ღ Залолат ღ
(ёхуд аср вабоси)
2чи булим. Фозил керакли
жойга
керакли маълумотни берар
экан, ўзида Амирга нисбатан
қандайдир ҳурмат
уйғонганини сезди. Қизиқ
шунча йил маҳфий бўлимда
ишлаб, бирорта намоз
ўқийдиганга ёки бирор бир
шариат йўлида турган
кишига ҳурмат сезмаганди. У
бундай кишиларни фақат
инсониятга душман, давлатга
душман, қолоқ,
янгиликлардан юз ўгириб,
эскилик сарқитларига
ўралиб оладиган, доим ўз
қобиғидан чиқмайдиган
кишилар деб ўйларди. Улардан
нафратланар,
бугунги кунни ҳамма
муаммосига айнан мана шу
диндорларни айбдор деб
билар, уларни таг туги билан
қўпориб ташлаб дунёни бу
“эскилик сарқит”ларидан
тозалагиси келарди. Дадаси
унга уқтирарди: “инсоният
камолотини, унинг
прогрессини орқага тортувчи
энг катта тўсиқ бу диндир”.
Чунки диндорлар ғайратсиз
бўлишади. Улар битта
китобни ўқиб, унда
ёзилганлардан ташқарига
чиқишмайди, 1400 йил
олдин айтилган гапларни,
қилинган амалларни бугунга
ҳам қўллашади. Бу эса
ривожланаётган тараққиёт
асрида инсонни оёғига
кишан бўлади. Лекин бугун
Амирни тимсолида дин аслида
маданият эканлигини
бир қиррасини кўрди. Яна у
билан гаплашгиси келди.
Кўнглида динга нисбатан
илиқлик уйғонгандек бўлди.
Лекин....лекин у бу ерга бошқа
мақсадда келган. У
давлатни одами, маҳфий
ҳизматни энг ишончли
агенти, ҳиссиётларга
берилиши мумкинмас! Унда
операция барбод бўлади.
“Бардам бўл, Фозил, отангни
гапи ҳақ, дин барибир
қолоқлик”.... ******( ღ Hikoyalar
Olami ღ
grupasidan ) Спорт зал ҳар
кунгидек
гавжум. Санжар ишга сал
кечикиб келди. Раҳматуллоҳ
уни кутиб ўтирарди. Келиши
билан уни кабинетига
кирди. - Ассалому алайкум
Раҳмаутллоҳ ака,
чақиртирган экансиз.
- Ва алайкум ассалом, ҳа
жиян, ухлаб қолдингизми
дейман. Янгилик бор. Ман
ишончли йигитлардан 4-5
кишини Туркияга дам
олишга жўнатаябман,
борасизми?
- Зўрку, албатта бораман. Дам
олишга дедингизми? Пулим
етармикан, кеча уйга
жўнатгандим борини...
- Биз тўлаймиз, сиз бориб дам
олиб келсангиз бўлди.
- Раҳмат ака, албатта
қайтараман. Чет элга чиқиш
орзуим эди, амалга ошадиган
бўлди шекилли.
- Майли тайёргарлигингизни
кўриб юринг ҳужжатлар
тайёр бўлса хабарини
бераман. Қолганини уйда
гаплашамиз. Манга Самир
билан Илкинни айтиб
юборинг.
- Хўп бўлади ака, ҳозир
айтаман,- деб залга қараб
чиқиб кетди. Бир оз ўтиб Самир
билан
озори йигит Илкин кириб
келди.
- Самир, нега Санжарда
ҳалиям мулойимлик бор?
- Ака, медмаълумотларини
кўздан кечиргандик, касали
боракан, биз берадиган
препаратлар уни
организмига салбий таъсир
қилиши, хатто уни нобуд
қилиши мумкин. Шунга
бермадик.
- Унда уни жиҳодга қандай
тайёрлайсиз? У бу туришида
чумчуқни ҳам ўлдира
олмайдику...Ҳеч жонини
койитадиган болага
ўхшамайди, жангга
кирармикан?
- Унга ҳам услубимиз бор ака,
- деб Илкин гапга қўшилди.
- Қандай йўл экан?
- Кўпроқ вақт олади, лекин
агрессия уйғотувчи
таблеткаларингиздан
самараси зўр.
- Нимани назарда тутаябсан
Илкин, -деди Раҳматуллоҳ
тоқати тоқ бўлиб. - Видео
роликлар ва
сайтларимиздаги мақолалар.
Аввалга АҚШни
кирдикорларини кўрсатамиз,
масалан Ироқни Ал
Фаллужасида АҚШ аскарлари
қандай қилиб
мусулмонларни отиб
масжидларни бузишиб
шаҳарни вайрон
қилишганини, кейин уларни
мусулмонларга нисбатан
фосфор бомбасидан
фойдаланганлиги ҳақидаги
лавҳа, хуллас материалим
кўп. Кейинги этапда Башар
Асад ва уни ҳамтовоқларини
кирдикорларини кўрсатиб
қирғинларидан, таъсирли
видеолардан тақдим этаман
ва ниҳоят Санжар келган
юртидаги
холат...Масжидларни
беркитилиши, зоналардаги
ахвол, зонадан чиққан
хизбутчиларни
интервьюлари, ҳавфсизлик
ҳизматини қинғир
ишларини кўрсатамиз. Бир
ойда йигитча шунақанги
тажовузга тўладики, ўзи
сўрайди мани Сурияга
юборинг деб...***( ღ
Hikoyalar Olami ღ grupasidan )
- Фикринг манга маъқул.
Фақат қўрқитиб юборма.
Психологиясига яхшилаб
ишлагин. Қалбидан раҳмни
чиқариб ташла, отангни от, у
бенамоз деса отасини
отадиган бўлсин!
- Бу ёғини манга қўйиб беринг
ака...
- Давай, ишни пайидан
бўлларинг.
- Туркияни нима қилдик? деб
сўради Самир.
- Боради. Янги танишлар
ортирсин, кўнглига маъқул
келса бу сафар яна истаб
қолади, икки мартаТуркияга
бориб келса у ёғи Сурияга
бир қадам. ***
Дам олиш куни эди. Амир
Санжарни дадасига телефон
қилди. Ҳол аҳвол сўраб,
амаки бу дейман, тўйни
бошламайсизми, бир бориб тўй
есак,- деди.
- Эй болам, бу дўстинг ҳеч
келай демайди. 5 ойга деб
кетганди. Мана 7 ой бўлди.
Ҳалиям келмайди. Иши кўп
эмиш, топишим яхши, бу
ишдан кетсам, қайта топиб
бўлмайди. Яна бир йилча
ишлай, кейин бораман деб
ҳеч унамаябди. Келин томон
очиқ айтомасада, гап
қистираверади, иккинчи
қизимиз ҳам тайёр деб. Сан
болам, уни гапга сол, келиб
уйлансин, келинни тушириб
олайлик, кейин мана истаса
олиб кетсин келинни ҳам,
истаса ўзи бориб яна
ишлайверсин.
- Майли амаки айтиб кўраман
албатта, лекин Санжар
аввалгидек гапга кирадиган
эмас. Жуда ўзгарган, қайсар
бўлган. - Ҳа гапларидан маълум.
Намоз ўқиябди эмиш,
мангаям насихат қилади
телефон қилиб қолса.
- Ҳа, нафақат сизга, ҳаммага
насихат қилаябди. - Ишқилиб
халигидақа
одамларга қўшилиб
қолмадимикан, Амир?
- Билмадим амаки, кимлар
билан ишлайди, билмадим.
Ҳали уйга чақираман, маълумот
олишга ҳаракат
қиламан.
- Шундай қилгин болам,
кўнглимда ғашлик бор,
онаси ҳам бу бола ўзгариб
қолган ваххобийми, хизбутми
бўлиб кетмасин деб
ҳар куни жаврайди.
- Аллоҳ асрасиней амаки,
ундай деманг...
Хонани бурчагида жимгина
ноутбукда ёзиб ўтирган Фозил
бутун танаси қулоқ
бўлиб бу суҳбатни жим
тинглаб ўтирарди. Амир
телефонни ўчириши билан, -
ҳа укам, отангиз билан
гаплашдингизми дейман,- деб
талмовсиради.
- Йўқ, бир дўстимни дадаси
билан. Ўғиллари ҳақида
сўрадилар.
- Ўғиллари ҳам шу ердами?
- Ҳа мани синфдошим, исми
Санжар.
- Нега синфдош бўлсангиз
бирга турмади сиз билан?
- У сал ғалати бола,
характери бошқача. Бугун
келади, чақирмоқчиман.
Танишиб оласиз, лекин
айтиб қўяй, уни олдида
динни ёмонлаб қўйманг,
жуда агрессив жавоб беради
бу масалага.
- Йўғей, ман дин масаласида
илмим йўқ, илмли кишилар
билан тортишмайман.
Шунчаки танишаман холос,
агар ўзи буни истаса. ******( ღ
Hikoyalar Olami ღ
grupasidan )
Кечга яқин Санжар
Амирларникига келди. Амир
билан истар истамас
сўрашди. - Аёлга ўхшаб ҳалиям
аразлаб юрибсанми?
- Аразлаганим йўқ, чарчадим
просто. Шунга сал уйқусираб
юрибман. Нега чақиртирдинг
Амир? - Шунчаки,
мусофирликда
қишлоғингни ҳар бир
фарзанди санга
туғишганингдек туюлади.
Дўстмиз ҳар ҳолда. Янги бир
ака келганлар, ажойиб ош
пиширадилар. Шунга битта
палов қилгандик. Зиёфатга
чақирдим.
- Унда раҳмат.
- Даданг билан гаплашувдим
бугун. - Тинчликми?
- Ҳа, тинчлик, “тўй қачон”
деб сўрадим.
- “Хўкиз туғса” дедиларми
дадам?
- Йўқ, “Санжар Россиядан
келса”, дедилар.
- Ҳали бормайман уйга.
Яқинда Туркияга кетаябман.
- Иии тинчликми?
Галатасарой-Фенербахчини
ўйинигами? - Йўқ ишхонамиз
уч-тўрт
яхши ишлаган кишиларни
дам олишга юбораябди.
- Сани қайси қилмаган
ҳизматларинг учун?
- Билмадим, Раҳматуллоҳ ака
“сиз ҳам борасиз” дедилар.
Шу пайт Фозил лаганда ош
кўтариб келиб стол устига
қўйди.
- Ассалому алайкум меҳмон.
Келинг, қайнонангиз суяркан,
ошга етиб
келибсиз.- деб Фозил
Санжар билан қуюқ
сўрашди.
- Ва алайкум ассалом
биродар. Қайнонам суймаса
қизини берармиди, ошни
ўйнатиб юборибсизку...
- Ҳа энди қўлдан келганча.
Айтганча, Фозил мани
исмим.
- Ман Санжар, танишганимдан
хурсандман.
- Ман ҳам хурсандман, қани
йигитлар, ошга қаранглар,
совуйди, Амир, меҳмонга
ўзингиз ҳизмат қиласиз
энди. - Бу меҳмон эмас, ҳар кун
келарди илгари, ҳозир сал
оёғи узилиб қолган....
Илкин спортзал ичидаги
кабинетида бир нечта
видеолавҳаларни тайёрлаб
Санжарни келишини кутиб
ўтирарди. Санжар ҳаммани
кетказиб, ишларини тугатиб
кийиниш хонасига кирди ва
ёнидаги хонадан чиқаётган
аёллар йиғиси, болалар фарёди
ва ўқу портлашлар
овозини эшитди. Ким кеч
бўлганда кино кўраябди деб
қия очиқ турган эшикдан
ичкарига мўралади.
Ичкарида Илкин компьютерда
Ироқни Ал
Фалужжа шаҳрини АҚШ
аскарлари томондан ер юзи
билан битта қилинишини
томоша қилиб АҚШни
лаънатлаб ўтирарди. - Қанақа
кино кўраябсиз оға?
–деди Санжар Илкинни
елкасига қўлини қўйиб.
- Киномас, бўлган иш. АҚШ
итлари мусулмонларни
қирғин қилиб, аёллар ва
болаларни фосфор бомбаси
билан куйдириб, неча юз
йиллаб Ироқни фахри
бўлган масжидлар шаҳри Ал
Фалужжани ер юзидан
бутунлай йўқ қилиши... -
Падарига лаънат бу
ақшликларни. Кўрсам
бўладими ака бошидан?
- Бемалол, кўриб бўл кейин
кетамиз. (Илкинга айнан шу
керак эди). Санжар бу видеони
кўрар
экан нафрати ошиб, кўплаб
лаънатлар айтиб, “хали
ҳаммаси учун жавоб
берасанлар, ифлос
кофирлар” деб ғижинарди.
Илкин бир чеккада
сездирмай Санжарни
холатини кузатар, ўз
мақсадига эришаётганидан
мамнун эди. Санжар
видеороликни кўриб бўлди.
Илкинни ёнига келиб: - Ака,
бу АҚШга қарши
курашсакчи, тамоман ўзидан
кетибдику, шунча
мусулмонларни итни
отгандай отибди, биз эса
жимгина бу ерда ўтирибмиз.
- Сан ўтирибсан Санжар,
юрагида ўти борлар
аллақачон улар билан
урушаябди. Бу тўкилган
қонларни ҳар бир томчиси учун
ўч олаябди йигитлар.
Сан эса видеони кўрибгина
узоқдан туриб олиб уларга
дағдаға қилаябсан.
- Ака ман ҳам истайман бу
итлар билан урушишни. - Йўқ
Санжар, сан ҳозир ғазаб
устида айтаябсан. Лекин
жанг майдонида жуда
раҳмдилсан.
- Юборинг мани...
- Йўқ, санга шу ер яхши, ишлаб
юравер. Эртага
бундан ҳам дахшатлисини
қўйиб бераман...
- Эртагача тоқатим етмайди.
Ҳозир беринг, уйда кўраман.
- Ма унда флешкани, кўп нарса
бор. Фақат эртага
қайтариб олиб кел.
- Хўп ака.
Иккаласи залдан чиқиб уй
уйига тарқашди. Санжар
туни билан Ироқдаги,
Суриядаги урушларни кўрар,
жиҳодчилар томондан
ишланган бу видеолардан, у
ерда гапиралаётган
гаплардан тўлқинланар,
уларни сафида “Аллоҳ йўлида”
курашгиси келарди.
Бирдан уйидагилар эсига
тушишди. Отам, онам,
Зарнигор, тўй.... Улар нима
бўлади ман жангга кетсам. У
ёқда ўлиб кетсамчи? Ким
куяди? Ким мани ўлигимни
ватанимга олиб келади. Йўқ,
жангга тайёр эмасман.
Нафратни босишни энг яхши
йўли – бундай видеоларни
қайта кўрмаслик. Қайтариб
бериш керак флешкасини.
Эртасига флешкани эгасига
қайтариб берди.
- Ҳа шоввоз, ухламадингми
дейман, кўзларинг қизариб
кетибди, -деди Илкин гапни
узоқдан олиб келиб.
- Ҳа туни билан видеоларни
кўрдим. Даҳшат!
- Мана шунақа укам, биз
мусулмонлар ҳеч ким бўлиб
қолдик. Истагани келиб
ўлдириб кетаверади. Биз эса
жим.
- Ҳаммасига ўзимиз айбдор.
Тарқоқмиз, иттифоқ йўқ,
бирлашиш йўқ.
- Ҳа, айнан. Бирлашиш вақти
келди...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев