қилиб юрган подшох
мулозимларидан ажраб,
адашиб қолибди. Ёнидаги
содиқ вазири билан юра-юра
толиқибди. Шомга яқин
чўпоннинг чодирига
йўлиқишибди. Чўпоннинг
иккитагина қўйи бор экан.
Мехмонларнинг иззати учун
биттасини сўйиб, таом
пишириб келибди. Подшох
таомга қўл хам узатмабди.
Шунда вазир хожасининг фақат
калла гўшт истеъмол қилишини
айтибди. Чўпон аввал битта
каллани пишириб келтирибди.
Сўнг иккинчи қўйини хам
сўйибди. Кетар махалларида
вазир:
- Олампанох, кўрдингизки,
чўпон бояқиш борини
дастурхонга қўйди, сиз учун
иккала қўйини сўйди. Агар
бирон бой бизни бундан ўн
зиёда тўкинлик билан мехмон
қилганида хам, уйида бундан
юз баробар кўпроқ мулки
қоларди. Бу бояқишнинг эса хеч
нимаси қолмади, - дебди.
Подшох бу гапдан эриб,
чўпонга қамчисини узатибди-
да, дебди:
- Саройимга бор, бу қамчинни
кўрсатсанг хеч ким сенинг
йўлингни тўсмайди. Мен сенинг
бошинг устидан дур сочаман.
Уч-тўрт кун ўтгач, чўпон «бориб
кўрай-чи», деб йўлга тушибди.
Чиндан хам уни сарой эшиги
олдида биров йўлини тўсмабди.
Чўпон ичкарига кирганида
подшох ибодат қилаётган экан.
- Нима қиляпти у? - деб
ажабланибди чўпон. У шу ёшга
кириб намоз нималигини
билиш у ёқда турсин, Аллохнинг
номини хам эшитмаган экан.
- Илтижо қиляпти, - деб
тушунтиришибди унга.
- Нима сўраяпти? - деб сўрабди
чўпон.
- Бойлик сўраяпти, -
дейишибди.
- Агар ўзи бойлик сўраётган
бўлса, менинг ундан бир нима
сўрашимга хожат йўқ экан. Мен
ундан эмас, балки у илтижо
қилаётган Зотнинг ўзидан сўрай
қоламан, - деб изига қайтибди.
Чўпон подшох қандай
харакатлар қилган бўлса,
қайтариб «Эй Худо, сенга
подшох хам илтижо қилиб
бойлик сўради, ўша бойликдан
менга хам бер, кўриб
тургандирсан, мен жуда
камбағалман», дебди.
Орадан хафта ўтиб, чўпон
чодирини кўчириш харакатига
тушибди. Устунни кўмиш учун
чуқур кавлаётган экан, олтин ва
кумуш тўла кўза чиқибди. Чўпон
кўзани кўтариб, подшохга
рўпара бўлибди.
- Шу пайтгача нега келмадинг,
сени кутдим? - деб сўради
подшох.
Чўпон келиб-кетганини,
кўрганини айтгач:
- Мен хам сиз илтижо қилган
зотдан сўраган эдим, шу
бойликни берди.
Мулозимингизга айтинг,
хисоблаб, қабул қилиб олсин.
Подшох чўпоннинг
мархаматидан қувониб, олтин-
кумушларни санаб олишни
буюрибди. Вазир эса бош
чайқаб дебди-ки:
- Чўпоннинг иккитагина қўйи
бор эди, сиз учун сўйди. Сиз уни
мукофотламоқчи эдингиз, у
сиздан хеч нима сўрамади. Уни
Худо тақдирлади. Энди
Худонинг инъомини тортиб
олмоқчимисиз . . . ! ! !
Қиссадан хисса: кўз тўймаса
шунақаси хам бўлиб
тураркан . . . ! ! !
Тохир Малик
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
...