У болалар шифохонасининг реанимация булимида хамшира булиб ишлайди.
Зийрак, уз ишига пухта , бир гапириб ун куладиган кушнимни хаммамиз яхши курамиз.
Жамила хар келганида реанимация булимининг мудири устидан шикоят киларди:
- Опа, биз хамшира булсак, булим мудири бизага шеър ёдлаттиради, харитадан шахарларнинг жойлашиши, уларнинг пойтахти, маданиятини , медицинага оид терминларни билишимизни талаб килади.
Хар куни ошхонада когоз кутариб ёдлаб юраман.
- Яхшику кушни. Уз устингизда ишлайсиз., дунё карашингиз кенгаяди. Хотирангиз тикланади. Биров мажбур килмаса оила ташвишидан ортиб Мухаммад Юсуфнинг шеърини ёдлармидингиз...
- Сиз хам врачимизнинг гапини кайтаряпсиз.
Лекин жуда илмли инсон.
Узбекларни биласизку, боласини огир ахволга тушгунча узлари даволашади. Кейин ута огир ахволда касалхонага олиб келишади.
Улади, бу бемор унгланмайди деб, умидимизни узган холатларда
докторимиз куплаб болажонларни хаётини саклаб колган.
Булим бошлигимиз бемор узига келмагунча уйига кетмайди деб, яна мактаб хам куярди.
Ман бу врачни курмаган булсам-да, жуда хурмат килардим.
- Опа ,эртага жамоамиз билан токка кетяпмиз. Углингизни уколини кечрок килиб куяман.
- Майли, яхши бориб келинлар. Эсингиздан чикиб колмасин.
Жамила эртаси куни, унинг эртасига хам келмади. Кунгирокларимга хам жавоб бермади. Учинчи кун эшикдан хунграб йиглаб келди.
- Опа, докторимиз улиб колди, тогнинг чуккисига чикятганда кон босими кутарилиб юраклари уришдан тухтаб колди.
Энди нима киламиз. Бунака илмли врач ягона эди. Хар кун шеър ёдласам хам майли эди. Докторимиз улмасин.
Бутун олам йиглади. Хамшираларнинг йиглавериб кузида 5ш колмади.
Ман хам кушнимга кушилиб роса йигладим.
Жойингиз жаннатда булсин. Телбаларча уз касбини севган, жамоасидан илмли булишини талаб килган, хар бир гудакнинг хаёти учун кечаю кундуз курашган-фидоий доктор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2