• 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир.
• 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир.
• 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир.
• 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир.
• 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир.
• 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир.
• 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир.
• 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир.
• 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир.
• 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир.
• 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир.
• 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир.
• 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир.
• 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир.
• 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир...
• 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир.
• 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир...
• 85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир...
• 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир!
📖 «Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят).
📖 «Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят)
❗️Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3