Сардор Рашидов тўлиқ
ўйнаган баҳсда «Ал Жаиш» йирик ҳисобда
«Ан Наср»дан мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалида
Қатарнинг «Ал Жаиш» клуби ўз майдонида
БААнинг «Ан Наср» жамоасини қабул қилди
ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
Учрашувда 0:3 ҳисоби қайд этилган. «Ан
Наср» таркибида легионерлар Вандерлей
дубл қайд этган бўлса, Жонатан битта гол
киритишга муваффақ бўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим
ҳимоячиси Сардор Рашидов «Ал Жаиш»
таркибида 90 дақиқа ҳаракат қилди.
ОЧЛ, чорак финал
Ал Жаиш - Ан Наср - 0:3
Голлар: Вандерлей 45, Жонатан 55,
Вандерлей 85
Ал Жаиш: Мурод Ҳожи, Лукас Мендес, Сардор
Рашидов, Магид Муҳаммад, Моҳд Метхани,
Халифа Абабакар, Абдураҳмон Муҳаммад, Ал
Санад, Холид Ал Зриги, Аҳмад Моин,
Ромарино.
Ан Наср: Муборак Зайд, Холид Жалол, Тариқ
Аҳмад, Маҳмуд Хамис, Вандерлей, Жонатан,
Аҳмад Шамбиҳ, Амир Муборак, Аҳмад
Алясси, Маъсуд Сулаймони, Абдулазиз
Баррада
kech
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1