Касалхонанинг бир палатасида ўрнидан туролмайдиган икки бемор ётар эди. Тўшакларнинг бири ойна томонга, иккинчиси эса эшик томонга қараб жойлаштирилгани сабабли улар бир-бирларини кўрмасалар-да, улар ўзаро гаплашиб туришарди.
Тўшаги эшик томонга қараб жойлаштирилган бемор касалхона йўлагидан ўтиб юрган одамларнигина кўрар эди. Бу манзарадан зериккан бемор бир куни шеригидан кўчада нималар кўринаётганини сўради. Шериги унинг саволини кутиб тургандек, завқ билан гапира бошлади:
- Қуёш чарақлаб турибди. Парча-парча булутлар осмонда сузиб юрибди. Дарё ёқасида балиқчилар балиқ тутишяпти, соҳилда болалар ўйнаб юришибди.
Буларни эшитиб шеригининг ҳам ўша айтилган нарсаларни кўргиси келди. Лекин тўшакни ўзгартиришнинг иложи йўқ эди.
Шу зайлда кунлар ўтди. Эшикка қараб ётган бемор йўлакда юрган одамларни, ҳамшира ва шифокорларнигина кўриши мумкин бўлган бир пайтда шеригининг табиатнинг гўзал манзарасидан баҳраманд бўлаётганига ҳасад қила бошлади. Ҳасади шу даражага етдики, у энди шеригидан нималарни кўраётганини сўрамай ҳам қўйди, бундан ташқари, одатдаги ҳол-аҳвол сўрашни ҳам йиғиштирди. Шериги эса ҳар доимгидек унинг аҳволини суриштирар, кўнглини кўтарар ва унга кўчада содир бўлаётган воқеаларни гапириб берар эди. У эса шеригига совуққина қилиб “ҳа” ёки “йўқ” дейишдан нарига ўтмас эди.
Бир куни деразага қараб ётган беморнинг аҳволи оғирлашди. Унга кўрсатилган ёрдамлар фойда бермай, оламдан ўтди. Шеригининг дунёдан кўз юмгани ҳалиги одамни зиғирча ҳам ранжитмади, аксинча, у деразага қараб турган тўшакнинг бўшаганига севинди. Эртасигаёқ ҳамширалардан уни ўша тўшакка ўтказишларини талаб қилди.
Эртасига эрталаб ҳамшира янги касал келганини, уни ойна тарафдаги тўшакка ўтказиб, унинг ўрнига янги келган беморни ётқизишларини айтди. Бир неча киши бўлиб уни ойна томондаги тўшакка, янги келган беморни эса унинг ўрнига жойлаштиришди. Ёрдамчилар ишни тугатиб хонадан энди чиқиб кетаётганларида эски беморнинг:
- Бу нима?! – деган ҳаяжонли овози эшитилди. Ҳамшира хавотирланиб унинг олдига борди. Бемор “ойна”га қараб бақрайиб қолган эди. Ҳамширани кўриб, ишора қилиб саволини қайтарди. Ҳамшира ҳайрон бўлиб:
- Девор! – деб жавоб берди.
- У қачон пайдо бўлди? – сўради бемор.
- Касалхонадан қурилганидан бери бор. Тинчликми, сизга нима бўлди?! – хавотирланди ҳамшира. Бемор:
- Ҳеч нарса!.. – деб кўзини юмиб олди. У ҳаммасини тушунган эди.
ХУЛОСА: Эй фарзанд, билгинки, гўзалликни кўра олиш учун инсоннинг қалби гўзал бўлиши лозим.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев