(1-қисм)
Эр-хотин телевизор қаршисида ўтирибмиз қандайдир сериал кўриб. Мен учун навбатдаги зерикарли севги қиссаси. Ўша-ўша сценарий, кимдир хотирасини йўқотган, кимнидир бой отаси камбағал куёвга қарши чиққан ва албатта бир маккора аёл. Воқеалар кетма-кетлиги ўзгартирилган холос. Экрандаги чеҳралар ҳам бошқа. Ҳа, яна бир нарса – бош қаҳрамон бўлмиш эркакни камида икки аёл персонаж, бош аёл қаҳрамонни эса камида уч-тўрт киши севади. Хуллас, бир қарашда фарқли кўринсада – қолипи битта. Кинодаги саргузаштларга ҳиссиз тикилиб ўтиришдан чарчадим. Бошқа каналга олиш истагида пультга қўлимни узатгандим одатдагидек қаршиликка учрадим.
- Адаси, тегманг илтимос.
Ҳамма нарсада сўзсиз итоат этадиган аёлим севимли сериалини кўролмаслик ҳавфини сезса умуман бошқа инсонга айланиб қолади. Ҳа майли дейман қўл силтаб. Куни билан зерикадида. Бор йўғи бир соат чидаб берсам телевизор тўлиқ ихтиёримга топширилади.
- Уфф, зерикдим хотин,- дейман ёнбошлаб.
- Илтимос адаси, озгина қолди...- ялинади аёлим.
Сериал тугаши билан канал алмашди. “Мен сизни ўхшатдим” мавзусида аския намойиш қилаётган экан. Аскиячиларнинг шўх-шодон қаҳқаҳаларига тўлди хонамиз. Ва... Кулишга ҳам улгуролмай қолдим. Кўрсатувнинг якунига илиниб қолган эканман. Алам қилиб кетди.
- Сени бетайин сериалинг деб шундай томошадан қуруқ қолдим.
Қовоғим осилганини кўрган аёлим мени кайфиятимни қандай кўтариш ҳақида бош қотира бошлади. Бу унинг юз мимикаларидан кўриниб турарди.
Доим мен бирор нарсадан ранжиб қолсам ўзимга келишимга вақт ҳам бермасдан дарров ҳушчақчақ қилишга киришиб кетади. Ёки латифа айтади, ёки бирор қизиқарли воқеа. Баъзида ўйланиб қоламан жойида тўқиб ташлайдими бу ҳаёлпараст.
Лекин ростанам қизиқ чиқади воқеалари. Лаблари, қошлари, қўллари ҳаракатга тушиб, шундай иштиёқ билан тасвирлаб берадики – беихтиёр ўзимни воқеалар марказида ҳис қила бошлайман. Ва бироз ўтгач ҳақиқатдан ҳам кайфиятим кўтарилади.
Хотин тушмагур ёмонам фантазёрда. Охирги сафар мусиқа каналига олиб ашулачи ҳонишларига қўшилиб, қилиқларини ўхшатиб севимли қўшиғимни куйлаб берганди. Овози чиқмасди, фақатгина лаблар ҳаракати. Гўёки ўзи айтаётгандек. Хўш, бу сафар нима билан хурсанд қиларкинлар хоним афанди.
- Адаси, келинг бизам аския ўйнаймиз,- деб қолди кутилмаганда.
- Ха-ха-ха! Жудаям кулгули. Аскияни тушунасанми ўзи?- дедим менсимай.
- Шубҳа қиляпсизми?
Нима бу? Дуэлга чақиряптими?! Жангга шайланган одамдек ўрнашиб ўтириб олдим. Кўрамиз, нималарга қодир экансиз. Хўш-хўш!
- Бошланг бўлмаса,- аёлим ҳам хонтахтани у тарафида тирсакларини тираб олганча “хўш-хўш” дегандек қараб турарди.
- Ўзинг шуни ҳоҳладинг. Хафа бўлиш йўқ.
- Албатта.
- Хотин, биласанми мен сени нимага ўхшатдим?
- Нимага экан?
- Чангютгичга!
- Вой нега?
- Ойлик олган куним чўнтагимдаги пулларни шунақа сўриб оласанки – бечора чўнтак ҳам ташқарига чиқиб, узилиб кетай дейди.
- Аха! Шунақами?- хонимнинг қошлари чимирилди.
- Шунақа!- дедим тез ғалабани ҳис қилиб. Аммо, лекин...
- Адаси, биласизми мен сизни нимага ўхшатдим?
- Хўш-хўш?!
- Автобусга улгурмай қолиб, таксида кетган одамга...
- Ие, нимага?
- Чунки кўп ишни ўз вақтида қилмайсизда кейин катта ҳаражатга тушасиз доим.
Ҳм, бунақа бурилишни кутмагандим лекин. Эътироз қиламан десам, гапларида жон бор. Бирор ишни битирай деб охирги дақиқагача тақаб бораманда кейин шошиб қоламан. Ҳмм, ёмонсиз хотинжон. Кўрамиз-кўрамиз, ким енгаркин бу ноодатий баҳсда.
- Хотин, мен сени капгирга ўхшатдим.
- Вой!- ҳайрон бўлиб қараб қолди.
- Капгирда овқат турмаганидек сени қўлингда ҳам нарса турмайди. Сен синдирган идишларни тўпласа бемалол ресторан очса бўлади.
Дарбозанинг юқори бурчагига урган голимдан мамнун эдим. 2-1!!
- Ҳмммм, - дедилар хоним маъноли.
- Давом этингчи онаси, навбатингиз,- деб жиғига тега бошладим.
- Майли-майли. Адаси... мен сизни чўнтакда қолиб кетган наушникка ўхшатдим.
- Ана холос! Нимага экан?- ўзимга ростанам қизиқ эди негалиги.
(давоми 2-қисмда)........((((bedoring man()))
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев