Юрагинг сиғмайди дунёларга ҳам!
Мен агар жим бўлсам, сен чидолмайсан,
Ҳайқирсанг, етмайди самоларга ҳам.
Қанча яқинлашсам, узоқсан бугун,
Ёзмасам - кутасан қачон йўқлашим.
Aйтгин, менга яқин бўлишинг учун,
Aхир шартми сендан узоқлашишим?!
Қалбимни тош билан қўяман ўраб,
Шундайин музлайман, эритолмайсан.
Беҳуда қийнама жонингни ўртаб,
Қалбингни бериб ҳам севдиролмайсан.
Ишон чидолмайсан жимликларимга,
Кўнглингни бир бурчи қолар хувиллаб.
Сабринг ҳам сиғмайди кенгликларимга,
Вақт ҳам аввалгидек ўтмас зувиллаб.
Aгар мен жим бўлсам... сен чидолмайсан,
Ҳар лаҳза ўртайди меҳрим ҳумори.
Чорламасанг, ўзинг бас келолмайсан,
Жонингни тўзитар ҳижрон ғубори...
Мен агар жим бўлсам, сен чидолмайсан,
Ишон, кўнолмайсан жимликларимга.
Шундайин музлайман - эритолмайсан,
Сабринг ҳам сиғмайди кенгликларимга....
✍Муаллифга рахмат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1