Улуғ устозларимиз ривоят
қиладиларким, бир
мамлакатда подшоҳ роппа-
роса ўн йилдан кейин
тахтдан тушириларкан. Сўнг
қайиққа ўтқазиб уни кимсасиз оролга ташлаб
келишаркан. Навбатдаги
подшоҳ тахтга ўтиргач, у
маъюсланиб вазирига
дебдики:
-Наҳот менинг ҳам қисмати шу бўлса? Наҳот мен ҳам
кимсасиз оролнинг чўлу
биёбонида жазирама
азобларида яшашга ҳукм
этилсам?
Шунда вазир шундай маслаҳат берибди:
-Муҳтарам шоҳим, сиз
кимсасиз оролда яшашни
истамасангиз, шоҳлик
даврини беҳуда айш-
ишратлар билан совурмай, умрингизни ва мол-
давлатингизни ўша оролни
обод қилишга сарф этинг.
Подшоҳ мулоҳаза қилиб
кўрсаки, вазир ҳақ экан...
Мазкур ривоятни шарҳлашга уриниб кўрамиз:
подшоҳ - шахснинг ўзи.
Яъни ҳар бир одам ўзи учун
ўзи шоҳдир. Ақли ва иймони
унинг вазиридир. Ақл ва
иймон ҳудди эгизак сингари ҳамиша биргадир. Ақл йўқ
жойда иймонни изламанг,
иймон йўқ ерда ақлни
қидирманг. Демак, ақлимиз
ва иймонимиз бизга доно
маслаҳатчидир. Кема - тобут. Одамнинг қисмати шу - бир
кунмас бир кун ўз тахтидан
тушади, ўша кема- тобутга
солиб олиб борадилар.
Кимсасиз орол - йўқлик
дунёси, биз борадиган жой. Бошқача айтганда, охират
ороли. Агар биз бу
дунёйимизни ҳою
ҳавасларга совурсак, ўша
орол чиндан ҳам кимсасиз
бўлади, чиндан ҳам чўлу биёбондан иборат бўлади.
Агар Ҳақ йўлидан юриб,
яхши амаллар билан банд
бўлсак, ўша кимсасиз
оролни обод қилган
бўламиз. Борар жойимиз саҳро - дўзох азоблари эмас,
жаннат боғлари бўлади,
инша Аллоҳ! “Охиратинг
обод бўлсин!” деб дуо
қилишганда шу назарда
тутилса керак. Барчаларимизнинг
охиратларимиз обод бўлғай.
Охират оролини Фирдавс
боғлари билан обод
қилмоқлик эса ёлғиз
ўзимизга боғлиқ экан. Ҳазрат Али, Аллоҳ ул зотдан рози
бўлсин, айтганларидай,
жаннатга иштиёқи бўлган
одам яхшилик қилишга
шошилади. Жаҳаннамдан
қўрққан одам нафсини ёмон ҳатти-ҳаракатлардан
қайтаради. Ўлимни ҳақ деб
билган одам дунё
завқларини тубан кўради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев