МАСЪУЛЛАР Ерда тараққиёт авжига минди, Эга топилгайдир ҳар қандай корга. Аввал битта қассоб етарди, энди Ўнта қассоб бордир битта қўчқорга. Илгари замонлар довруғи баланд, Бир бахши яшарди овулда ғолиб. Бугун катта-кичик ижод билан банд, Куйлар, халачўпни қўлига олиб. Қачондир каттакон маҳалла-кўйни, Уддалаб келарди ёлғиз оқсоқол. Ҳозир рота бўлиб бошқарар тўйни, Басдир, ёдда қолган уч-тўртта мақол. Гапларим киноя, пичингдан йироқ, Бу — янги асрнинг мутоибаси. Масъуллар янада бўлсалар кўпроқ, Шаклланиб борар ҳалқ тоифаси. Гўдаклар ўзини посбон дейди чўнг, Ўйинчоқ милтиғин отиб толмайди. Ҳамма қўриқчига айлангандан сўнг, Қўриқланадиган нарса қолмайди. Хўш, ундан кейин-чи? Юз берар не ҳо
  • Класс
РОСТГЎЙЛИК Мени лақиллатиб, Айтаверма сўз, Мана бу оташдир, Мана бу-чи, муз. Қурбақа эмасдир Малика асло, Яхшини яхши де, Ёвузни ёвуз. АҚШ. Хьюстон. 9.09.2015
ҲАЗРАТИ ОДАМ Жойлари осмонда бўлса ҳам магар Ҳазрати Одамга қийиндир ғоят. Ўнг ёққа боққанда руҳлари яйрар, Чап ёнга боққанда ўртанар фақат. Бир томон—жаннатнинг фусункор боғи, У роҳат гўшаси, ям-яшил макон. Бир томон дўзахдир, йўқдир адоғи, У ерда абадий азоб ва фиғон. Қувнар, ўнгга боқиб Ҳазрати Одам, Чап ёнга боққанда ошар ноласи. Бир насли жаннатга мойил бўлса ҳам, Дўзахда ёнмоқда битта боласи.
ҲОЖИЛАР Ҳалоллик Исломда энг олий матлаб, Тўғрилик Муслимнинг асл гултожи. Бир куни ўртада Шайтон оралаб. Ҳожининг ҳамёнин урди-ку ҳожи. Қайсибир ўлкадан келган кекса чол, Бор-йўқ бисотидан бўлди мосуво. Не қилсин? Чорасиз тураберди лол, Дилида шукрона, тилида дуо. Ўғри ҳожи эса мамнун ишидан, Тинмайин саждага эгилар боши. Нобакор банданинг бу қилмишидан Бадтарроқ қорайди Каъбанинг тоши!
ҲАСРАТ Қочган ҳам, қувган ҳам Аллоҳим дейди Қочган ҳам, қувган ҳам эмасман дўстим. Менинг изтиробим шул эди, Инсондан ўзгани демасман дўстим. Инсонки то ҳануз ваҳший ва ғаддор. Бир-бирин тинимсиз қулатар чоҳга Бундайин қисматга кўникмоқ душвор Нетай ҳасратимни айтгум Аллоҳга.
Показать ещё