сиртмок . . .
(бўлган воқеа, персонажлар ва воқеалар ривожи ўзгартирилган)
- Дилдора, югур Шавкат телефон қилаябди, деб
чақириб қолди қайнонаси. Дилдора шошилганча
“Алооо” деб жавоб берди. “- Жоним соғ саломат
юрибсанми, уйлар тинчми? Мен ҳам яхшиман,
ишлаб юрибмиз, ишларим яхши, маошимизни ҳам
вақтида бераябди энди. Биласанми, Дилдор, сюрпризчам бор сенга...Иккита планшет олдим.
Бирини қўшнимиз Анвардан сенга бериб
юбордим, эрталарга етиб боради. Сенга однодан
профиль очиб, тайёр қилиб бериб юбордим.
Кирасан, ҳар кун гаплашаверамиз, деб Шавкат
янгиликдан Дилдорани хушнуд этди. Шавкат билан Дилдорани тўйига атига 6 ой бўлганди.
Тўйгарчиликда бир оз қарздор бўлиб қолишиб,
Шавкат Россияга ишлаб келиб қарзларни тўлаш
учун кетганди. Мана аллақачон 7 ой бўлибди
кетганига.
“Эртасига Анвар келибди, Анвар келибди” деб қўшнилар Анварларникига Анварни кўришга
чиқишди. Дилдора ҳам тезроқ планшетини олиш
учун Анварларникига чиқди. Анвар бир зумда
симкарталарни қўйиб, настройкаларини тўғирлаб,
интернетга киришни тушинтириб планшетни
эгасига топширди. Ажойиб нарса экан. Дилдора эри ишдан бўшаши билан бемалол гаплашар, худди ёнида ўтиргандек хис қиларди. Кунлар шу
зайлда ўта бошлади. Бирдан эри чиқмай қўйди.
Икки уч кун кутиб телефон қилди. Телефони ишламаябди. “Чиқиб қоларлар” деб кутиб юрди.
Шавкатдан дарак йўқ. (Аслида Шавкат Москвада кавказликлар билан бирга руслар билан уришиб
полиция ҳаммасини олиб кетганди. “Уйдагиларга индаманглар” деб бирга турадиган ҳамхоналарига қаттиқ тайинлаб кетганди).
Дилдора яна бир бор кириб кўрди. “Ия
онлайнларку”, деб юборди Шавкатни профили ёнида ёниб турган сариқ рангни кўриб. Дарҳол ёза бошлади. Шавкат бўлиб ўтган ишларни
тушунтириб, “сени жуда соғиндим. Бир
илтимосим бор, икки учта чиройингни намойиш этадиган суратлар тушиб жўнат”, деди.
“Жиннимисиз, кимга сурат олдираман бу холатда, шармандамисиз” деди Дилдора уялиб. “Қўлингда
планшетинг бор, ойнага қарайсанда олаверасан уйимизга кириб олиб”...Дилдора эрини талабидан
норози бўлсада соғинганини тушиниб икки учта пикант суратлар олиб профилига қўйди. Дархол Шавкатга ёзди. “Кўринг, фақат биров кўрмасин, ўзингиз шарманда бўласиз”...
Шавкатни профилида қаламча қимирлай бошлади...Дахшат! Дилдора кўзларига ишонмасди! “Қулоқ сол қушча, Шавкат тюрмада, мен уни ҳамхонасиман. Планшетини ташлаб
кетиб зап иш қилдида, суратларингни кўрдим, гўзал экансан. Эрингни номидан ёзаётган мен эдим. Ҳамма ёзишмаларингни ҳам ўқиб чиқдим.
Шавкат сени жуда-жуда севаркан. Эринг билан тинч тотув яшашни истасанг, ҳар ой менга эринг
юборган пулдан, кўпмас, 10 минг жўнатасан, бўлмаса суратларингни оммага намойиш қиламан”...Дилдора шоша пиша суратларни профилидан удалить қилди. Лекин кеч бўлганди.
У нотаниш одам уни суратларини аллақачон ўзига кўчириб олганди. Боши қотиб қолди. Бу Дажжол
қаерда қараб турган экан. Ўзини қўярга жой топмасди. Шарт эгаси эса ҳар ярим соатда ёзиб тинч қўймасди. Дилдора ночор рози бўлди. Уйдан
секин 10 минг рубль олиб, дажжол айтган счетга жўнатди. Орада Шавкатни қўйиб юборишди.
Лекин озод бўлиш учун 3 минг доллар тўлабди.
Икки уч ой уйга пул жўната олмади. Профилига кира олмай, бошқа профиль очиб Дилдора билан гаплашиб турарди. Ой охир бўлиб, шантажчи яна пайдо бўлиб Дилдорадан яна пул талаб қила
бошлади. (У аллақачон бошқа шаҳарага ўтиб кетганди). Дилдора пул йўқлигини, эрини холати унга яхши маълумлигини айтиб, “кутиб тур” дея
уни тинчлантирмоқчи бўлди. Лекин у тушунишни ҳам истамади, ғирт маст эди. “Мени яхши билмас экансан, ярим соатдан кейин сени бутун
мамлакат танийди” дедида, кириб олиб катта гуруҳлардан бирини албомига Дилдорани аврати
ярим очиқ суратларини қўйиб тагига номини ёзиб- ёзиб қўйди...Беномуслар ҳам кўп экан...класслар қордек ёғилиб келарди...Тез вақт ичида бу
суратлар Шавкатгача етиб келди...У шок холатда колди. Уйига телефон қилди. Дилдорага бақириб
бўлаётган ишларни сўраб кетди. Дилдора тушунтиришга уринди, лекин Шавкат гап эшитадиган холатда эмасди....
Эртасига бориб билет олиб хотини билан ажрашиш учун етиб келди...Кеч қолибди. Эшиги тагида одам кўп, милиция ҳам шу ерда, докторлар ҳам шу ерда.
Дилдора ўзини ўзи осиб қўйган эди...
Воқеа айнан шундай бўлмаган, лекин бир ойча олдин бир келинчак (шахси ва турар жойи сир бўла қолсин) шунга ўхшаш вазият қурбони бўлди.
У келинчак ўлиб кетди. Лекин у профиль ҳамон
очиқ турибди. Одамлар кўришда давом этмоқда.
Бир кишини нафсини деб бир оила бузилди, бир
киши ўлиб кетди, бир қанча кишини бошига
ташвиш тушди. Буларни бари сизу биз суйиб кирадиганимиз, мана шу одноклассникида
бўлаябди!
Очинг Кўзингизни азизлар! Хулоса ҳар кимни
ўзидан. Аллоҳ таоло барчамизга офият берсин,
дунёвий фитналардан барчамизни асрасин!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев