Нега бир дақиқада
10 млн. литр нефть
ёқишимизга
қарамасдан, унинг
нархи
арзонлашмоқда?
Дунёда ҳар дақиқада
Олимпия ўйинлари
ўтказилиши учун
мўлжаллаган тўртта ҳовузни
тўлғазишга етадиган
миқдорда нефтдан олинган
ёнилғи ёқилади. Дунёда
нефть истеъмол қилиш кун
сайин ортиб бормоқда.
Бироқ, шунга қарамасдан,
нефть охирги 6 ой ичида
икки баробарга арзонлашиб
кетди, чунки
мутахассисларнинг фикрича,
дунёда ҳозирда нефть
маҳсулоти ҳаддан ташқари
кўпайиб кетган. Шунча нефть
қаердан олинган?
Ер нефть ва табиий газни
миллиардлаб йиллар
давомида ўз қарида тўплаб
борган. Одамзод
Пеньсилванияда 1859 йилда
нефть саноати пайдо
бўлгандан бери 156 йилдан
бери нефть қазиб олиш ва
уни қайта ишлаш билан
шуғулланади
Шу тариқа, нефть захиралари
тугаб қолишидан
хавотирланиш оқибатида
жорий ўн йилликнинг
бошида нефть нархи ошиб
кетганда ҳам олимлар ва
компаниялар унинг етарлича
кўплигини билишган. Масала
ер қарида қанча миқдорда
нефть ва табиий газ қолгани
ҳақида эмас, балки биз уни
қазиб олиб, ундан пул қила
олишимиздан иборат эди. Бу
масала геологиядан кўра
кўпроқ иқтисодиёт ва
техника билан боғлиқ бўлган
масаладир. Ҳақиқатда нефть
ҳажми ҳозирги замон
технологиялари ёрдамида
иқтисодий йўқотишларсиз
уни қазиб олиш учун
етарлича кўп миқдорни
ташкил этади.
Ҳар ҳолда бу миқдор
ҳозирги рекорд даражадаги
кўрсаткич – кунига 345 млн.
баррель ҳажмдаги нефть
истеъмол қилишни қўллаб-
қувватлаш учун етарлидир.
Бир баррель 159 л. га тенг.
Агар юқоридаги кўрсаткични
литрларда ҳисобласак, биз
кунига 14 млрд. литр нефть
истеъмол қиламиз. Бу
кўрсаткич, асосан,
сайёрамиздаги ҳар бир
кишига 2 литрдан нефть
тўғри келади.
1980 йилдан ҳозирги
кунгача дунё 140 трлн. литр
нефть истеъмол қилган. Бу
дунёда чуқурлиги бўйича 11-
ўринда турадиган Тахо
кўлидаги сув миқдоридан
озгина кўп дегани. Бу ҳажм
Москва шаҳрини Москва
автомобиль ҳалқа йўли
чегарасида бир неча литр
чуқурликдаги нефть қатлами
билан чўктириб юборишга
етади.
Бу ҳажм катта кўринсада,
бироқ Тахо дунё харитасида
бор-йўғи бир нуқтадек
жойни эгаллашини назарда
тутиш керак. Катта
миқдордаги ер пўстлоғи
остида эски органик
моддаларни ушлаб турувчи
чўкинди тоғ жинслари
мавжуд бўлиб, баъзи
ерларда бу жинсларнинг
қалинлиги 10 км. ни ташкил
этади. Улардан бор-йўғи
кичик қисми нефть ва газ
сақлайди, бироқ Ер миқёсида
бу ресурсларнинг эҳтимолий
захиралари катта миқдорни
ташкил қилади.
Бу ҳол иқлимшуносларни
ташвишга солмоқда. Биз
маълум миқдордаги нефть
ва газни ёқиб бўлдик, бироқ
биз уни ёқишни давом
эттирмоқдамиз, бу эса
Ердаги иқлимнинг хавфли,
эҳтимол ҳалокатли
ўзгаришларига олиб келиши
мумкин.
Биз истеъмол
қиладиганимиздан кўра
кўпроқ нефть ва газ қазиб
оламиз. Мисол учун, 1980
йилдан қазиб олинган, бироқ
ҳали истеъмол қилинмаган
нефть ҳажми икки
баробарга ошиб кетди.
Энегретикларнинг статистик
маълумотларига
ишонадиган бўлсак, ҳозирда
исбот қилинган нефть
захиралари 1,7 трлн.
баррелни ташкил қилади.
Нефть нархи 2000-
йилларнинг бошида ва
ўрталарида кескин
кўтарилишни бошлади, бу
ҳолат нефть ишлаб
чиқарувчи компанияларни
янги технологиялардан
фойдаланиб, қийин
олинувчи нефть конларини
қидиришларига туртки
бўлди.
2007-2008-йилларда ҳали
қидирувлар ҳеч қандай
натижа бермаганда ҳамда
нефть истеъмоли ҳажми
ошиб бораётганда, нефть
нархи бир баррель учун 150
долларгача кўтарилиб кетди.
Ҳозирги кунда таклиф
ҳажми талаб ҳажмидан
ошиб кетди. Сланецли
қатламлардан ва бошқа
нефть ва газга бой
жинслардан нефть ва газ
олиш жиддий технологик
муваффақиятлардан бири
бўлди.
Авваллари нефть
қидирувчилар “трап” деб
аталувчи, ернинг тортиш
кучи ва жинсларнинг босими
остида минглаб йиллар
давомида йиғилиб ётадиган
нефть ва газ ҳовузларини
қидиришар эди. Эндиликда
улар миллиардлаб баррель
нефть сақловчи осон олиб
бўлмайдиган, бироқ қўл етар
даражада бўлган тошларни
олиш имконига эга
бўлдилар.
Бу ва шу каби манбалардан,
мисол учун Канада нефть
қумларидан; Бразилиядаги
таги чуқур сувларнинг
километрлик туз қатламлари
тагидан, Ироқдаги катта
майдонлардан олинадиган
нефть ҳажмининг ошиши
нефтга таклифнинг талабдан
ўзиб кетишга олиб келди.
Натижада нефть нархи 50
долларга тушиб кетди ва
ҳануз тушишда давом
этмоқда. Кўп ҳолларда бу
нарх ҳаттоки ишлаб
чиқариш харажатларини
ҳам қоплашга етамайди. Бу
келгусида нефть ишлаб
чиқариш ҳажми камайиб
бориб, талаб таклифга етиб
олмагунга қадар давом
этади. Нефть нархи яна
кўтарилиб кетиши эҳтимолга
яқинроқ. Бироқ қанчага
кўтарилади? Буни ҳозирча
ҳеч ким аниқ айта олмайди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев