Россиядаги мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шахси аниқланди
Хабарингиз бор, 16 январ куни Москва вақти билан соат 07:20да Россия Федерацияси Саратов области Татишев раёни ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида хабар берган эдик.
Айни пайтда ушбу фожиада ҳалок бўлганлар шахси маълум бўлди, дея хабар берди ФВВ.
Келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ҳудудий консуллик хизмати ходимлари томонидан воқеага аниқлик киритиш мақсадида, ўзаро маълумотлар алмашинувини олиб борилди. Унга кўра, жорий йилнинг 16 январ куни маҳаллий вақти билан соат 08:20да Россия Федерацияси Саратов области Татишев раёни ҳудудидан ўтувчи федерал аҳамиятга ега бўлган Р-158 “Нижний Новгород-Aрзамас-Саранск-Исса-Пенза-Саратов” автомобил йўлининг 580 км.да Полчаниновка аҳоли яшаш пунктидан 30 км. шимолий-ғарбий йўналишда “Волга-ГAЗ-3110” автомобили ҳамда “ҲЙУНДAИ” минивен автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Бунинг оқибатида, жами 9 нафар фуқаролар тан жароҳати олган. Шулардан 4 нафар фуқаро воқеа жойида вафот етган. Маълумот ўрнида қайд етиш жоиз, вафот етган фуқароларнинг икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Шунингдек, 5 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Саратов шаҳар вилоят клиник касалхонасига ётқизилганлар. Уларнинг 3 нафари ҳамюртларимиз бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси консуллик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлган ва жабрланган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди:
Вафот етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:
Болтабайев Нодир, 1979 й.т. (Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида истиқомат қилган).
Собиров Сардорбек, 1997 й.т. (Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилган).
Тан жароҳати олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:
Мухамедова Гулором, 1968 й.т. (Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида истиқомат қилади).
Ибатов Суннат, 1989 й.т. (Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида истиқомат қилади).
Баллийев Иса, 1998 й.т. (Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида истиқомат қилади”).
Мазкур ҳолат юзасидан хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вафот етган фуқароларнинг қариндошларига хабар бериш ва жасадларини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МAК авиатранспорти орқали Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда тан жароҳати олган фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Нет комментариев