ўқув йилини бошлади. У ҳар замонда машинасида Ширин билан бирга ўқишга кетаётган (Ширин физика факултеътида ўқирди) Давлатёрни кўриб юрагига туз сепгандек бўлар эди.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5