Кеча бир киши, Шерали Жўраевни дўсти эдингиз, нега Ботир тарафига ўтиб олдингиз, деб қолди. Мен, Ботир Шерали Жўраевни ўғли эканлигига ишонганим, Ботир Шерали Жўраевни яхши кўргани учун, деб жавоб бердим.
У одам гапимни тушунмади шекилли, дўсти бўлсангиз, барибир Шерали томонда қолишингиз керак эди, деб талмовсиради.
Мен, Ботирни юрагида, томирларида Шерали Жўраевни қони бор, Ботирни ҳурмат қилишим, бу Шерали Жўраевни ҳурмат қилишим бўлади, дедим. Ризқ Худодан.
Ботир Шерали Жўраевни “Ота” деб бошига кўтараяптими, буни фақат олқишлаш керак. Буни фақат қўллаб қувватлаш керак. Мазлум одам адолат излаяптими, рўшнолик излаяптими, қаро кунлар исканжасидан чиқишни истаяптими, бир умрлик қора тамғани бошидан олиб ташлашни истаяптими, ноҳақ зулм жабридан фарёд уриб турибдими, нега унинг тарафида бўлмаслигим керак. Хўрликнинг ҳам чегараси бор. Санчилган пичоқ суякка қадалади.
Менга таъна қилаётганларга бир гапим бор. Яхшилаб эшитиб олишсин, бу қадимдан келаётган бир ҳикоят: Бургут қўнғизни ушлаб олиб, энди емоқчи бўлганида, қўнғизни отаси, -Ҳой бургут, боламни қўйиб юбор, йўқса қаттиқ пушаймон бўласан ,-дебди. – Қўлингдан нима келарди қўнғиз ? –дебди бургут. – Ҳозир сен кучли ва баҳайбатсан, ҳозир сени йиқитиш қўлимдан келмайди. Аммо мен сенга ўчакишсам, ўз нафратим билан сендан кучлироқ ва баҳайбатроқ жонзотга айланаман. Шунинг учун, яхшиликча боламни қўйиб юбор, - дебди қўнғиз. Бургут, қўлингдан келганини қилавер, дебди-да қўнғизни боласини мажақлаб еб юборибди. Қўнғизни отасига чанг солган экан, ота қўнғиз аранг қочиб қутулибди.
Кунлар ўтибди, ойлар ўтибди. Ота қўнғиз бургутнинг уясини ахтариб топибди. Уяда бургут тухумлари бор экан, бургут ем ахтариб кетганда, тухумларни қоядан ерга юмалатиб юборибди.
Тухумлар синиб, бўлакларга бўлиниб кетибди. Бургут келиб қараса тухумлар йўқ экан. Зор зор қақшаб қолаверибди. Бу ҳол кейинги йил ҳам такрорланибди. Мотамсаро бургут қўнғизни роса ахтарибди. Қўнғиз учинчи йил ҳам бургутнинг тухумларини уядан пастга қараб улоқтирибди.
Бургут еру-кўкка фарёд қилиб, дод солибди. Аммо ҳеч ким ёрдам қўлини чўзмабди.
Бургут ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзини баланд қояга урибди, то ерга тушгунча қанотлари титилиб, танаси минг бир бўлакка бўлиниб жон таслим қилибди.
Эй, зулм қилгувчилар! Худо бор, бир кун сиз ҳам қанотларингиз титилиб, танингиз минг бир бўлакка бўлиниб жон таслим қиласиз. Ақлингиз борида ҳушингизни йиғиб олинг! Ёмонлик қилиб ҳеч ким шу пайтгача яхшилик топмаган. Ёмонлик қилган одамга фақат ёмонлик қайтиб келган. Бугун сиз бургутсиз !
Аммо мазлумнинг нафратини сиздан ҳам кучлироқ бургутга айлантирувчи Худо бор !
Бугун сизга айтадиган гапим шу, агар қулоқ солмасангиз эртага кеч бўлади, шуни яхши билиб олинг!..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23
Ботирдан тонибди
Хурсандтош опага олиб берган кизидан хам тонадими у хам Жураева ку .
Айтиайдими ...
Мани болам деб ..
Хом сут эмган банда .
Тан олишлик хам хаммага хам эмас эканда .