5 комментариев
    42 класса
    Қандай аёлни Аллоҳ таоло мақтади? Аллоҳ таоло Каломида аёл кишидаги бир ҳислатни мақтади, бу ҳислатки – ҳаёдир. «Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб…» Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бу оят ҳақида айтади: “У ҳаё билан юриб келди” – яъни унга ҳаёсидан юзини либос билан сатр қилган. Оятда «قالت» лафзи келган, луғатда “деди” деган маънони англатади. Лекин оятда ҳаракат назарда тутиляпти, яъни юзини либоси билан тўсганлиги. Чунки Мусо алайҳиссалом у қизнинг яқин қариндоши бўлмаган. Бу эса ўша даврда ҳам аёл киши номаҳрам эркаклардан юзини сатр қилганлигига ишора қилади. Бу аёлнинг ҳаёсидандир. Мусо алайҳиссаломга ҳаё билан юриб келган аёл “салфаъ” ҳам, “хоррожа ва валлажа” ҳам эмас эди. Қандай аёлни “салфаъ” дейилади? “Салфаъ” – шундай аёлки, у эркакларга журъат билан муомила қилади, уларга овозини кўтариб гапиради. Улардан ҳаё қилмайди, гўёки ўзини эркакдай тутади. Қандай аёлни “хоррожа ва валлажа” дейилади? “Хоррожа ва валлажа” – шундай аёлки, у доимо уйидан ташқарига чиқади. Кичик сабаб бўлса ҳам кўчага чиқаверади. Бундай аёлда яхшилик йўқдир. Аллоҳ таоло росулининг аёлларига деди: “وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ яъни, “Виқор билан уйингизда ўтиринг”. (33:33) Оятдаги “قَرنَ" лафзи “قَرار" лафзидан олинган бўлиб, “қолмоқ, қарор топмоқ” деган маънони англатади. Яна бир саҳиҳ қироатда қоф касра билан келади: “قِرْنَ" бўлиб. ”قِرْنَ" эса, “وَقَر" лафзидан олинган бўлиб, “виқор, азамат”ни билдиради. Ушбу икки қироатдан келиб чиқади, аёлнинг виқори у қарор топган масканидадир. Яъни, аёлнинг буюклиги унинг уйда қолишидадир. Шу сабабли доимий равишда уйда қоладиган, уйида қарор топган аёлларни виқорли дейилади ва уларни улуғ қадр қимматдан буюк насибаси бордир. “Хоррожа ва валлажа” бўлган аёлдан эса қадр қиммат ва виқор сифати кетади. У кўчада эркаклар билан юзлашади, уларни туртиб кетади. Бирига “ўтир” бирига “тур” – деб буйруқ беради. Бу аёлнинг виқори ва аёллигини йўқотиш демакдир. Назар солинг, Аллоҳ таоло Каломида уларнинг фақат хожати туфайли кўчага чиққани зикр қилади: “Улар: Отамиз кекса мўйсафид. Заиф ва кекса бўлганлиги учун ҳайвонларни суғоришга олиб кела олмайди”, дедилар”. (28:23) Сўнгра отаси Мусо алайҳиссаломни ўз ҳузурига чорлаганида, қиз (яна бир бор хожат туфайли чиқди!) Мусонинг олдига уялиб, юзини либоси билан сатр қилиб, ҳаё билан юриб келди ва “Отам чорваларимизни суғориб берганингиз эвазига хизмат ҳақи бериш учун сизни чорламоқда”, деди. (28:25) Унга “Юринг мен билан” ёки “Бизни сизга хожатимиз бор” ва шу каби сўзларни айтмади. Балки у шунчаки отасидан хабарини етказгани келган ўртадаги одам эканлиги, отаси ўзи келолмагани учунгина у келганини билдирди». Шайх Абдурраззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ.
    1 комментарий
    12 классов
    #БЕНАМОЗЛАР! Намозни кофир, мушрик, жинни, балоғатга етмаган бола, узурли аёллар ўқимайди! Сиз қайси тоифадансиз?
    4 комментария
    11 классов
    Намоздаги иймоний роҳат Инсоннинг бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғирликни сезмаймиз?! Чунки, у орқа миянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидада келадики: ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди. Шундай қилиб миянинг вазни 50 гр бўлиб қолади ва биз унинг оғирлигини сезмаймиз. Буларнинг барчаси буюк Холиқнинг ўлчовларидир. Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб бош мияни масаж қилади, натижада инсон намозда роҳатланади. Субҳаналлоҳ!Аллоҳ барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча ҳамдлар Унгадир! @islomiy_odob1
    3 комментария
    50 классов
    Фарёд ур халқим- Роббисини танишдан тўсилган халқим, Нега фарёд солиб йиғламаяпсан? Яратувчисини билмаган халқим, ризқини еб, Раззоқини билмаган халқим, Рўмол ўраган, нега ўраганини англолмай ўтаётган халқим, Ким яратди, нима учун яратди, қаерга боришини унутган халқим, Дунёларни ўқиб, ўрганиб, Охиратини оёқ ости қилган халқим, Уйларини безатиб, қабрини харобага айлантирган халқим Пул санашни билган, умри қанча қолганини санашни унутган халқим Ҳамма йўллари очилгану, Аллоҳга етакловчи йўллари беркилган халқим Ашулачи, раққосани таниб Пайғамбарини танимайдиган халқим Нима савоб, нима гуноҳ билмасада, бидъатларни яхши билган халқим Туғилган кунлар нишонлаб, нега туғилганини билмай ўтаётган халқим Бир бирига узоқ умр тилаб, ўтган умрини оловга отган халқим Чет элларда қул бўлиб уй солишни билиб, Охират уйидан бехабар халқим, Эссиз, афсус, мени миллатим Қош кўзини бўяб, тахоратни тўғри бажаролмай, тугаб бораётган халқим Тирикман деб ўйлаб, ўликлар сафида "яшаётган" халқим Олийгоҳлар битириб, Шаҳодат калимасини билмаган халқим Тавхидга чақирилса чўчиб,қочиб, Тонг сахарда тўй ошига чопган халқим Узоқдаги фосиқ,фожирларни барисини танисада Жон томиридан яқин Илоҳини танимаган халқим Бугун ЛА ИЛАҲА ИЛЛЛАЛЛОҲни билмаган халқим Қабрдаги саволга нима дерсан, халқим? Тилладан кумушни, олтиндан мисни ажрата олсада Ҳақ билан ботилни, содиқ билан каззобни ажрата олмаган халқим Рўмоли бор имони эса, гумонда қолган халқим Дунёси куйганда фарёдлар солиб Охирати куйса, бепарво халқим Кофирни байрамига чақирилиб, Ўз динига чақирилишдан маҳрум, бечора халким Бутун хаёти, туғилгану ўлган кунлари бидъатларга тўлган  халқим Сеҳргару фолбин қўймай, уйини билиб, Аллоҳнинг уйини унутган халқим Соддагина, оддийгина, тоза фитратда туғилиб Кўзи очиқ кўр қулоғи бор карга айланган, жоҳилистон тупроғидаги халқим Роббисини унутиб ўзига ўзи унуттирилган халқим Қачонгача  ислом кийимида, динсиз яшайсан халким? Уйғон халқим, тирил халқим, қабрга кирмай Жаҳаннам топмай Роббингни хам таниб олгин,илмсиз, халқим
    1 комментарий
    6 классов
    Бу болакайлар Қизилқиялик ака-укалар бўлиб барчалари ток уриш оқибатида вафот этишди. Энг кичик болакай токда сайилган холда қолдирилган зарядникни оғзига солиб олгач уни қутқараман деб иккинчиси, ортидан учинчиси симни ушлашлиги оқибатида ток урган. Онажонлар одатда зарядниклар сайилган холда қолиб кетади кўпинча, эхтиёт бўлинглар, "кўза кунда эмас, кунида синади❗️"
    3 комментария
    55 классов
    #ДИЛБУЗАР Уйимда телевизор, деган бало бор Ундаги филмлар, фахшга баробар Хаттоки мултиклар, зинога тортар Мен кимга додимни, айтай биродар Зинони атаюр, унда соф севги Харомда юради, бобомнинг тенги Сериаллар бе маъно, диндан йӯқ асар Севгига қулликни, атар "шоҳ асар" Бир озга кӯргандим, пультини олиб Мултиклар фахш тӯла, сериали қолиб Шаҳзода, малика, севишиб анда Ошкора ӯпичлар, берар экранда Мийяга заҳарнинг, етгани шуда Ёшларнинг бузулиб, кетгани шуда Медиалар онгларни, булғагани шу Умматнинг текинга, ухлагани шу Шу сабаб кетмоқда, ёшлар бузулиб Никоҳ ришталари, борар узулиб Сериалда бекамдир, шоҳона хаёт Ғамлари севгидан, чекади фарёд Кӯрмайсиз бирорта, намозли саҳна Шу боис қалб ӯлган, юраклар яхна Бутларга ошкора, сиғинар мажус Гӯёки ислом бу, тинчликка рахна Сериал ва мултикда, кизб ва зино Кӯрсатув бахона, авжда казино Бир - бир айлантириб, каналларини Кӯрдим нақд исломга, зарарларини Ғазабдан қизарди, сарғайган юзим Оиламга фахшни, сотволган ӯзим Олдим дарс кӯтариб, ахлатга отдим Дилбузар кӯрмас деб, ӯғлим ва қизим Керакмас умматга, Мажнун ва лайли Дунёга келганмиз, тоат туфайли Севгига қулликни, дахрийга қӯйинг Муъминлар динини, севсинлар майли Биродар эртароқ, очилсин кӯзлар Исломни бузмоқчи, бугун бе юзлар Ёшликда ғарбликлар, киносин кӯриб Дахрийга мухлислик, қилганҳам бизлар Фатхия Туркистоний 30. 01. 2024
    2 комментария
    7 классов
    1 комментарий
    82 класса
    Мусиқа тинчлантирувчи, шижоатлантирувчи, гипноз қилувчи каби кучли хусусиятларга эга. Мусиқа эшитиб юрган инсон хеч қачон Қуръони Каримга эхтиеж сезмаслиги ҳам мумкин. Яъни мусиқа Қуръонни жамиятдан чиқариб қўяди, бегоналаштиради, Аллоҳни каломидан беҳожат қилиб қўяди. Мусиқа наркотик балосидан ҳам ёмон бало бўлди. Яна мусиқани мияни бўшаштириши ва танқидий фикрларшга жавобгар бўлган қисмларини "ухлатиб қўйиши" аниқлангач ундан турли бузғунчи ғояларни мияга осонгина киритиб юборишда фойдалана бошлашди. Мен энг сокин ва классик мусиқалар ҳақида гапиряпман шайтонни азони эканлиги очиқ бўлган шовқинли ва зарблилари ҳақида эмас. "О боже какой мужчина, я хочу от тебя сына" каби шаҳвоний сатрларни умрингизни охиригача хотирангизга лазер дисклардаги каби чизиб қўйиши мумкин. Тозалаб бўлмайди кейин. Устидан фойдали нарса ёза олмайсиз. Уни мия бурмаларига чизилган татуировка дейиш мумкин. Шунинг учун нафақат мусиқадан балки мусиқага алоқадор инсонлардан ҳам узоқроқ юраверинг.
    2 комментария
    21 класс
    📚ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА ✍Имом Шофеъий (Аллоҳ раҳматига олсин) дедилар: 📚«Қадр кечасининг кундизи ҳам туни каби фазилатлидир». 📚Ажру савоб умидида кундузлари ҳам ибодатда бўлинг, қадр кечасини яхшиликлар билан кутиб олиш мақсадида ҳаракат қилинг, Аллоҳ таоло сизни қадр кечасига муваффақ қилиш билан мукофотлайди. 📚Қадр кечаси дуо кечасидир. Дуоларнинг энг афзали намозда қилинганидир, ундан ҳам яхшироғи эса, саждада қилинган дуодир булардан ҳам афзалроғи— саҳар пайтида қилинган дуодир. 📚Лайлатул қадр кечасида ухлаб, янги йилни тонг саҳаргача ухламасдан ўтказадиган уммат нега хорликка юз тутаётгани ҳамда зоеъ бўлиб кетаётгани сабабини сўрамасин. ✍Аҳмад Тоййиб 💫•┈•┈•┈•┈•❁🌙❁•┈•┈•┈•┈•💫
    0 комментариев
    11 классов
Фолбин/Бахши/Сеҳргарни таниб олиш мумкин бўлган аломатлар
Муолажа қилаётганларнинг бирортасида қуйидаги аломатлардан бирортаси топилса, шубҳасиз у жодугар (яъни сеҳр-жоду қилувчи жинлар билан муолажа қилувчи киши)дир. Ушбу аломатлар қуйидагича:
1. Беморнинг онасининг исмини сўрайди (бу савол замирида отангнинг кимлигини билмайман, балки валади зинодирсан, деган маъно бор);
2. Касалдан бирон-бир шахсий буюмини сўрайди. (масалан, кийими, дўпписи, белбоғ ёки расми каби ва ҳ.к.);
3. Гоҳо сўйишга муайян сифатдаги жониворни талаб қилади, сўяётганида Аллоҳнинг исмини айтмай сўяди. Баъзан сўйилган ҳайвон қонини олиб касалнинг оғриқ ерларига суртишга буюради ёки шу гўштни хароба, ташландиқ ерга у
#tarbiya #fakt #oila
Фарзанд генетикасини отасидан олади, аммо қалби онасига оид бўлади.
Қони, суяклари отаники билан, қалби, марҳамати, муҳаббати, инсонларга нисбатан ғамхўрлиги, дини ва бутун инсоний ҳислатлари билан бирга қалбнинг касалликлари ҳам онаники билан бир ҳил бўлади.
Эсланг, Юсуф алайҳиссалом ва акалари бир отадан туғулган, аммо оналари бошқа ака-ука эдилар.Юсуф алайҳиссалом ва укалари Бинямин бошқа ҳулқда, қолган акалари эса умуман бошқа ҳулққа соҳиб бўлганлар.
Чунки улар ҳам генни оталаридан, ҳулқни, муҳаббатни, қалбни, инсонийликни, ғамхўрликни эса оналаридан андоза қилиб олгандилар.
Жуфт танлашда қалбига ҳам назар солинг, чунки ўша қалб фарзандларингизга кўчиб ўтади.Уну
Қуръон ёдлаш ҳақида айтадилар: кунда бир оят ёдлаш сени жаннатда бир даража мақомингни кўтаради. Бир оятдан кўп бўлса қандай бўларкин.
Жаннатдаги даражанги ўзинг ўлча. Сенга биров ўлчаб бермайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
"Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.
📚📚📚📚
Садақа қилаётганингда пулларингни йўқатаётган бўлмайсан,балки уни бошқа пайт учун ўзинга жўнатаётган буласан.
📚📚📚📚
Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Асмо, нарсаларингни (садақа бермасдан) сақлаб қўйма. Агар шун
#360та_бўғим
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
(Имом Аҳмад ривояти.)
Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир.
Ахир Расулуллоҳ салллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди.
Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!
– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жам
Агар садақа бергувчи ўзининг бераётган садақаси фақирнинг қўлига етиб боришдан аввал Аллоҳнинг қўлига тушишини билганида эди. Бергувчи ҳис этадиган лаззат, олгувчи туядиган лаззатдан кўра каттароқ ва кўпроқ бўлар эди.
©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ.
*** Сиз бирор мискинга садақа-эҳсон қилаётган пайтингизда мен катта иш қилдим, деб мағрурланманг! Балки, бир муҳтож бошқа бир муҳтожга эҳсон қилибди, деб тушунинг! Унинг ҳожати сизда, сизники эса Аллоҳдадир.
#Садақанинг_фазилати.
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу:
Уларнинг молларидан садақа ол.
Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил.
(Тавба сураси, 103 -оят)
ни ўқиб дуо қиларкан:
“Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди.
Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди.
Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва:
“Аллоҳим,
Қандай аёлни Аллоҳ таоло мақтади?
Аллоҳ таоло Каломида аёл кишидаги бир ҳислатни мақтади, бу ҳислатки – ҳаёдир. «Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб…»
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бу оят ҳақида айтади: “У ҳаё билан юриб келди” – яъни унга ҳаёсидан юзини либос билан сатр қилган. Оятда «قالت» лафзи келган, луғатда “деди” деган маънони англатади. Лекин оятда ҳаракат назарда тутиляпти, яъни юзини либоси билан тўсганлиги. Чунки Мусо алайҳиссалом у қизнинг яқин қариндоши бўлмаган. Бу эса ўша даврда ҳам аёл киши номаҳрам эркаклардан юзини сатр қилганлигига ишора қилади. Бу аёлнинг ҳаёсидандир. Мусо алайҳиссаломга ҳаё билан юриб келган аёл “салфаъ” ҳам, “хоррожа ва валлажа” ҳам эмас э
Показать ещё