25-қисм.
Муаллиф: Рустамхон.
Иккинчи фасл (бешинчи қисм)
Лола.... Жаҳонгир...
Лола дадасига гап уқтиролмай хуноб бўлди. Шунчалик жахли чиқдики, жахл зўридан тили калимага келмай каловланиб падари юзига тикилиб турдида, индамай ошхонага чиқиб кетди. Кетаётиб дадасига жахли чиққанини белдириш мақсадида гўрс гўрс қадам ташлаб олди.
Секин пастдан қўшнилар югуриб чиқадилар. Ортидан баланд овоз берган дадасининг кулгусинэ эшитилиб шусиз ҳам тутақиб турган Лола баттар асабийлашиб қўлига сочиқ олиб лозим бўлмаса ҳам стол устини артиб тозалади. Сунг балконга қилинган ёғоч сури устига тушалган кўрпачаларни қоқиб суқиб қайта тушаган бўлди.
Дадамга ҳайронман. Хўп уйланишига розиман дедим. Нега энди фақат мен ва аммам билиши керак? Тоғамларга айтсинлар, холаларим билиши керак, акам, опамлар...
Дадам ўғрилик қилмаяпти. Уйланаяптилар! Аёли вафотидан сунг, шунча йил ўтиб уйланаяптилар! Қайсарлик қилиб, гапларимни эшитгиси ҳам йўға! Ё уялаяптимиканлар? Нимасидан уялади?
Жахлинг тарқадими?
Балконга чиқиб келган дадасининг саволида чучиб ортига бурилди.
Дада, мен барибир қўшилмайман! Сиз нега қисиниб қимтиниб уйланишингиз керак. Кичикроқ зиёфатдек қилиб ўтказсак бўладику!
Ҳалиям зиёфат берамиз. Фақат акангларни чақириб ўтирмаймиз. Лола мени кундираман деб оввора бўлма, қизим. Йўқ дедимми, йўқ!
Опамларчи
Улар ҳам акаларингдан қолишмайди. Лобарга бир учини чиқаргандей бўлгандим, юмма талаб кетди. Ойимни ўлишини кутган экансизда деб жанжал бошлаб кетди. Таништирай кўрсин деб ўтган куни Лобарни кафега чақирувдим. Важоҳатидан ёнимда ўтирган Барнони уриб ташлайдими деб қурқиб кетдим. Бир амаллаб тинчлантириб олдим. Кафеда жанжал қилиб шарманда қилмасин деган хавотирдан давлениям ҳам чиқиб кетди. Мени давлениямни туширолмай опанг хуноб. Шу учун бир биримизни илгаридан танишимизни болалар билмагани маъқул дегандим деб у ҳам мендан хафа бўлиб қолди. Болаларингиз ичида Лола бошқача экан деб нуқул сени мақтайди.
-Ким айтди бу гапни?
Дадасининг оғзидан чиқаётган сўзларни диққат билан тинглаётган қиз ҳайрон савол берди.
Қайси гапни? Бор диққати Барнода ва унинг ҳафа бўлиб қолиш сабаби ҳақида ўйлаётган дадаси қизининг саволини тушунмагандек ажабланиб боқди.
Илгаридан бир биримизни танишимизни болалар билмасин деб ким айтди деяпман.
Барно, ҳайрон елка қисган ота соддалик билан кулиб қўйиб сўзида давом этди. Болаларингиз жанжал қилади деса ишонмабман. Биларкан.
Дада, шошмангда. Сўзлар ичидан сўз териб олаётган қиз дадасига яқинлашиб тикилиб қолди.
Шунда сиз Барно опам билан анчадан буён танишмисиз?
Ҳа,- елка қисиб олган эркак стол устида турган чойнакка қўл чузди. Анча бўлган. Шу онанг балнисага ётган пайтларимиди ё операция бўлган вақтларимиди? Пиёлани тўлдириб чой қўйган дадаси совуқ чойни симира туриб ўзига қараб қотиб қолган қизингни ранги оппоқ бўлиб кетганига диққат қилди.
Лола қизим нима бўлди сенга? Нега рангинг учиб кетди, яхшимисан?
Дада, сиз ойим тирик вақтидаа.. нафаси ичига тушиб кетган Лола секингина пичирлади. Сиз ойим тирик вақтидааа..
Қизининг ранги учиши, ўзига бақрайиб боқиши сабабини зўрға англаб олган ота кулди.
Жон қизим. Менга бу айбни қўйма! Сен ўйлаган нарса эмас. У вақтларда онангга зарур бир нарса топилмай кўп аптекаларда касалхоналарда сарсон юрганман. Божхонадаги ҳамкасбларимга тайинлаганман топилмаган. Амакинг бизни бош духтирни олдига кир топиб бера олар. Яхши аёл ёрдам беради. Бўлса йўқ демайди дегани учун киргандим олдига. Шу билан танишганмиз. Топилмади. Аммо кўп ҳаракат қилди ёрдам беришга. Бор гап шу. Сен ўйлаган нарсалар йўқ қизим.
Мен онангга тирик вақтиям ундан кейин ҳам хиёнат қилмаганман! Онанг кўзим тирик вақтида уйланинг деб рўхсат берганда ҳам мен онангга ҳиёнат қилмаганман. Онангни олдида ҳам худо олдида ҳам юзим ёруғ!
Дадасининг сўзларини тинглай туриб, ўзининг бадгумонлигидан юзига қизиллик югурди. Барибир кунглида пайдо бўлган гумонга эргашиб савол берди.
-Унда нега олдиндан танишимизни болалар билмасин дейди?
-Мана шундай шубхага берилишингни билган эканда.
Дадасининг секингина қайтарган жавоби бақириб ташлаганидан кўра оғир теккан Лола ўз гумонидан уялиб кетди.
Кейинги ҳафтада, дадасининг яқин ўртоқлари, ён қўшнилар, ва дадаси таклиф этган саноқли яқин инсонлари гувоҳлигида, Барно опаси ва дадасига никоҳ ўқилди. Лола тилида ҳам дилида ҳам қайта қайта дадам уйланишлари керак деб кўп бора такрорласада, то никоҳ ўқилгунича беҳаловат бўлиб ўзини қўярга жой тополмай қийналиб кетди. Никоҳ ўқилиш вақтигача зўрға сабр қилди. Ўз ўзидан бостириб келаётган йиғисини бостира олмай, келинни олиб келамиз юр шерик бўласан деб эргаштириб келган қариндош аёлларни кутиб ўтирмай дуч келган биринчи машинага ўтириб жўнаб кетди. Шофёрнинг қаерга деган саволидан кейин эс ҳуши тўплаган қиз айни дамда қаерга бориши ҳақида ўйдаб олдида. Беихтиёр Жаҳонгир ётган касалхона манзилини айтди.
-У ерда кимингиз ётибди синглим? Кўзгудан қизга маюсгина кўз ташлаб олган олтмиш ёшлар чамаси эркак киши чуқур хўрсиниб олди.
-Мажнуним!
Шу сўз оғзидан чиқар чиқмас ўпкаси тўлиб келиб, эрталабдан бери бўғзида тиқилиб турган кўз ёшлари пуртанадек кўзиларидан отилиб чиқди.
-Аллоҳим шу синовни берибди синглим, сабрли бўлинг. Мени аёлим ҳам шу касалхонада уч йил ётди. Аёлим эсидан оғиб қолиб, касалхона эшигида сарғайиб юрган вақтларимда, онамни опаларим тузалмайди. Жиннига даво йўқ. Умрингни кетказмай уйлан деб сиқувга олишди. Дарддан пушоймонликлардан толиқдим. Бошимга тушган кўргуликлардан эзилиб кетдим. Яқин дўстимга дардимни айтиб эркак бўлсам ҳам уялмай кўз ёш қилдим. Шу машинамни янги олгандим. Касалхонага хотинимни кўришга бордим. Бечора аёлимни дарди қузғаб ўзини ҳар томонга отиб югурган. Мен борган вақтимда духтирлар укол қилиб тинчлантирдик дедилар. Бир марта кўрай десам рўхсат бермайди. Нима қилишимни билмай, хотиним ётган хонани деразасини мўлжал олиб касалхона орқа томонига ўтдим. Шу балнисиларга ҳайронманда, деразасига оқ ранг суркаб қўйилади. Амаллаб ичкарига мўраласам, бечора аёлим оёқ қўли каровотга боғланган тепасида иккита давангирдек эркак туриб дўқ уриб жим бўлишини айтаяпти. Аёлим кўп қимирлагани учун эгнидаги куйлагининг этаги кўтарилиб кетган ёқавайрон. Аёлим қимирлаган сайин куйлаги тепага кутарилади. Кукраклари лорсиллаб кетади. Қараб туриб орим қўзғалди. Агар аёлим дўқ пўписа билан тузалса, шу иккита ҳуккиз қилганчалик дўқ уриш қўлимдан келмайдими!? Олиб кетаман! Ўлса қўлимда ўлсин! Умр берган бўлса яшасин! Катта дўхтирни олдига кириб туполон кутардим. Олиб кетаман дедим. Ҳеч кимни эшитмадим. Аслида аёлим эмас мен телбалигимни айтган духтир тилхат ёздириб олдида аёлимни ўзимга топширди. Мени бундай қилишим сабаби эса аёлимни шу аҳволга тушишида бош айбдор эканлигимда эди. Чуқур уф тортиб олган эркак ўзини ҳикоясини жимгина тинглаб ўтирган қизга кўз ташлаб олдида хижолатли жилмайди.
-Зерикмадизми?
-Йўқ бемалол гапираверинг эшитаяпман. Нега сиз ўзингизни айбдор деяпсиз?
-Эээй синглим, биз эркаклар, Худойимни берганини шукр қилмайдиган бўламизда! Афсус билан бош чайқаб олди. Шу хотиним билан севишиб ўламан куяман қилиб бир биримизга етишгандек. Биринчи қизим туғулди. Дўстларимга чойхона бердим. Кимдир табриклади. Кимдир эркакдан эркак туғиладида дегандек гап қилди. Мен ана шу гапга номус қилдим. Қийналиб боламни ёруғ дунёга келтирган аёлимни аямадим. Ичиб келиб сукдим. Ўзи йиғлаб ўзи овунган аёлим. Орадан кўп ўтмай иккинчи боламизга ҳомиладор бўлди. Уям қиз туғулди. Биринчисида табриклаган дўстларим ҳам бу сафар назаримда устимдан кулгандек туюлди. Чойхонада тугулган муштларим янги туғиб нимжон бўлиб қолган аёлим боши устига кутарилди. Уриб уриб хуморим босилди. Ётиб ухладим. Ўғил туғаман деб ёлворган аёлим билан деярли гаплашмай ҳаёт кечираман, учинчи қизим туғулгач, шу вақтгача, худо бергани деб овутиб юрган ойимни ҳам жағи очилди. Мени жабри ситамларимга чидаган аёлим тўртинчисини кўтарди. Қара агар бу сафар қиз туғсанг тўғри онангникига кетасан дедим.
Мени гапларимдан қўрқиб, уйимиз биқинида жойлашган поликлиникада боланинг жинсини аниқлатибди. Қиз деган. Йиғлаб дардини айтди.
Қутириб кетиб, аёвсиз калтакладим. Ўзим калтаклаяпман, эс ҳушим қорнига тепсам боласи тушади деб ўйлайман. Кўзлаб бир икки тепдим. Дод солиб хушидан кетган аёлимни қаровсиз қолдириб уйдан чиқиб кетдим.
Қиш вақти. Кўчада туп десанн тупигинг музладиган совуқ. Эртаси пешинга яқин уйга келдим. Ҳовлида турамиз. Ҳовлида жим житлик. Уйга кирдим. Эшикни очишим билан гуп этиб куйган эт ҳиди димоғимга урилди. Бефаросот бир нарса куйдирибди деган ўцда шундай хонамиз эшигини очдиму остонада қотдим. Овози қалтираб ҳикоясини давом эттиролмай қолган эркак чуқур чқур нафас олиб ўзини бир мунча тутиб олдида секин ўйчан овозда давом этди. Эшикдан кирсам, эндигина эмаклаб қолган саккиз ойлик қизим хона бурчагида токка уланган усти очиқ спералл печка ёпишиб куйиб қорайиб кетган. Тушунишимча синглиси эмаклаб бориб тасодифан печ спираллига тегиб кетган, уни қутқараман деган опаси ҳам синглисига ёпишиб қолган опаси ва синглисини ёнига келиб уларни ушлаган ўртанча қизим ҳам ерда опасини қўлини махкам чангалаб ётибди. Уша вақтида қандай қилиб ақлдан озиб қолмаганимга ҳайрон қоламан. Уйни милиса, тез ёрдам, ички ишлар босган вақтида онам ҳамроҳлигида энкайиб, букчайиб зўрға қадам ташлаб келаётган аёлим эшикда кўринди. Уч қизим, уч жигаргушам, учта бегуноҳ норасида гудакларимни жонсиз жасадини кўрган аёлим дод солмади. Ўзини уриб йиғламади. Жимгина остонага чукди. Соатлаб биронта саволга жавоб бермай келган вақтида қай ҳолатда остонга чуккан бўлса, эртаси куни болаларни қабрга қўйиб қайтганимизда ҳам шу алфозда ўтираверди. Ҳеч ким уни ўрнидан турғиза олмади. Икки кун емай ичмай ўтираверди. Учинчи куни
сен тўрт боланингни ўлдирдинг дедида тусатдан менга ташланиб қолди.
Ўғил ўғил дединг! Худо берганига қаноат қилмадинг! Қорнимдаги ўғлингни ўзинг ўлдирганинг камлик қилгандек, уч фариштамни ҳам ўлдирдинг! Сен туфайли ҳаммаси сени ношукрлигинг туфайли худойим кўрсатди! Кунглинг тўлдими!? Шукр қилмасанг менга керак, сенга керак бўлмама менга керак деб олди. Кўнглинг тўлдими? Аёлимни ёввойи овозда қичқириб айтганган гаплари, қулоғимдан кириб, юрагим тик борди. Юрагимни ғижимлаши кўр кўзларимни мошдек очди. Аёлимни касалхонага олиб кетишди. Мен тунлари йиғлаб худога нола қиламан. Афсус чекаман фойдаси бўлса қани!? Уч йил умрим шундай ўтди. Онамни опаларимни гапларғни эшитмадим. Боя айтганим воқеа бўлгунича шундай яшадим. Шу воқеадан кейин аёлимни олдимда Паркентга тоғамни ховлисига олиб кетдим. Кексайиб қолган тоғам аёли билан ёлғиз яшайди. Йўлда безовта бўлмасин деб духтирлар укол қилиб берган. Ухлаб ётган хотинимни қўлларимда кўтариб туширдим. Етти йил яшаб бир марта кўтармаган эканман. Эртами куни уйқудан кўз очган аёлим мени танимади. Уялиб мендан ўзини олиб қочди. Телбагина аёлим билан янгидан танишдим. Унга дўст эканлигимни, ёмонлик қилмаслигимни тушунтирдим. Ўзига хизмат қила олмайди. Ёш болани парваришлагандек парваришладим. Бошини юваман, чумилтираман, овқатлантираман. Тунда уйқуси келмаса алла айтаман,эртак айтаман. Енгилгина кулиб олган эркак бош чайқаб олди. Тагимда машинам бор. Такси қиламан. Аёлимни ёнимда олиб юраман. Уйга ташлаб кетмайман. Бир биримизни ёқтириб қолдик. Севиб қолдик. Аста секин унда узгариш сезилди.Худойим меҳрибон. Бир йил ўтиб қизимиз туғулди. Яна фарзанд берган худога шукр қилиб йиғлаб номоз ўқидим. Отасини иймонга келтирди деб Иймона исмини бердим. Фарзандли бўлган аёлим ҳар замонда ўтмиш ҳаёти эсига тушиб саволлар беришни бошлади. Сабр билан саволарига жавоб бериш қаторида номоз ўқишни ургатдим. Ўзим ҳам қўшилиб қуръон ўқишни ургандим. Орадан икки йил ўтди.Аёлим бу вақтга келиб соғлигини анча тиклаган,ўтмишни эслаган бўлсада иккимиздаги ўзгаришлар туфайлими таъна қилмади. Яна фарзанд кўрдик. Кўрган кунларимга шукрона келтириб Шукрона қўйдим исмини. Болаларимиз ўниб ўсган сари бизнинг дардимиз чекинаверди. Мен ўғил тиламай қўйдим. Машинамда такси қиламан. Аллоҳим барака берди. Шу қишлоқдан уй олдим ватан тикладим. Шу ерда яшаганимизни еттинчи йилига бориб ўғлим Собиржон туғулди. Сабримиз меваси ўғлим туғулган кунда аёлим дарди янгиланди. Каттагина бўлиб қолган Иймона иккимиз парваришладик. Меҳримиз туфайли аёлим яна ўнгланди. Олти ой бўлди катта қизимизни узатдик. Аёлимни қизимникига ташлаб уйга кетаяпман. Қизим сабрли бўлинг. Бу кунлар ҳали ортда қолади.
Фикримга қўшиласизми йўқми, бир эшитганим бор. Ислом динидан ўзга динга эътиқод қиладиган инсонларга худойим муъжизасини мана деб аниқ кўрсатар эмиш. Аммо бизнинг динимизда бундай муъжизалар деярли учрамасмиш. Мен бу нарса сабабини ўйлаб қоламанда ўзимча фикрлайманда. Бизнинг китобимиз Қуръони каримни ўзи тўлалигича муъжиза эмасми дейман. Оламни англаган, мусулмонга аҳлига ҳар бир кунни ўзи мўъжиза эмасми? Мана қаранг қизим, ҳамма нарса ўтади. Ёмғирдан сунг қуёш чиқмайдими? Қоронғу тундан сунг тонг отмайдми? Совуқ қишдан сунг илиқ баҳор келмайдими? Қишда ялонғоч қолган дарахтлар, баҳорда барг ёзиб, гулламайдими мева бермайдми? Меҳрибон бўлган Аллоҳим наҳот ўз севган бандаларига ёруғлик бермаса? Ўтади. Ҳаммаси ўтади. Фақат биздан сабр ва шукрона кетмаса. Аллоҳим ҳар бир ғам ортидан бир севинч жўнатади. Ҳар бир йўқотганингиз ўрнига бирини беради. Шундай ортингизга угрилсангиз ўтган кунларингизга эслайсиз ва ҳозирги кунгизга шукрона келтирасиз. Бу мени соддагина бир фалсафамда. Умрим одамларни манзилига элтиб қўйиш, уларни дардларини тинглаш ва ўзим ҳам ҳаётимни гапириб бериш билан ўтган оддий киракашни хаёт хақидаги фикрларида қизим, ёқмаган бўлса айбга буюрмайсиз.
-Йўқ. Жуда маъноли гаплар гапирдингиз раҳмат. Анча далда бўлди.
-Сиз шундай чиқиб келдингиз. Тухтамай кета олмадим. Сезибман. Йиғлагансиз. Касалхона манзилини эшитиб ўтмишимни эсладимда. Мажнунингизга нима бўлди?
-Ўзига ўхшаган бирини ўриб қўйган. Аламли жавоб қайтарган қизнинг кўзларига яна ёш қалқигани кўрган шофёр берган саволидан хижолат бўлдими. Индамай кетди.
Онам вафот этганди. Бугун дадам уйланди. Ўзимни ҳеч кимга кераксиз ҳис қилдим. Дадамни уйоанишига ўзим рози бўлиб ўзим чидай олмадим. Шу туфайли Мажнунимни олдига кетаяпманда.
Яхши кўрсасизми?
Индамай юз босган қизга кўзгу оша назар ташлаган эркак жилмайди.
Севсангиз, ким нима демасин ундан кечманг! Агар шу ҳаста йигитга муҳаббат қўйганингиз туфайли одамлар сиздан юз угирса угирар! Шу йигитни севганингиз учун сиз билан мендек ўзлари ҳам оддий гунохкор бўлган бандалар гап сўз қилишидан қўрқманг! Сиз Аллоҳга ҳисоб беришингизни ўйланг! Қолгани бекор!
Ҳаёт йўлини унқир чунқир кўчаларидан ўз сабри билан ёруғ кунларга етиб келган инсонга ҳавас билан назар ташлаган Лола майин жилмайиб бош силкиб олди.
Раҳмат сизга яхши инсон кўз ёшларини бармоқлари билан артиб олиб маюсгина табассум ҳадя қилди.
Мана манзилингизга келдик. Бахтли бўлинг қизим. Бахт йўлингиз ёруғ бўлсин. Бахт сари қадам ташлаганда ёрингиз қўлини махкам қаттиқ тутинг
Қамиш деган ўсимликни биласизми тусатдан савол берган эркакка ҳайрон боқиб бош чайқаган Лола тақдир тасодифан учратган доно инсон сўзларини давом эттиришини кутиб машинадан тушишга ошиқмади.
Қамиш ўсимлиги сувда ўсади. Сувсиз жойда қамиш бўлмайди. Пояси ғовок бўлганлиги, енгил ва қайишқоқ бўлган қамиш қурилиш ишларида ишлатилади
Буйра туқилади.
-Аҳа тушундим.
Шу қамишни ёз ойида ўриб олишади. Барглари ингичка ва ўткир бўлган қамиш агар нотуғри тутилса қамиш урувчиларни қўлини ўткир тиғдан ҳам чуқурроқ кесиб юборади. Қамиш қўлларини кесмаслиги учун қамиш урувчилар махкам тутадилар. Бахт илинжида йўлган отланган инсонларни уша қамиш урувчиларга қиёслайман. Агар сиз ўз бахтингиз учун курашаётган вақтингизда қамиш каби қўлда турмас бахтингизни махкам қаттиқ тута олмасангиз у шавқатсмзларча қўлингизни кесади ва сизга зарар беради. Бахт берилмайди у яратилади! Сиз мана шу курашда толманг қизим.
Раҳмат. Машинадан тушган Лола ўзидан узоқлаб кетаётган машина кўзга кўринмай кетгунча кузатиб турган қиз ўйчан қадамлар билан шифохона ичкарисига одимлади.
Демак мени қамишим Жаҳонгир аками шунда, жилмайди. Уни махкам тут дедими. Ростдан ҳам тўғри ўхшатиш қилди... Ҳақиқатдан ҳам хаёт йўлида олган жароҳатларга инсон ўзи сабаб бўлиб қолади баъзида худди мендек. Аслида қамишни махкам тутмаганим учун жароҳат олиб, сунг қамишни айблаб юрамизда
Қош учириб олган қиз касалхона ҳоқлисида маюс ҳолда узоқ узоқларга тикилиб ўтирган Жаҳонгирга кўзи тушди.
Бунчалар ғамгин ўтирибди. Тинчликмикан? Нима янгиликлар бўлса?
Ассалому алайкум яхшимисиз Жаҳонгир ака!
Тепасида эшитилган овоздан ҳаёлларини туплаган йигит қизга аввалига ҳайрон боқиб турдида тусатдан сакраб ўрнидан турди.
-Лола!? Тинчликми? Нега огоҳлантирмай келдинг? Жим тикилиб турган қизга ҳайрон боқди.
Йиғладингми? Савол берди. Яна йиғладингми?
Индамай бош силкиган қиз ўпкаси тўлиб кетганини, йиғлаб юборса овуниши осон бўлмаслигини билиб чуқур нафвс олдида йигитдан узоқлашди.
-Лола! Ортидан келган Жаҳонгир икки ҳатлаб йўлини тўсди. Нима бўлди? Нега йиғладинг? Қўлларидан махкам тутиб кўзларига тикилди
Нима бўлди?
-Дадам уйландилар пичирлаб жавоб қайтарди.
- Сендан олдин эрга теккани учун, Барно опага куйиб ҳасаддан ёрилиб кетай дедингми?
Қахқах отиб кулиб юборган йигитга алам билан тикилиб турган қиз жаҳлдан юзи қизиб кетганини ҳис қилди.
Вой аблахеей кўзлаб туриб ҳали ҳам кулаётган йигитни елкасига мушт туширди. Нима дедиз яна бир қайтарингда.
Тўғрида, Барно опа эрга тегди мен қолиб кетдим деб йиғлаяпсанку
Мен қачон ундай дедим? Жаҳонгир ака ҳозир сизни бир нарса қиб қўяман!
Алам қилган булса бурнингни тишла пучуқ
Йўўўқ мен у учунмас, менга уйланишни истамай касалхонаша беркиниб олганиз учун йиғладим. Ачитди
Ииии?
Ана энди сиз йиғланг мен эса кетдим.
Ииии
Баттар бўлингда тил чиқариб эрмак қилиб шарт ортига бурилди.
-Шошмада, эййй сен жиблажибон шошмада! Нима дединг ҳозир?
-Эшитганиз!-ортидан келаётган Жаҳонгирга парво қилмай касалхона дарвозаси томон йўл олган қизнинг кулгуси келди.
Алам қилган дейишини! Кимга алам қилди!? Нега келдим олдига бошқа жой қуриганмиди!?
-Лола эййй ҳафа бўлдингми?
-Йўқ!-жавоб қайтариб қадамини тезлатди.
Тўхтааа мен ҳазил қилдим. Ҳафа бўлиб йиғламасин дедим. Аслида даданг сендан ҳавотир олиб менга телефон қилгани учун қаерга кетди экан деб ўйланиб ўтиргандим.
-Дадам?
-Ҳа
-Нима дедилар?
-Сендан ҳавотир олди. Олдизга бордими деди. Кел яхшиси мен дадангга қунғироқ қилиб дадангни тинчлантириб олай. Сунг ўтириб гаплашамиз хўпми?
Хўп.....
Сен тентаксан! Жиннисан! Лоланинг баъзида йиғлаб баъзида хуноб бўлиб гапирган гапларини ўйчан эшитган йигит авайлабгина бурнига чертди.
-Дадангни у аёлдан қизғонаяпсан! Жиннигинам унақа қилма! Аксинча сен у аёл билан дадангни қанчалик бахтиёр бўлишини ўйла. Дадангни ёнида уни асраб авайладиган тушунадиган инсон борлигини ўйла ва охирида энди бемалол дадангдан ҳавотир олмай мени ёнимда кўпроқ бўлишингни ўйласангчи!
Кулди
-Уфф худоо бир яхши гап бошлайсизда, охирига келиб.... Лаб бурган қиз ўрнидан туриб нари кетди.
Оз қолди жоним озгина.. Бир оз сабр қил. Бир озгина. Яқинда ҳаммаси тугайди. Лола менга қарагин қара бир қизнинг ортидан келган йигит елкасидан тутиб ўзи томон бурди.
Озгина
Жим бош солинтирган қизнинг иягидан тутиб ўзига қаратди.
Озгина ва биз доимо бирга бўламиз. Унгача сабр. Унгача мана шу чиройли кўзларингни асрагин.Бу гузал кўзлар ана шунча бахт ёшларини туксин хўпми
Хўп..
Юр касалхона боғини айланиб чиқамиз. Қўлидан тутиб ўзи йўл бошлади.
Бу вақтда шаҳар чироқлари бирин кетин ёниб чироқ нурлари кўчаларга ўзгача таровот таратмоқда эди........
давомли
Имло хатоларига эътибор бермаслигингизни сўрайман азизларим. Тўғрилаб ўтирсам анча вақт кетаркан. 😊
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев