Майдонда хайқириқ - дилларда титроқ.
Балки ҳафа қилган сени, Миржалол
Сен термани ўйла ўзингдан кўпроқ,
Саша Сашажоним Сашақизғалдоқ!
Ҳеч кимдан тўп кутма - чопавер "хой-ху"
Одил оширмаса - қолгани гумон.
Узоқдан солавер - "ударинг" бор-ку,
Тузукроқ "пас" бермас - булар ҳеч қачон.
Дарвоза олдида бўл доим огоҳ
Саша Сашажоним Сашақизғалдоқ!
Ўйин тугадию - ўйлаб қолдим ман
Қачон юрарканмиз - дилимиз яйраб,
Бир амаллаб мағлуб этилди Яман
Филиппин кутмоқда тишини қайраб!
Бор бизлар учун ҳам уларга гол "қоқ"
Саша Сашажоним Сашақизғалдоқ!
Биз ҳам Росияга борамизми-а?!
Янги мураббий термани тузатолмади
Сервер ҳам қарибди - юриш пиёда,
Биттаям тўғри тўп узатолмади.
Демак фақат сендан мумкин гол кутмоқ
Саша Сашажоним Сашақизғалдоқ!
Аммо кўнглим сезар “Пахтакор”га ҳам
Бир куни мухлислар лим-лим тўлади.
Ҳали голлар уриб чарчайсан укам,
Сени голларинг энг чиройли бўлади.
Тепангда хилпирар қадрдон байроқ
Саша Сашажоним Сашақизғалдоқ!
Саша яқинроқ кел қара, не ҳолат
Жисмоний ҳолатинг яхшила бир оз.
Кимда техника йўқ кимда маҳорат
Сенга эса тезлик етишмас бироқ.
Афсус ҳужумчи йўқ сендан яхшироқ
Саша Сашажоним Сашақизғалдоқ!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев