ИСМИ ФЕЪЛЛАР.
Исми феъллар дегани- ҳам исм, ҳам феъл. Бундай аталишига сабаб: исмдек турланмаганлиги учун исм дейилса, феълдек маъно берилгани учун феъл дейилади.
Исми феъллар 3 қисмга бўлинади:
1) исми феъли мозий;
2) исми феъли музореъ;
3) исми феъли амр.
Исми феълларнинг мозийси бўлса, музореъси бўлмайди, музореъси бўлса, амри бўлмайди, яъни фақат уч замондан биригагина далолат қилади. Шунинг учун биз буни феъл деймиз.
Лекин феъл аломатларини қабул қилмайди. Шунинг учун биз буни исм деймиз.
Исми феъллар мабнийдир.
Исми феъллар самоъийдир.
Самоъий дегани, яъни буларни қолипи- вазни йўқ дегани. Факат устозлардан ўрганилади.
Исми феъллар: ِهَات تَعَالَ
Шунинг учун ҳам исм, феъл ҳам дейилади. Исмдек турланмайди, феълдек маъно берилади.
Феъл аломатлари:
قَد ْ سَوْف َ س تْ
Исм аломатлари:
1) танвин қабул қилишлиги;
2) алиф-ломни қабул қилишлиги;
3) ҳарфи жорлар қабул қилишлиги;
4) охирги ҳарфи касрани қабул қилишлиги.
Ҳеч қачон танвин билан алиф-лом феълга тегишли бўлмайди, ҳарфи жорлар ҳеч қачон феълдан олдин келмайди. Феъл ҳеч қачон мажрур ҳолда келмайди.
Феъл- роф, насб, жазм бўлади.
Исм- роф, насб, жор бўлади.
Жор ҳолати фақат исмга тегишлидир.
Нет комментариев