Қийноқдаман,халоват канда.
Ох жонимдан жабрим кетмайди.
Хар кунимга кўнаман аммо.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Сиз бой қизи,мен бир пиёда.
Соғинганман хаддан зиёда.
Ишонмайсиз хар қўш дунёда.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Тош йиғлайди бошимга тегса.
Шодмисиз сиз мен қаддин эгса.
Ёшманми ё юз ёшлик кекса.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Кўкка Шамсин отаверар шарқ.
Дилда хижрон ураверар барқ.
Бемор бўлсам,соғ бўлсам не фарқ.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Охлар урсам титрайди само.
Нахот бўлса ишқ ғам, муаммо.
Жонсизликка чидайман аммо.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Айрилиқда ахволим карахт.
Кўнглим мисли барг тўккан дарахт.
Кимларга ким,мен учун сиз бахт.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Мажнунингиз телбахол Ғулом.
Сизни кутар хар нахор, хар шом.
Англасин деб байт битдики ном.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Қийноқдаман,халоват канда.
Ох жонимдан жабрим кетмайди.
Хар тақдирга кўнаман аммо.
Сизсизликка сабрим етмайди.
Ғуломжон Нормат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев