Ҳар доимгидек, бу борада ҳам аввало ўзлари амалий ўрнак бўлганлар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r أَجْوَدَ النَّاسِ، وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ، وَكَانَ يَلْقَاهُ في كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ، فَلَرَسُولُ اللهِ r أَجْوَدُ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Ҳақиқатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда эркин шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, Набий алайҳиссалом Рамазон кечаларини Қуръони Карим тиловати билан, уни ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом билан дарс қилиб, такрорлаб ўтказар эканлар.
عَنْ فَاطِمَةَ - عَلَيْهَا السَّلاَمُ - أَسَرَّ إِلَيَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنَّ جِبْرِيلَ كَانَ يُعَارِضُنِي بِالْقُرْآنِ كُلَّ سَنَةٍ وَإِنَّهُ عَارَضَنِي الْعَامَ مَرَّتَيْنِ ، وَلاَ أُرَاهُ إِلاَّ حَضَرَ أَجَلِي.
Фотима алайҳассаломдан ривоят қилинади:
«Набий солллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: «Ҳар йили Жаброил мен билан Қуръонни бир-биримизга ўқиб эшиттирар эдик. Бу йил мен билан икки марта ўқиди. Мен буни ажалим келиб қолганидан бошқа эмас деб биламан», деб айтдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Демак, Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили ўзларига нозил бўлган сура ва оятларни Жаброил алайҳиссаломдан қайта ўтказиб олар эканлар. Охирги Рамазон, яъни вафотларидан олдинги Рамазон ойида эса икки марта ўқиб ўтказган эканлар. Қуръони Карим оятларини такрорлаш, дарс қилиш мавсуми учун йил ойлари ичидан айнан Рамазон ойи танланган экан.
3) Рамазон – Қуръон ойи! Саҳобаи киромлар Рамазон ойини Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим-тарбиялари асосида Қуръон ойи қилиб ўтказганлар.
عَنْ زِرٍّ , قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ: أَيُّ الْقِرَاءَتَيْنٍ تَقْرَأُ؟ قُلْتُ: الآخِرَةُ , قَالَ:فَإِنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلامُ , كَانَ يَعْرِضُ الْقُرْآنَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلَّ عَامٍ فِي رَمَضَانَ , قَالَ: فَعَرَضَ عَلَيْهِ الْقُرْآنَ فِي الْعَامِ الَّذِي قُبِضَ فِيهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّتَيْنِ, فَشَهِدَ عَبْدُ اللَّهِ مَا نُسِخَ مِنْهُ , وَمَا بُدِّلَ , فَقِرَاءَةُ عَبْدِ اللَّهِ الآخِرَةُ.
Зиррдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос менга: «Икки қироатдан қай бирида ўқийсан?» деди. Мен: «Сўнггисида», дедим. У: «Зотан Жаброил алайиссалом ҳар йили Рамазонда Набий солллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни ўқиб эшиттирар эди. Набий солллаллоҳу алайҳи васаллам қабз қилинган йиллари у зотга Қуръонни икки марта ўқиб эшиттирди. Шунда Абдуллоҳ ундан нима насх қилинган, нима алмаштирилганига гувоҳ бўлган. Бинобарин, Абдуллоҳнинг қироати сўнггидир», деди».
Имом Табароний ривояти.
Кўриниб турибдики, Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Жаброил алайҳиссалом билан бўлган ўқишларига саҳобаи киромлардан хосларини иштирок эттирганлар ва бу билан ҳам уларга Рамазон Қуръон ойи экани борасида яна бир бор амалий таълим берганлар. Islom.uz
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев