Бир туяқуш оиласи тухум қўйиб, бола очмоқчи бўлди. Ҳар қанча уринишса ҳам, тухумдан жўжалар чиқмади. Гоҳ тухум синиб қолар, гоҳ айниб қолар, хуллас, уринишлари бекор кетар эди. Туяқушлар ўйлаб-ўйлаб маслаҳат учун бир қари туяқушнинг олдига боришди ва унга муаммоларини айтишди. Қари туяқуш уларга шундай деди:
- Тухумлардан жўжалар очиб чиқиши учун фақат истакнинг ўзи етарли эмас. Бу иш катта сабрни, меҳрни талаб қилади. Тухумни нафақат танангиз, балки юрак қўрингиз билан иситишингиз зарур. Агар шуларга тайёр бўлсангиз, мен сизга бир нечта маслаҳатлар бераман.
Туяқушлар рози бўлишди. Қари туяқуш уларга шундай маслаҳатлар берди:
- Аввало ота-она бўлиш – худбинликдан халос бўлиш демакдир. Инингизнинг энг қулай, энг иссиқ ва юмшоқ жойини тухумлар учун ажратасиз. Ўзингиз эса уларнинг устида омонатгина ўтирасиз. Токи тухумлар очиб чиқмагунича хотиржам ухламайсиз, уларни ёлғиз қолдириб, тўйиб овқат емайсиз. Чарчасангиз ҳам, чанқасангиз ҳам, сабр қиласиз. Ана шунда чеккан машаққатларингиз эвазига тухумлардан жўжалар очиб чиқади. Лекин бу машаққатларингизнинг тугаши эмас, балки бошланиши бўлади.
ХУЛОСА: Эй фарзанд, билгинки, сенинг ҳам дунёга келишинг учун ота-онанг мана шундай машаққатлар чекишган.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев