Ака - укаларим жуда бой. Ҳар йили закот берадилар. Уйларим чала битган, қарзларим бор, пулга муҳтожман. Уларга сездирмайман. Уйга ўйнаб -кулиб бориб- келаман. Ака -укаларим ҳар йили закотини етим- есирларга беради, ҳар йили оғиз жуфтлайман «Менга беринглар», деб, лекин айтолмайман. Кўпроқ хотинининг қариндошларига олиб бориб берадилар...
Ўйлаб қолдим ва ушбу постни қўйишга қарор қилдим.
Жавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг"Мўминнинг нажоти" китобидан:
Закот биринчи навбатда закот олишга лойиқ бўлган ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўлади. Булар турганда, ўзгаларга закот бериш афзал эмас. Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:
1. Ака-ука, опа-сингил; кейин уларнинг фарзандлари;
2. Амаки ва аммалар; кейин уларнинг фарзандлари.
3. Тоға ва холалар; кейин уларнинг фарзандлари.
4. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;
5. Қўшнилар;
6. Касбдошлар;
7. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев