Яъни фитр (ҳайит) кунинг тонги ушбу садақани вожиб бўлишига сабаб бўлади. Шунга кўра фитр куни тонг вақтда туғилган болага ҳам фитр садақаси вожиб бўлади. Тонгдан кейин туғилган болага эса вожиб бўлмайди. Тонг вақти вафот бўлган кишидан фитр садақаси соқит бўлади, тонгдан кейин вафот қилган кишидан фитр садақаси соқит бўлмайди. Шунингдек, тонг вақтида нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлса, унга фитр садақаси вожиб бўлади. Тонгдан кейин ёки тонгдан олдин эга бўлиб, тонг вақтида эга бўлмаса вожиб бўлмайди.
Хуллас, фитр садақасининг маъноси фитр кунининг тонги сабабли вожиб бўладиган садақадир.
Фитр садақаси закот фарз бўлишидан олдин, рамазон рўзаси фарз бўлган йили суннат билан собит бўлган вожиб амалдир.
عن ابن عمر قال : ”فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكاة الفطر صاعا من تمر أو صاعا من شعير على العبد والحر والذكر والأنثى والصغير والكبير من المسلمين وأمر بها أن تؤدى قبل خروج الناس إلى الصلاة“ متفق عليه
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам фитр закоти хурмодан бир соъ, арпадан бир соъ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эрга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилади.
Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда фитр садақасини вожиб қилиб, унинг миқдорини таъйин қилди. Фитр садақаси Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам замонларида инсонлар одатда таомланадиган ва уларнинг кўпининг уйида топиладиган хурмо ва арпадан экани баён қилинди. Ўша вақтларда буғдой жуда ҳам кам истеъмол қилинган, деярли бўлмаган.
Фақиҳларимиз мазкур ва бошқа ҳадисларни жамлаб фитр садақаси буғдой, буғдойдан олинадиган ун ва талқондан ва майиздан ярим соъ, хурмо ёки арпадан бир соъ бериш киши бошига вожиб бўлади дейди. “Соъ” бир идиш бўлиб, ўша вақтнинг ўлчов бирлиги бўлган. Бир соъ Абу Ҳанифа ва Ироқ фақиҳларининг эътибрида 3.800 граммга тенгдир. Ёки мазкурларнинг қийматини бериш жоизлигига ҳанафий уламолар иттифоқ қилганлар.
Фитр садақасининг ҳикмати.
عن ابن عباس قال فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكاة الفطر طعمة للمساكين وطهرة للصيام من اللغو والرفث فمن أدى قبل الصلاة فهي زكاة مقبولة ومن أداها بعد الصلاة فهي صدقة من الصدقات رواه أبو داود و الدارمي
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлади. Ким уни намоздан кейин адо қилса садақалардан бир садақа бўлади”. Абу Довуд ва Дорамий ривоят қилади.
Ушбу ҳадиси шарифдан фитр садақасини адо қилинишда садақани савобини топиш билан биргаликда иккита ҳикмат ва фойда кўзда тутилиши маълум бўлади.
Биринчи ҳикмати ва фойдаси фитр садақаси рамазон рўзасини хато ва камчиликлардан поклайди. Шунинг учун Вакеъ ибн Жарроҳ “Рамазон ойининг фитр садақаси худди намознинг саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлган вақтда саҳв саждаси намозни тўғрилагандек, фитр садақаси рўзанинг камчиликларини тўғрилайди” -дейди. Лекин бирор узр билан рўза тутолмаган кишилар ҳам, рўза тутиш вожиб бўлмаган ёш болаларга ҳам фитр садақасини бериш вожиб бўлади.
Иккинчи ҳикмати ва фойдаси ҳайит кунида камбағал ва мискинлар, етим ва бечораларни хурсанд қилиш, уларнинг очликларини кетказиб, ҳақиқий байрам кайфиятини уларга беришдир. Шунинг учун ҳам фитр садақасини ҳайит куни тонг вақтида бериш вожиб бўлади. Аммо, рамазоннинг аввалида, олдиндан берса жоиз. Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Намоздан кейинга қолса ҳам соқит бўлмайди. Ҳаттоки, зиммасига вожиб бўлгандан сўнг инқирозга учраб камбағал бўлгандан кейин ҳам фитр садақа соқит бўлмайди. Лекин закот зиммаси вожиб бўлгандан кейин нисобни баъзиси ёки ҳаммаси ҳалоқ бўлса закот соқит бўлади.
Фитр садақасида мана шундай икки улуғ ҳикмат ва фойда бор эка
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев