37-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф: Рустамхон.
(иккинчи фасл... 23..)
ФАРРУҲ
-Фарруҳ Рустамович мурожат этишга рухсат этинг.
-Гапир нима бўлди?
-Касалхонадан шикоят тушди.Операция вақтида бемор ўлган. Бемор яқинлари операция қилган докторни айблашаяпти. Юқориларга чиқиб ташлашибди.
Стол устида турган телефон асабий жиринглади.
-Эшитаман
-Фарруҳ Рустамович!-бош прокуротурадан бўлаётган овозини таниган Фаррух ўрнидан туриб кетди.
-Сенинг ҳудудинг, касалхонада ўлган бола. Хабаринг борми?
-Ҳа
-Зўдлик билан шуғуллан! Натижаси билан мени таништир. Ўлган боланинг онаси юқорига чиққан. Айбдор бўлса, тиқ жойига. Жонга тегди бу шикоятлар! Ҳар куни докторлар устидан шикоят. Битта иккитасини чиқмайдиган қилиб жойига тиқса билади!
-Бажараман!
-Натижани соат неччи бўлишидан қатъий назар етказ! Мен юқорига ҳисобот беришим керак.
-Хўп бўлади!
-Омад.
-Менга иш туғрисидаги барча маълумотларни бер ёрдамчисига буюрди.-Сен тезда касалхонага бориш учун тайёрлан! Мурдани касалхонадан тезлик билан олишсин! Суд мед экспертизага жунатинглар.
-Фарруҳ ака ҳамма нарса тайёр борсизми сиз ҳам
-Ҳа бораман. Йўлган тушишаётган савол берди қайси касалхона?
Таниш касалхона номини эшитиб хўрсиниб олган Фарруҳ юзини ойнага тиради.
-Ким бўлса доктор?
-Докторни исми фамиляси маълумми? Яқинда ишга келган ёш терговчига савол берди
-Ҳа. Ҳозир ён дафтарига кўз ташлаган йигитча ўзига таниш исмни тилган олди:
-Муҳамедова Шахноза Мансуровна, Йўлдошиев Борур Равшанович. Шу иккиси устидан шикоят ёзилган.
-Шахноза опами? Уф хўрсинди.- Опа яхши доктор эдику! Нима бўлган бўлса? Иш билан тўлиқ танишиб чиқай кейин хулоса қиламан.-Тезроқ ҳайда Шухратни ниқтади.-Маълумотларни менга берчи?
Орқа томонга қўл узатди. Чала йиғилган маълумотларни ўқиб кайфияти бузилди.
-Сен бу ахволда, ишни баттар чигаллаштирасан.-Нима бу ахвол?-асабийлашиб ўзига узатилган қоғозни қайтарди. Маълумотларни шундай йиғиш керакки, ҳар бир туғилган саволга жавоб бўлиши керак. Сен тўплаган маълумотларни, кўчада кукат сотувчи аёл ҳам айтиши мумкин!
Асабийлашган Фарруҳ телефонини титкилади.
-Мени суд мед эксперт билан боғлаб беринг! Хўп кутаман.
Шахноза опа нима хато қилган бўлсалар?
Касалхона ҳовлисида тўпланиб турган марҳумнинг яқинлари, кетма кет келиб тухтаган машина томон юрдилар. Ураб олиб шовқин кутаришга киришганларини кўрган Фарруҳ бош чайқади.
Уфф жанжални каттаси бўлади шекилли. Ёмон ўйдан юраги зада бўлган Фарруҳ машинадан тушишга шошилмади.
-Мурда қаерла аниқла. Моргда бўлса олинглар экспертизага. Тезроқ қимирласин соатлаб кутиб, асабийлашиб ўтирмай!
Ёрдамчисига топшириқларни берган Фарруҳ машинадан тушди.
-Болам, сиз прокурормисиз?-румоли елкасига сирпаниб тушган аёл йўлини тўсди. Шуларни каттакони сизми?-формали, формасиз турган ҳамкасбларига қараб олиб бош ирғади.
-Ҳа хола. Менман.
-Адолат қилинг болам, ҳақиқат қилинг! Боламни ўлдиришди. Бу қотиллар боламни ўлдиришди. Елкасига осилган аёлни қучиб чеккароққа етаклади.
-Жон болам адолат қилинг. Айбдорни олиб бориб қаманг! Президент сизларга ишонади!
Демак шикоятчи шу аёл лабини қимтиди.
-Хўп холажон сизга сўз бераман. Айбдорни топаман. Айбини бўйнига қўйиб, қонун доирасида чорасини кўраман. Фақат биттагина илтимосим бор. Ишимга ҳалал бермай туринг! Давлатга ишонасизми холажон?- мулойимлик билан савол бериб жилмайди.
-Ҳа ишонаман.
-Унда бизга ҳам ишонинг. Ишлашимизга қўйиб беринг. Ақлли, тушунган аёлга ўхшаб кўринаяпсиз. Хўпми холажон?
-Хўп.
Аёлнинг митти бит кўзларида ёлқинланган оловдан сесканиб тушган Фаррух, тез тез юриб касалхона ичкарисига кириб кетди.
Падаринга лаънат! Мана шунақалар дастидан бечора дўхтирларга қийин сукиниб юборишдан зўрға ўзини тийди. Бу ерда ҳеч қандай жиноят аломати йўқ. Боласи ўлими орқасидан пул ишламоқчи ёки Шахноза опа операциядан олдин қаттироқ гапириб юборган бўлсалар, сарсон қилиш мақсад. Опани тили яхшигина захар жилмайиб қўйди. Аямайди. Хонаси иккинчи этажда эди.
-Сен бош врач билан гаплаш, мен буёққа ўзига таниш хона томон юрди. Эшикни секин итариб очди. Стол устида мук тушиб ёзув қилаётган аёлга кўзи тушиб жилмайиб қўйди.
-Ассалому алайкум
Ялт этиб бош кўтарган аёл Фарруҳга тикилиб қолди.
-Келинг. Ваалейкум ассалом! Тинчликми?
-Бунисини сиздан сўраймиз опа,-жилмайди.
-Фарруҳ жуда зарурмиди ишингиз? Мен ҳозир мухокамага тайёргарлик кўраётгандим. Бемор ўлими бўйича...
-Шу масала келгандим. Устингиздан шикоят тушган.
-Шунчалик тезми? Соатига қараб олди.- Беш соатда улгуришибдими?
-Нима дейсиз энди,- елка қисиб олди. Туғридан туғри чиқишган.
-Даа!?-қош учириб олди.
-Опа иш менга топширилган. Нима бўлди бир бошдан гапириб бера оласизми? Тиббий томондан тушунтириб...
-Ҳа албатта! Уч йил олдин кўчада безорилик қилиб жанжаллашаётган болаларни ажратаман деган йигитча, бошқа бир бола томонидан пичоқланади. Студент бўлган у вақтда. Воқеа Самарқанд шаҳрида бўлган ва у ерда шошилинч операция туфайли ҳаёти сақлаб қолинган. Орадан беш ой ўтиб ичак тутилиши кузатилган ва яна операция, бир йил ўтиб яна, олти ой ўтиб яна биздагиси бешинчиси, уч йилда беш марта операция.
-Операциясиз сақлаб қолишни иложи бормиди?
-Йўқ! Бош чайқади.- Бу диагноз билан операциясиз сақлаб қолиб бўлмас эди. Операция қилинмаганда 100%. Қилинган тақдирда ҳам, ўлим кўрсаткичи юқори эди. Аммо биз мажбурмиз, ёрдам кўрсатишга сақлаб қолишга ҳаракат қилиш бурчимиз ахир.
-Опа қизишманг, асабизни асранг.
Жим қолган аёлга синчков тикилди.
-Ҳозир шу айтганларизни қоғозга тушириб беринг.-Эртадан тергов бошлади.
Суд мед экспертиза хулосаси жиноят белгиларини тасдиқламаса оқланасиз опа.
-Терговга ошадими?
-Сўзсиз!
-Уф хўрсиниб олди. Шу камиди! Нима деб ёзишим керак? Олдига қоғозни тортди.
-Бир бошдан берилган саволларга жавоб тўлдириб кетаверасиз. Сунг бўлган воқеани ёзасиз
Хўрсиниб олган аёл воғозни тўлдиришга киришди.
Чалғитмаслик мақсадида, дераза ёнига борган Фарруҳ касалхона ҳовлисида қўйилган скамейкада ўзига орқа угириб ёнма ён ўтирган йигит ва қизга кўзи тушди. Гулираъно эсига тушиб хўрсиниб олди.
Қаерда бўлса? Кўзим тушмади. Илгари ҳам ҳуд беҳуд юравермас эди. Ҳали ҳам ўзгармабдида. Ишда эканми? Сўрасамми Шахноза Мансуровна томон угрилди. Йўқ. Ўзиники етарли бўлиб турганда...Оилалисан Фарруҳ. Тинч қўй энди шу қизни. Бўлар иш бўлди. Энди бўлар иш бўлиб бўлгандан кейин хўрсиниб олдида, дераза томон угрилди. Скамейкадан турган қиз Гулираъно эканлигини кўриб, титраб кетган Фарруҳ ўтириб олиб нималарнидир гапираётган йигитга эътибор қаратди. Танимагач хўрсиниб қўйди. Ҳамкасби шекилли. Кўзи скамейка томон катта катта қадамлар ташлаб келаётган Зафарга тушиб буғзига нимадир тиқилгандек бўлди. Қизнинг ёнига келган Зафар қўлидаги сувни қизга узатди. Сувни олган қиз йигитлардан икки қадам нари юриб сувни идишидан хўплаб ича туриб Фарруҳ турган деразага кўз ташлади. Қизнинг нигоҳи ўзига тушишидан чучиган Фарруҳ ўзини орқага олди. Бир вақтлар кўп эмас, атиги икки йил олдин, шу қизнинг дунёдаги энг азиз инсони бўлгани эсига тушди.
Оғир хаёллар эзмаслиги учун Шахноза Мансуровна томон қадам босди.
-Бўлдими опа?
-Ҳа
-Бу дастлабки кўрсатма тариқасида ишга тикилади. Ҳар бир вараққа исми фамилиянгизни ёзиб имзо чекинг.
-Қаерга ҳайрон савол берди.
-Мана бу ерга,- варақлай туриб бармоғи билан кўрсатди.-Охирида савол бор кўрдизми?
-Йўқ
-Сўроқ вақтида сизга тазийқ, босим бўлдими? деган савол бор
-Ҳа кўрдим уни
-Уша саволга жавоб ёзинг
-Нима десам, уриб, сукиб мажбурлаб ёздирди десамми,-бошига тоғдек кулфат соя солиб турган бўлсада кутарингки кайфиятини йўқотмаган аёлнинг кўзлари шўх кулди.
-Бўлади, ёзаверинг-аёлнинг гузал чеҳрасига термулди.-Нима бўлган бўлса ҳақиқатни ёзинг опа
-Хўп тез тез ёзиб бўлиб узатди. Мана энди озодманми?
-Ҳозирча озодсиз
-Веей шу гапларинг бирам қурқинчлиеейй,- бош чайқаб олди.
-Опа, сизга чақирув хати чиқараман. Ўз вақтида кечикмай боринг. Агар мабодо кечиксангиз расмий огоҳлантириш берилсин.
-Хўп бўлади.
-Майли опа, мен суриштирув ишларини олиб борай. Бу ёғи бурч ҳафа бўлмайсиз.
-Албатта туғри тушинаман. Кўришгунча бош силкиб ҳайрлашган аёл стол устидаги хужжатларга қўл чўзди.
-Шухрат,- ёрдамчисини ёнига имлади.-Нима гап?
-Акаси туполон қилди. Мурдани бермайман деб.-Бермасанг Эксгумация қилдираман дегандим ўчди. Лабини қийшайтириб олган Шухрат мархумни қариндошлари томон имо қилди. Ҳали буларнинг дарди куп опа билан акага қийин бўлмаса.
-Нега?
-Гапини тайини йўқ. Шикоят қилибсан ариза ёз десам қочиб кетди
-Ким?
-Акаси
-Шу қунғироқ қилганми?
-Ҳа
Барча суриштирув ишлари. Мурдани суд мед экпертизага юбориш, иштирокчиларни шикоятчиларни дастлабки кўрсатмасини олиб бўлгунича кун кеч бўлди. Ишга оид маълумотларни тўплаб. Бош Прокуратурага чиқди.
-Дастлабки суриштирув якунига кўра, докторларда айб йўқ!- хулоса берди.
-Ишни ўзинг олиб бор. Менга кунлик хисобини бериб тур топшириғи берилди.
Қўлидаги операция залида бўлган докторлар рўйҳатида
Раҳмонова Гулираъно Алишеровна деган қайдни кўрган Фарруҳ шоша пиша кўрсатма хатлари ичидан қизнинг кўрсатмасини қидирди. Йўқ. Кўрсатма бермабди.
Нега бермаган? Демак эртага чақарув хати чиқарилади. Келармикан? Қизнинг сўроқ қилишини ўйлаб титраб кетди. Эртанги сўроққа чақирилувчилар рўйхатини ёрдамчисига тутқаздида уйига қайтди....
Эртанги суроқни ўйлаб уйқуси келмади. Касалхонада олиб борган суриштирув жараёнида олинган бемор номидаги касаллик тарихини варақлаб ўқиб чиқишга киришди. Рустилида юритилган касаллик тарихини кўриб ғаши келди. Бу олифталар, бир минг туққиз юз саксон туққизинчи йилда ўзбек тили давлат тили бўлганини билмайдими, ёки атай қиладими. Ҳали ҳануз докторлар хужжатни рус-тилида юритишади. Сабаби нима экан? Шунчалик руслашиб кетганмизми? Рус-тилида юритилмаса, кимдир докторларни билимсизликда айблаётгандек.
-Шахло,-овоз берди.-Менга қараб юбор
-Эшитаман,-қўлида чойнакда чой кутариб кирган Шахло ҳайрон савол берди.-Уйга иш олиб келдизми?
-Ҳа. Бир докторни ишини кўриб чиқаяпман. Юқоридан топшириқ бўлган. Ёрдаминг керак
-Хўп
-Атамалар маъносини, кейин рустилида ёзилган экан тушунмай қолган жойларимга қарашасанми дегандим
-Хўп
-Яхшиси ўқиб чиқда, менга оддий тилда тушунтир нима дегани перитонит, инглиз тили ҳам аралашганми кўрчи,- узатди.
-Перитонит бу- қориндаги органларни ураб турувчи юпқа парданинг яллиғланиши. Оғир касаллик.
-Нимадан пайдо бўлади?
Тури кўп. Бирон бир аъзо ёрилса шу аъзо сақлайлиган суюқлик таъсирида пайдо бўладида.
Йўқ бу тил инглиз тили эмас медиклар тили лотин тили. Бу ёзув ўзбекчада Ингичка ичак дегани.
-Ҳа. Ўқиб чиқ кейин тушунтирасан менга.
-Хўп
Ўқиб бўлган Шахло эринмай тушунтиришга киришди....
-Бу ҳолатда барибир ўлар эди. Бу операцияда ўлмаса, кейингисида ўларди.
Охирида хулоса берди.
-Йўғее?
-Ҳа. Хирург бечора емаган сомсасига пул тўлар эканда.
-Ҳа шундай. Лекин айбдор бўлмаса айбламаймиз.
-Сиз айбламайсиз.Улар бу билан тинчишмайди барибир. Ёзишаверади. Ақли бор бўлса, ўлганига шукр қилишар эди. Уч йилдан бери тугаган экан бола бечора. Қийналиб ҳам кетгандур. Ҳар операциядан сунг, ичагидан камида йигирма ўттиз сантиметр кесиб ташланади. Ичагини қорнидан чиқариб қуйишади. Ойлаб вақт кетади, битгунича. Битгандан яна ичак тутилса. Яна очишади. Очмаса бўлмайди.
-Очмай даволашни иложи йўқми?
-Йўқ. Ичак тугилгандан кейин мажбур очилади.Бошқа давоси йўқ.
-Ҳмм
-Бўлдими кетаверайми?
-Ҳа
-Мен бироз ишлайман
Ишга борибоқ суд мед экспертизага қунғироқ қилиб хулоса беришларини талаб қилди.
-Айрим таҳлил натижалари вақт талаб қилади. Мажбурмиз жавоби берилди.
Телефонни қуяётиб стол устида турган мониторда прокротура ҳовлисига кириб келаётган Гулираънога кўзи тушиб ўрнидан туриб кетди. Кириш эшигида, буюмларини топшираётган қизни кузата туриб, ёрдамчисини чақирди
-Шухрат ёнимга кир. Касалхона иши бўйича гувоҳ келди. Дастлабки курсатма кеча олинмаган. Ол. Ўзинг тепасида туриб ёздир. Кўрсатмасини ёзиб бўлгач, кузатиб юбор. Ортиқча гап гапирилмасин! Хўрсинди.
-Бажарамиз
-Боравер бош силкиди.
У билан юзма юз келишга бетим ҳам йўқ. Кунглидан ўтказди.Мен барча имкониятларимни ўзим йўққа чиқардим. Монитор орқали камералар тасвирини кузата туриб,Шуҳратга алланарсаларни тушунтираётган қизга қараб ўй сурди. Шахноза опасига ўлса ҳам, қарши кўрсатма бермайди. Опани айбдор эмаслиги маълум, мабодо айбдор бўлганида ҳам қарши кўрсатма бермайди. Дунёда энг ақлли қотиллар докторлар. Улар ҳамма нарсани билиб қилшади. Мен хулосага шошилмадимми? Эҳтимол бу аёл айбдордир? Эҳтимол ҳамма ҳужжатларни ўз ўрнига қўйиб бўлгани учун ҳам ҳотиржамдир. Икки оғиз гап билан айбдор эмас, деган хулоса бера олмайман. Шикоятчилар шикоятида жон бордир. Бекорга шикоят қилиб чиқмагандир.
Мен бу аёл устидан иш очишим керак!
Қизнинг кўрсатмасини олиб кирган Шуҳратга буюрди:
-Шаҳноза Мансуровна устидан иш очиб,хизмат текширув сўровномасини юбор! Мен бир урганиб чиқай бу аёлнинг хизмат йўлини.
-Хўп бўлади.
-Боланинг биринчи пичоқланишидан, то шу кунгача бўлган, касаллик тарихларини кўтар. Самарқанд билан боғланиб пичоқлаган бола тақдирига ҳам қизиқ.
-Фарруҳ ака, доктордан шубҳангиз борми? Танишсиз шекилли?
-Биз лозим бўлса, ўзимиздан ҳам шубҳаланишимиз керак! Мен у аёлни доктор сифатида ким билмайман. Шахс сифатида жуда "ақлли" насиҳат қилишни, одамларини айбини битталаб санаб беришга уста! Текшириб кўрайликчи, балким биз ҳам уни айбларини битталаб санаб берармиз,- лаби кинояли қийшайган Фарруҳ ўрнидан турди.-Соат ўн бирда чақирилган, ўзим олиб бораман. Сен мен айтган,суруштирув ишларни соат ўн биргача тугат. У аёл билан суҳбатимиз оддийгина кечмайди. Чунки биз суҳбат қурадиган аёл кучли психолог. Таъсирига тушиб қолсак, ютқазамиз.
Сен биринчи наркоз берган докторни суроққа чақир. Шу духтир бизга керакли гапларни гапиради.Гапларидан опани ёқтирмайди. Бизга уни яхши кўрадиганларни эмас,- камера тасвирига имо қилди.-Уни ёмон кўрадиганларни кўрсатмалари керак. Лаби нафратли қийшайди. Мен сенга қўлимга тушарсан дегандим. Мана шу фурсат келди. Илтимос қилгандим вақт ажратинг деб сен бўлса атиги ўн дақиқа ундан ортиқ вақтим йўқ деган эдингми!? Мана энди соатлаб ўтиришга вақтинг бемалол! Кунглидан ўтган ўй таъсирида эски аламларини қузғолди.
Шунча йил ҳато қилмасликка тиришиб яшадим. Биттагина хато қилдим. Шу хатом азобини бир умр тортишга махкум бўлдим. Ҳар сафар ўғлимни кўзларига кўзим тушса, қилган хатойим бор бўйи кўз олдимда гавдаланади. Бу бугун бўлмаса эртага ўз бахтини топиб кетади. Прокуратура биносидан чиқиб кетаётган қиз тасвирига тикилди. Азоб чекадиган мен бўлдим. Инсон ўз тақдирини илгаридан сезади дегани ростмикан? Мен негадир шу қизни кўрганимдаёқ, ўзига тенг кўрмайди деб ўйлагандим. Юрагимда ишон йўқ эди. Келажагимизни тасаввур қила олмаганман. Хўрсинди. Шахло билан тасаввур қилганмидинг? Ўз саволидан сесканиб тушди. Менга нима етмайди ўзи ўрнига ўтириб ҳаёл сурди. Ширингина тинч оилам бор. Хотиним меҳрибон, ишимни тушунади. Уруш, жанжал, туполон бўлмайди. Хизматимни жон дили билан бажаради. Ойимга ҳам меҳрибон. Қариндошларимни ҳурматини жойига қуяди. Мени измимсиз бир иш бошламайди. Битта тинч оила учун нимаки керак бўлса, ҳаммаси бор аммо кунгилга нимадир етмайди. Эҳтимол бу ўғлимни касаллиги туфайлидир... Дилимда шу нарса армон бўлгани учун ҳам... Бошига кучли оғриқ кирди. Шахло ҳомиладор бўлишга харакат қилиб юрибди. Аммо иккимизни ҳам юрагимизда қурқув бор. Худдики кейинги фарзандимиз ҳам... Бош чайқаб олди. Мен ундан кечирим сўрашим керак!- аччиқ ютинди. Мен тақдиримга тан бердим. Оғирлашиб кетаётган бошини столга тиради. Армон билан ўтиш пешонамда бор эканда. Мен ушанда ҳаммасини унга айтишим керакмиди? Қурқоқлик қилдим. Айбимни тан олишга кучим етмади. Ўзимда куч топиб борганимда эса, олдинига халиги курсдоши кейин, анави лаънати Зафар йўлимни тусди. Тақдир истамади у билан учрашувимни. Шаҳлони ҳомиладорлиги маълум бўлгач шошилинч туй қилишга мажбур бўлдим. Ёнимга келганда эса... Уффф хўрсиниб ўрнидан туриб кетди.
Унга кераклича азоб бериб бўлдим. Энди озор бермай. Опани ишини, опа фойдасига ҳал қилиб беришим керак. Юрагим сезаяпти опа айбдор эмас. Аламларим туфайли бу аёлга азоб бермаслигим керак. Касбини севадиган одам,мен туфайли касбидан безмасин! Хизмат текширув ўтказман. Шикоятчилар оғзини ёпиш учун ҳам, керак бу ишлар. Юқорига чиқишса мени айблашга далил топиша олмайди. Ишни жуда пухталик билан олиб бораман ва опа фойдасига ёпаман. Тепага шикоят қилишган тақдирда ҳам ортиқча суруштирувга ҳожат қолмайдиган қилиб якунлашим керак!....
Шахноза Мансуровна кўрсатмаларини ёзиб олиб ўқиб чиқиши учун узатди.
-Опа ўқиб чиқиб имзолаб беринг.
-Мана,- имзоланган қоғозларни узатди.-Кетаверайми?
-Ҳа бўлади. Ишни ёпаман. Бир ойдан буён қатнавериб безор ҳам бўлдиз биздан. Жилмайди.
-Рахмат
-Опа,-эшикка етган аёлни ортидан чақирди.
Бурилиб саволомуз тикилган аёлга қарамасликка тиришиб гап бошлади.
-Марҳумни яқинлари билан келишишга ҳаракат қилинг. Улар тинчиса сиз тинчийсиз.
Қош керган аёл бошини секингина ирғади.
-Тушунарли.
-Мен ишни сизнинг фойдангизга ёпганим билан улар тинчимайди. Биздан юқорига чиқади. Улар ҳам ёпишади. Чунки, айбдор эмаслигингизни шунча далиллар исботлаб турибди.
Стол устидаги папкага имо қилди.
-Аммо улар тинчланмайди. Кейин олий судга чиқишади. Бу жараён йиллаб давом этиши мумкин. Шунинг учун улар билан келишишга мажбурсиз.
-Ҳа тушундим.
Мен туғри қилдимми? Қўлидаги кўрсатмалар, ишга оид очилган папкани варақлади. Боланинг биринчи марта операция бўлганидан, то охирги операциясигача бўлган даврини бир бирига солиштириб чиққан Фарруҳ бош чайқади. Улар билан келишиш жуда қийин бўлади. Аламзада қариндошлар пул учун ҳам эмас. Укаларининг тақдиридан норози бўлиб ҳам шундай йўл тутишаяпти. Опага сабр берсин.Ишни уларни кунглидагидек қилиб ёпмаганим учун, ҳали менинг устимдан ҳам ёзишади.Киноя билан жилмайиб олган Фарруҳ, иш якуни буйича ҳисоб бериш учун бош прокуратура номерини терди....
ГУЛИРАЪНО
Шахноза опасининг бошига тушган иш, бир неча ҳафталаб прокуратурага қатнаганлиги. Қизни кунгли касбидан қолди.Узоқ ўйлади. Ишламайман қарорига келди. Хусусийни ривожлантираман. Мен Шахноза опамдек кучли эмасман.
Бош шифокор ишдан бушаш туғрисидаги аризасига қовоқ солганча имзо қўйиб узатди.
-Кадрга учрашинг!
-Рахмат!
Ўрнидан тураётиб оёғи қақшаб кетган қиз оғриқ кучидан лаб тишлади.Кадрлар бўлимига кўтарилишни ният қилдию, зина ёнига боргач юқорига кўтарилишга юраги бетламади. Неччи кундирки, зинадан кутарилиш, тушиш азобга айланган. Кучли оғриқ қолдирувчиларни таъсирида уч турт соат оғриқ қуяди аммо таъсири кетгач яна бошланади. Оёқ нервимни шамоллатдим шекилли.Шахноза опаси билан дам олишда вақтида парафин терапия олганда оғриқ анчагина босилганди.Яна бошлади. Оғриқдан юраги безиллаган қиз каридор бошида кўринган Зафарни кўриб хайрон қолди. Бу ерда нима қилиб юрибди? Қош чимирди. Узоқдан кўз ташлаб олди. Жағининг икки ёнида майсадек ўсган қора сақоли юзини янада оқ кўрсатибди. Йигитлар ичида росса урф бўлдида сақол қўйиш
Ярашса ярашмаса ўстириб олиб. Лекин ярашар экан. Бунга ўхшаб ҳафсала билан қўйилса ҳаммага ҳам ярашса керак.
-Гулираъно, яхшимисиз, келинойим шу ердамилар? Воалейкум ассалом жилмайди.
-Йўқ ҳали келмадилар гаплашдизми?
-Телефонига туша олмадим. Укамни прокуратурага жўнатдим.
-Сизнинг укангиз борми?
-Қариндошим бўлади. Ўзимдан катталарини акам, кичикларини укам дейманда,- хижолатли жилмайди. Келинойим терговга бораман демаганмидилар?
-Айтувдилар.
-Демак уша ердалар. Телефони шунинг учун учиқ. Қош учирди. Йўл бўлсин?
-Моргга.
Сесканиб тушганини сезиб қувлик билан лаб қимтиди.
-Бир бемор хулосаларини олиб қайтишим керакда. Ёришга улгурмаган бўлсалар, тепасида туриб хулосаларини кутишим лозим.
Юзи буришиб кетган йигит зина томон имо қилди.
-Тушамизми?
Зинадан пастга тушиши кераклигини ўйлаган қиз оғриқдан қурқиб жойида қолди.
- Ҳмм.
Зафарнинг ортидан қадам ташлади. Зирқираб кетган оғриқ, назарида миясигача кутарилди.Иккинчи зинага оёқ қўйди-ю кўзида чақин чақиб, истамаган ҳолда овоз чиқариб зинада ўтириб қолди
-Ахх!
-Гулираъно!
Аллақачонлар зинадан пастга тушиб улгурган Зафар, икки хатлаб тепасига пайдо бўлди.
- Нима бўлди қайириб олдизми?
Юзи аянчли буришиб кетганига кўзи тушган қиз ўзини қўлга олишга харакат қилди. Қаддини тиклаб қадам ташлаганди йўқ бўлмади. Ўтиришга мажбур бўлди.
-Гулираъно,- қўлимдан тутинг ўзи томон узатилган кафтга қараб қотиб қолди. Оппоқ нур ичидан узатилган узун узун бармоқлар...
-Ўзим,-қаддини тиклади.
Зинадан пастга қадам қўйди. Оғриқ бўлишидан олдин яна ўтириб қолмаслик учун зина тутқичини чангалади.-Ойижон,- лаб тишлади.
-Оёғизни қайириб олдизми?
-Йўқ, азоб билан жавоб берди. Тиззам оғрияпти. Зинадан тушиш, чиқиш азоб
-Нега оғрийди?
-Билмадим...
Хаёлига келган ўйдан қалтираб кетди. Наҳотки!? Йўқ қурқув билан инкор қилди.
Чунтагидан телефонини олиб номер терди.
-Жавоҳир, салом яхшимисан? Яхши травматолог керак кимни тавсия қила оласан? Аха хуп. Қаерда? Хўп тушундим. Ҳозир борсам топаман шунда туғрими? Хўп раҳмат.
-Бирон жойга боришингиз керакми?-ўзидан икки зина пастда турган йигит жавоб кутиб юзига термулди.
-Ҳа
-Қаерга?
Бу оғриқ билан машина ҳайдай олишига кўзи етмади. Оғриқ ва хижолат билан лаб тишладида:
-Мени Травматология инситутига олиб бориб келинг илтимос!
Илтимосини айтишга айтди-ю, қизиб кетганини ҳис қилди. Такси чақирсам бўлар эди. Вақтим йўқ деса
-Тинчликми?
-Ҳа.
-Хўп кетдик.
Зинадан тушишини юзида азоб билан кузатиб турди.
-Қўлимдан тутинг!- узатди. Рад қилиб итарилган қўлини чунтагига солдида, қош чимирди. -Еб қуйсам керакда а?
-Эҳтимол,- елка қисган қиз кейинги қадамни ташлади.
Йигитнинг кўз узмай туришига жавобан қовоқ солди.
-Ишга бормаяпсиз?
-Эртадан бораман
-Худога шукр тугади. Бу зина тугамаса керак деб ўйлагандим.
Бироз зирқираб турган оёқларини авайлаб қадам ташлади. Чиқаверишдаги зиналарни ўйлаб хўрсиниб олди.
Хўрсиниш сабабини оғриб деб ўйлаган йигит яна қўл узатиб каридорда ўтиб қайтаётган одамлар диққатини тортмаслик учун бўлса керак паст овозда сўзлади.
-Қўлимдан тутинг
Ялт этиб юзига боқди.
Юрадиган йўлида тўхтаб, ўзига тикилиб қолган қизга ҳайрон боққан йигит бир қадам босди.
-Гулираъно яхшимисиз?
-Яхшиман бош ирғади.- Кетдик.
Шунча вақтдан бери ўйламаганимни. Кўз олдига уша қурқинчли туши келди. "Қўлимдан тутинг,"-деб узатилган қўл." Тутиб қоламан, қурқманг, "деган меҳрибон овоз. Аммо овоз бошқа. Узатилган қўл, уша қўл. Овоз эса...
Unknown ҳам сен бўлсанг керак лаб тишлади.
Қон гуруҳини сўраганимдан буён ҳали у ҳали бу баҳона топиб смсларимни жавобсиз қолдираяпти. Номаълум дўсти ҳақида хаёл сурди. Ёнида индамайгина қадам ташлаб кетаётган Зафарга кўз қирини ташлади. Қандай аниқласам бўлади? Иккиси бир одам деб қийналиб кетдим. Бир одам бўлсачи нима қиласан? Ўз саволига жавоб беролмаган қиз бош чайқаб қўйди.
-Оғрияптими?- машина эшигини очаётиб савол берди.
-Йўқ.
Орқа ўриндиққа чиқа олмаслигини ўйлаб олд эшикка қўл узатди. Шу топда тиззасига нимадир тегса додлаб юборишига кўз етиб авайлабгига ўриндиққа ўтирди.
Бир хулосага келишдан олдин текширтирай. Ҳаёлига ёпирилиб келаётган ўйларни қувишга ҳаракат қилди.
-Биронта музика... қўл чузиб мониторга тегди. Unknown томонидан юборилган қўшиқ янгради.
-Сиз бу қушиқни... машинасини қизиб олишини кутиб турган йигит ўзи томон бош бурди. Саволомуз нигох ташлади.
-Сиз бу қушиқни... имо қилди.
-Яхши кўраман елка қисиб жилмайди. Тарихини биласизми?
-Ҳа. Баъзи одамлар жуда яхши ниқобланадилар биласизми!?-кейинги қўшиқ ҳам у томонидан юборилган қўшиқлардан бири эканлигини эшитган қиз чидай олмади.-Асл башараси очилиб қолишини, қачонлардир ҳаммаси ошкор бўлишини ўйлаб ҳам кўришмайди! Биласизми шуни!?
Овозини кўтарди.
-Балким, улар шунга мажбур бўлишар,-жилмайиб олган йигит светафорга кўзларини тикиб қиз томон боқмади.
-Менга қарангда!- сабри тугаган қиз йигит томон бурилди.-Қарангда!
-Хўп, мана қарадим,- хотиржам нигоҳлардан эсанкираб қолган қиз юзини ойна томон бурди.
-Нима гап?
-Хеч,- юзини ойнага босди. Тезроқ борайлик. Этим увушаяпти.
-Бу йил қиш эрта келади шекилли. Кондиционер қушайми?
-Йўқ шарт эмас. Мени юрагимдан қиш умуман кетмайди тунғиллади.
-Нега?
Кулиб юборган йигит қиз томон саволли нигох ташлади.
-Одам савол берганда ўттиз икки тишини кўрсатиши шарт эмас!
-Ишқилиб бир куни нафас олишинг ёқмайди демасангиз бўлди.
Индамай бош бурди. Зирқираб турган тиззасига кафтини босди. Касалхонага етиб боришгач иккинчи қаватга чиқиши лозимлигини айтишгач нафаси ичига тушди.
-Лифт йўқ эканми? Қурқа писа савол берди.
Лаб қимтиб бош чайқаган йигит ўзига ғалати боқиб турганини сезди.
-Кетдик унда,- зиналардан секин кўтарила бошлади. Оғриқли-ю, аммо, кутарилишдаги оғриқ тушишдагидек кучли эмас. Иккинчи қаватга етгунича пешонасидан тер қуйилди. Румолчасини билан пешонасини арта туриб эшикларга кўз югуртирди.
Мана шу одам хона эшигини секингина урди.
-Киринг.
-Сиз шу ерда қола қолинг,- ортига бурилди.
-Хўп итоаткорлик билан жойида қолган йигитдан миннадор бўлди.
Шикоятларини эшитган доктор юзига тикилиб турди.
-Фамилиянгиз Раҳмоновамиди?-савол берди.
-Ҳа
-Алишер Рахмоновични қизимисиз?
-Ҳа дадасининг исмини эшитиб жилмайди.
-Мен даданг билан курсдош бўлганман! Ўзи яхши юрибдими? Мени танимадинг. Кичкиналигингда уйларингга росса куп борар эдим.
-Эслолмадим хижолат билан елка қисган қиз жилмайиб юзига боқди.-Эслолмадим узр...
-Сен ҳозир,-олдига қоғоз тортиб тез тез ёзиб узатди.- Шу текширувлардан ўтиб ёнимга келчи!
Рентген ва қон таҳлилилари топшириши кераклигини ўқиб бош кўтарди.
-Биринчи қаватга тушишим керакми?
-Йўқ шу қаватни ўзида текширувлар.
-Хўп
-Тезда ўтказишади. Мен телефон қилиб қуяман.Айтмоқчи, даданг биладими? Сендаги оғриқларни?
-Йўқ,- лаб тишлаб бошини эгди
-Нега айтмагансан?
-Ўйлаб сиқилмасинлар дегандим...
-Эх, сени қараю, қизимаа, ҳозир текширувлар яхши чиқмасачи? Унда бира тула айтиб ўлдирмоқчимидинг!? Бунча калта ўйлайди бу болалар а? Бошидан, "дада мени оёғим оғрияпти,"- деб айтсанг даданг ўзини куниктириб борар эди.
Ҳозир бориб, тусатдан ҳаммасини бир қилиб айтсанг қай аҳволган тушишини ўйламадингми? Бош чайқаб хўрсиниб олди. Бор текширувлардан ўтиб келчи. Натижага қараб иш қиламиз.
Демак менда ростдан ҳам... Эшикдан чиққан қизнинг кўзи каридорда турган аравачага тушди. Салом инвалидизим! Мана менинг келажагим! Алам билан аравачага термулди.
-Гулираъно яхшимисиз?
Каридорда турган йигит ёнига келди.
- Яхшимисиз?
-Ҳа яхши.
Каридор бўйлаб кетаётиб, ортига бурилди.
-Сиз кетаверинг, мен текширувлардан ўтишим керак. Анча қолиб кетаман. Таксида қайта қоламан.
-Хўп.
Жойида қолган йигит бош ирғади.
Шу йигитнинг, мана шу ҳарактери яхши. Ёлғиз қолишни истаган вақтингда, ёлғиз қолдиради. Елимдек ёпишиб олмайди.
Текширувлардан ўтиб қайтиб келса, ҳали ҳам каридорда турган йигитни кўриб юрагида ёқимли титроқ пайдо бўлди.
Рахмат нигоҳлари билан миннадорчилик билдирди. Ёлғиз ташлаб кетмаганиз учун рахмат! Мен барибир бу нарсани сурай олмас эдим.
-Бўлдими? Ёнига келди. Текширувлар тугадими?
-Ҳа бош ирғади.
-Оғрияптими
-Ҳмм. Йиғлагиси келаётгани хис қилди.
Кирайликчи
Текширув хулосаларини ўқиб хўрсиниб олган доктор негадир Зафарга юзланди.
-Москвага олиб бориш қўлиздан келадими?
-Ҳа
-Мен сизга телефон номер бераман.Қачон олиб бора оласиз?
-Қачон бориши керак
-Қанча тез бўлса шунча яхши
-Эртага бўладими?
-Маъқул
Тушунмай бир докторга бир Зафарга боқди.
-Мен, Зафаржонга ҳаммасини тушунтирдим. Ўзинг ҳам докторсан қизим. Бу касаллик, бундан ўн, йигирма йил олдин бўлганда ногиронликка олиб борар эди. Ҳозир буни давоси топилган.
Ўнг тиззангда иккинчи бошқич охирлаяпти, чапида учинчи босқин бошланиб бўлган.
-Нима бошланган?
-Гоноартироз, септик некроз кетаяпти
-Гармонлар ҳисобигами?
-Ковидни оғир ўтказдим дедингку қизим. Докторлар сени сақлаб қолиш учун гармон қўллашга мажбур бўлишганда. Уларни ҳам айблама қизим. Тушункунликка тушма. Зафарбек тушунадиган йигит экан, ҳаммасини тушунди. Москвага борасан. Узоғи икки соатда ўз оёғинг билан юриб чиқасан!
Қийналиб кетган руҳи, ҳеч жойга сиғмай жонсарак типирчилади.
Дадамга қандай айтаман? Қон босимлари ошиб кетиб.. Хўрсинди.
-Кетдик!
Ўрнидан турган Зафар қўл узатди.
-Ўзим.
Зўрға туриб қадам босди. Ҳалигина касалхонага келаётганимда текис йўлда қийналмай юриб келгандим. Диагнозимни эшитиб туғри йўлда ҳам юролмай қолдим. Инсон руҳияти касалликка бардош беролмас эканда. Жисм эмас. Руҳият.
Зиналар... Дахшатга тушди. Қандай тушаман? Оғриқ қолдирувчи олсам бўлар экан.
Кутилмаганда, кутариб олган Зафар қовоқ осиб бош чайқади.
-Пастга тушиб олганингдан кейин, истасанг отиб ташла! Тушиб ол! Кейин гаплашамиз!
Авайлаб ерга қўйган йигитни юзига ўхшатиб шапалоқ тортмоқчи эди. Аммо шу икки қават оралиғидаги зиналарни босиб ўтгунларича, нимадир бўлди. Вужудидаги титроғини енга олмаган қиз касалхона ҳовлисига қуйилган скамейка томон юрди.
-Гулираъно тушкунликка тушманг. Докторни гапларини эшитдингиз, давоси бор экан. Қаршисида туриб, бош экканча гапираётган йигитга тикилди.
Ҳалигина сенсираб турганди. Бирданига сизлаб қолдими?
-Москавада энг яхши даволашар экан. Мен яна ҳам интернетдан излаб кўраман. Балким бошқа давлатларда...
-Сиз духтирга ўзингизни ким деб таништирдингиз?
-Исмимни айтиб...
-Мени кимим деб таништирдингиз!?-атай овсарликка солаётганидан бир томондан кулгуси келса, бир томондан жахли чиқди.
-Аммамни қизи дедим.. Боплабманми?
-Тентак!
Кулгуси келиб юз бурди.
Дадамга қандай айтаман. Нима дейман? Қон босимлари кўтарилиб кетсачи? Келаётиб дадасига айтишни ўйлаган қизнинг юраги зириллади.
-Чиқа оласизми?
Машинадан тушаётиб савол берган йигитга бир қараб олди.
-Зинадан кўтарилиш унчалик оғриқ бермайди.
-Эртага ишга...
-Бораман!
-Эртагача...
Подъез эшигида кўринган дадаси томон, имкони етгунича илдам қадам босишга ҳаракат қилган қиз, ўзини мажбурлаб жилмайишга харакат қилди.
-Ассалому алайкум дадажон бирон жойга кетаётувдизми!?
-Сени кутаётувдим.
Дадасининг юзи қорайиб кетганлиги, ўта ғамгинлигидан ташвишга тушди.
-Тинчликми?
-Қачон айтмоқчи эдинг қизим?
Учрашган доктори ҳаммасини етказганини тушунган қиз айбдорларча бош эгди.
-Ўзим ҳам бугун билдим,- пичирлаб жавоб қайтарди.- Ойим билдиларми?
-Йўқ.
Бош чайқаган дадаси елкасидан қучиб бағрига босди.
-Қизим ҳаммаси яхши бўлади. Мен Москвадаги докторлар билан гаплашдим. Асоратсиз ўтар экан.
-Дада,- ўпкаси тўлиб кетган қиз йиғлаб юборди. Агар ундай бўлмасачи? Бир умр аравачага михланиб қолсамчи!?
-Ундай бўлмайди қизим, ундай бўлмайди мана кўрасан ҳаммаси жойига тушади. Тушкун бўлма!
-Дадаа,- куксига юзини босиб йиғлаб юборди. Менда қандайдир ишонч йўқ.
-Ундай дема онам, ундай дема! Бирга борамиз, кўрасан, ўз оёғинг билан келасан. Тушкун бўлма!
-Пулчи жуда қиммат эканку!?
-Пул топилади. Буёғини ўйлама. Пул топиш мени ишим. Юр қизим уйга кирайликчи. Ойинг ош дамлаган. Сирож келган.
-Ростдан? укаси келгани эшитган қизнинг юзига табассум югурди. Қачон келди?
-Мактабдан чиқиб келганди. Эртага шанба опам билан дарс қиламан дейди.Кимёдан қийналаяпти экан.
-Эртага шанбами?
-Ҳа.
-Ҳафта кунлари ҳам эсимдан чиқибди. Эртага эрталаб йиғилишимиз бор. Шахноза опамни ўзимизга олмоқчимиз. Дада нима дейсиз?
-Аллақочонлар ўтиши керак эди. Яхши мутахассис.
-Сиз қачон ўтасиз?
-Мени ўзимни ишим яхши қизим, жилмайиб қўйди. Дустим билан шартномамиз бор. Тугаса ўйлаб кўраман.
Зинадан амаллаб кўтарилган қиз дадасини ташвишланиши кучаймаслиги учун оғриқни сездирмасликка урунди аммо...
Дадасининг меҳрли ва қайғули нигоҳларидан эзилиб кетган қиз, укасига нари бери дарсларини тушунтирган бўлдида хонасига қамалиб олди.
Эй худойим энди нима бўлади. Агар муваффақиятли ўтмасачи? Организмим эндопротезни қабул қилмасачи? Бир умр ногиронлик аравасида қоламанми?
Нега ўлиб кетмадим шу касалликдан!? Ўзимга келмай, ўлиб кетсам яхши эмасмиди!?
Смс келганини билдирган овозга жавобан телефонини қўлига олди.
Unknown:
-Салом Гулираъно. Ахволингиз яхшими?
-Йўқ яхши эмас!
Unknown:
-Нима бўлди оёғингиз яна оғрияптмми?
-Ҳа. Операция таклиф қилишди. Муваффақсиз чиқиши ҳам мумкин.
Unknown:
-Умидсиз бўлманг! Гулираъно бу ҳаётда энг ёмони умидсизлик!
Доимгидек ўз далдалари, қизиқ қизиқ гаплари билан қизнинг кайфиятини кўтаришга эришган йигитни кўргиси келган қиз. Хўрсиниб қўйди. Кимсан сен? Расм ўрнига қўйилган шер расмига тикилди. Кимсан? Нима қилсам сени фош эта олар эканман?
- Расмингизни юборинг!
Ёзган смсини дарҳол ўчирди. Уни ўрнига Зафарни сиймосини тасаввур қилишидан ажабланиб, бош чайқаб қўйди. Барибир биламан кимлигини. Кундузи ниқобланиш ҳақидаги гапларига эътибор ҳам қилмаган йигит кўз олдига келди. Зинадан қандай кутариб тушганини эслади. Кундан кун унга яқинлашиб кетаяпман. Жилмайиб боқаяпман. Уф хўрсинди. Менга нима бўлаяпти? Уша қўшиқни эшитганимда, кўз олдимга келганди. Қурқиб кетгандим. Ҳозир у қурқув йўқ. Лаб тишлади. Аммо озор бергим келаверади. Жаҳлини чиқаргим. У қанчалик босиқлик қилса, мен аксини қилгим келаверади.
Телефонини олдида Зафарга смс ёзди.
-Эрталаб йиғилишимиз бор.
Жавоб кутди. Жавоб бўлавермагач, интернетга кириб дунё бўйлаб, эндопротез амалиёти билан шуғулланадиган клиникаларни кўриб чиқишга киришди.
Тушкунлик яхши эмас. Ногирон ҳолида дунёни заб этаётганлар борку. Улар ҳам ўлиши керакмиди. Тақдиримда борини кўраман. Москва қулай шекилли. Нархини кўриб лаб тишлади. Сумда қанча бўлади экан?
Яхшигина маблағ лабини қимтиди. Москвада жойлашган, номдор айнан эндопротез амалиёти муваффақиятли ўтказилган учта клиникага текширув учун рўйхатга ёзилишга ариза бердида интернетдан чиқди.
Дадам билан маслахатлашиб, билет масаласини ҳал қилишим керак....
Уйқудан кўз очиши билан телефонига узалди. Жавоб ёзмабди. Хайрон қош чимирди.
Нега? Қизиқ...
Таксидан тушаётиб машинасини автотуроргоҳга қуяётган Зафарга кўзи тушди.
Эрта келибди.
Авайлаб қадам босишини кузатиб турган йигит зинадан кутарилаётган қизга қўл узатди.
-Тутинг жилмайди.
-Ассалому алайкум йигитни қўлини эмас зина тутқичини тутган қиз, амаллаб жилмайишга урунди.
-Ўзим ҳаракат қилишим керак.
-Воалейкум ассалом
Лифт тугмасини босган йигитга бир қошини кўтариб қув назар ташлади.
-Нега ваалейкум эмасда, воалейкум бу нимадан далолат бошқалардан ажралиб туришми?
-Йўқ. Бош чайқади.- Одат.
-Ҳмм. Нега смсга жавоб ёзмадингиз? Фош бўлиб қолишдан қўрқдингизми?
-Кеч кўрдим. Жавоб ёзиб безовта қилгим келмади. Сизнинг олдингизда фош бўлгудек айбим йўқ. Жилмайди.
-Бунисини кўрамиз! Фош қилганимда, қандай қилиб ўзингизни оқлар экансиз!
Маъноли бош тебратиб қўйиб лифтдан чиққан қиз. Бош ҳамшира вазифасини бажарадиган аёлга юзланди.
-Мед техникага одам юборинг!
-Хўп бўлади. Нима олиб келсин?
-Чиройли, жимжимадор, менга мос келадиган ҳасса жилмайди.
-Вой Гулихон
-Кўрасиз, мен ҳасса билан юришни урфга киритаман. Кўп савол беравермай айтганимни олиб келтиринг.
Тик қотиб қолган Зафарга томон бурилди.
-Йиғилишимиз бор хабарингиз борми?
-Ҳа
-Ҳайрият, хеч йўқ ўқибсиз ёзганимни!
Хонасига кириб кетди.
-Пуллик, тез ёрдам хизматини таклиф қилибсиз? саволумуз тикилган Зафарга боқмай савол берди.
-Яхши фойда олинади. Мен машиналарга буюртма бердим.
Қисқа жавоб қайтарган Зафар стол устида ётган қоғозга узалиб олди.
Туртинчи қаватдаги хоналарга каровотлар буюртма қилиш керак. Касалхонага ётиб даволаниш, истагини билдирадиган одамлар кўпайиб кетаяпти. Жой масаласи муаммо бўлиб, тез тез докторларингиз қўнғироқ қилишларидан хабарингиз бўлса керак
-Ҳа, лекин мени туртинчи қават ва бешинчи қаватни хирургияга мослаш ниятим бор эди. Шахноза опам билан бугун шу масалада гаплашмоқчи эдим.
-Гаплашинг унда. Рози бўлсалар иккинчи қаватдаги диагностикани, бошқа бинога кўчирамиз дераза оша янги қурилаётган битмаган бинога имо қилди.
-Қачон жунамоқчисиз?
-Қаерга?
-Москвага. Билет, у ерда жойлашадиган меҳмонхона масаласини эртароқ ҳал қилмоқчи эдим...
-Сизларга рўхсат бош ҳамшира билан ҳисобчига бош силкиган қиз, эшик ёпилиши биланоқ жахл билан Зафар томон бурилди.
-Менга қарангда! Нега бунча ўзингизни хужайиндек тутасиз? Мени ҳаётимни, нима иш қилишимни сиз белгилаб бермайсизку! Нега ҳамкасблар олдида мен билан яқин муносабатда эканлигингизни кўрсатиб қўйгингиз келаверади? Адашмасам, бизни оғзаки шартномамиз бор эди. Сиз ўзингизга тегишли барча жараёнларни Суннатиллаев орқали бошқармоқчи эдингиз!
Қип қизариб буриқиб кетган йигит, шавқат кутгандек кўзларига термулганини сезсада гапидан давом этди.
-Ёқмайсан, кургим келмайди, нафратланаман деган гаплар сизга таъсир қилмас экан. Қандай гап гапирсам умуман йўқолиб кетасиз!?
Жим тикилиб қолган Зафарни, оғир оғир нафас олаётганини кўриб, чегарадан чиққанини англаб лаб тишлади.
Ҳотиржам бўлишга, ўзини босишга уруниб ўрнидан турган йигит, лаб тишлаб гапиришдан тухтаган қизга тикилиб турди.
Сени учратган кунимга минг лаънат! Пичирлади. Сени кўрган кунимга минг минг лаънат! Мен сенга нима айб қилдим? Нега ҳаётдан қолган аламларингни мендан оласан? Сен уша, латта, ландовур, Фарруҳдан қолган аламларингни мендан олишга одатланиб қолгансан! Танловда адашганинг, аламини мендан чиқарасан!
-Бўлди!
Қулоқларига кафт босди
-Эшитасан!
Ўзи томон бир қадам қўйган йигит овозини кўтарди
-Чунки, сен мени ёқтирар эдинг,тан олмасангда ёқтирар эдинг, фақат мени ўтмишимдан қурқдинг. Мени ёқтирсангда, уни танлаган эдинг! Сен менга талпинаётган юрагинга қулоқ солмай, ақлинг буюрган ишни қилдинг. Сени назарингда уни ўтмиши ҳам, келажаги ҳам порлоқ эди. Ғазаб билан столни чангалаган Зафар бош чайқади. Афсуски, сен адашдинг. Ишонган тоғингда кийик ётмади. Сен эътиқод қилган покдомон фариштанг, шайтон эканлигини кўргач, бор аламинг нишони яна мен бўлдим!
Кўрсаткич бармоги билан куксига нуққан йигит бақириб юборди.
- Ҳар не десанг жим эшитган қулоқларим кар! Сени кўрган кўзларим кўр бўлсин!
Йигитнинг гапларини эшитиб қотиб қолган қиз, оғиз очишга улгурмади. Эшикни тепиб очиб ташқарига отилган Зафар, қарсиллатиб эшикни ёпди. Титраб кетаётганига эътибор қилган қизнинг қулоқлари остида Зафарнинг сўзлари жаранглади:
"Мени ёқтирсангда уни танладинг! Танловда адашганинг, аламини мендан чиқарасан!"
Тентак нималар деб ташлади. Кафтини туш устига босди.
Ахмоқ!
Мени севардинг деганими бу? Жинни! Энтикиб нафас олиб чиқарди. Жахли ёмон экан. Ошириб юбордим, керак бўлмаган гапларни гапирдим. Охирги гапим умуман керак эмас эди. Кафтини юзига босиб йиғлаб юборди. Мен ўзимни қўлга олишим керак. Аламзада бўлиб қолдим. Нега бунча дилозорлик қилдим? Ҳар сафар озор берсам индамас эди. Бу сафар чегарадан чиқдим. Нега ўзимни бошқара олмаслик даражасига келдим?....
Москава билан боғланишим керак. Йиғлаб овунгач, хўрсиниб олиб ўйлади. Зафарнинг қандай қизариб кетганини. Шавқат тилагандек боқиши кўз олдидан кетмай, кўзидан ёш оқди. Мен уни дилини қаттиқ оғритдим.
Энди юзимга ҳам қарамаса керак!..........
Давоми бор.
#тугунхикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 45