Аллоҳ сизларга бу ойда рўза тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Ким ундаги яхшиликлардан маҳрум бўлса, маҳрум қилинади», деганлар» (Имом Аҳмад ва Насоий ривояти).
Мўминлар онаси ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа ойларда қилолмаган (ибодат)ларини Рамазон ойида астойдил бажарардилар. Рамазон ойида адо этолмаган (ибодат )ларини охирги ўн кунликда бажарар эдилар (Имом Муслим ривояти, «Риёз ус-солиҳийн»).
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Рамазон ойининг чиққанини кўриб рўза тутинглар. Шаввол ойининг чиққанини кўриб, оғиз очинглар. Агар осмон булутли бўлиб ой кўринмаса, шаъбон ойини ўттиз кун мукаммал қилиб тутинглар», деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Изоҳ: бу лафз Бухорийники, имом Муслимнинг ривоятида эса: «Осмон булутли бўлиб янги ой кўринмаса ўттиз кун мукаммал рўза тутинглар», бўлиб келган.
Мўминлар онаси ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар (Рамазон ойининг охирги) ўн куни кирса, бутун кечани ибодат билан ўтказиб, бунга аҳли-аёлларини ҳам уйғотардилар. Ўзлари кўп ғайрат қилиб, ибодат учун белни маҳкам боғлардилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ишониб ва мукофотини Аллоҳдан умид қилиб Рамазон рўзасини тутса, ўтмиш гуноҳлари кечирилади», деганлар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев