#ТАЪРИФ СОЛИҲ ФАРЗАНД • Бир киши олимдан сўради: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан? • Олим унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан! Бунга ушбу ҳадис далилдир: «Инсон вафот топса унинг барча амали узилади, фақат учта амали давом этади: 1. Садақаи жория; 2. Фойда олинадиган илм; 3. Унинг ҳаққига ДУО ҚИЛАДИГАН СОЛИҲ ФАРЗАНД!» • Имом Муслим ривояти • Аллоҳим! Ота-онам менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек сен ҳам уларга раҳм қил! • Аллоҳим! Барчаларимизни дунёда солиҳлардан бўлишимизни насиб эт ва охиратда солиҳларга восил айла! • Омин! • Омин! • Омин! ©️ Маҳбубий
    2 комментария
    79 классов
    #ТАВСИЯ • Одамлар дунёси билан кеккайса, сен Роббингга суяниб тик тур! • Одамлар мулки билан фахрланса, сен иймонингдан фахр туй! • Одамлар миллатчилик қилса, сен миллиятчи бўл! • Одамлар дўстлари кўплиги билан мақтанса, сен Роббингни дўст тутиш ила қувон! «Айтинг! Аллоҳнинг фазли (Ислом) ва раҳмати (Қуръон) ила, мана шулар ила фахрлансинлар! Бу улар тўплаган нарсалардан кўра яхшироқ!» Юнус сураси 58 оят. ©️ Маҳбубий https://t.me/AbrorMuxtorAliy
    1 комментарий
    45 классов
    #ТАЪЗИЯ • Иннаа лиллахи ва иннаа илайхи рожиъуун! • Ислом уммати яна бир олимидан жудо бўлди. • Мулла Абдулғаффор оғамиз вафот топибдилар. • Аллоҳ таоло раҳматига олган бўлсин! • Яхши амалларини ҳамроҳ қилсин! Мусибатзадаларга сабри жамил ато қилсин! • Ўрниларини яхши халаф ила тўлдирсин! • Омин! • Азизлар! Навбатимиз яқинлашяпти, тайёр бўлиб турайлик!
    2 комментария
    8 классов
    #ЭЪТИРОФ • Ўзимни лойиқ кўрмасамда, мени лойиқлар орасида эътиборга олишгани учун бағоят мамнунман. • Зотан, ёмонларнинг яхшиси бўлгандан, яхшиларнинг ёмони бўлиш лозим! • Ушбу мукофотга лойиқ кўрилган барча аҳли илмларимизни чин қалбдан муборак этаман! ©️ Др. Аброр Мухтор Алий
    2 комментария
    27 классов
    Катта савоб ишлашнинг энг осон йўли - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
    0 комментариев
    13 классов
    #ОНА • Онадан сўралди: - Фарзандларингиздан қайси бирини яхши кўрасиз?! • Она жавоб берди: - Касалини яхши кўраман токи тузалгунича; - Мусофирини яхши кўраман токи қайтгунича; - Кичигини яхши кўраман токи улғайгунича; - Ҳаммасини яхши кўраман токи ўлгунимча! ©️ Маҳбубий https://t.me/AbrorMuxtorAliy
    3 комментария
    4 класса
    #ТАВСИЯ • Ҳаётни у қадар жиддий олаверманг, ундан барибир тирик чиқолмайсиз. ©️ Нажиб Фозил
    0 комментариев
    27 классов
    #ЖАННАТ • Қизи борларнинг жаннати бор.... • Имтиҳони ҳам! 😔😔😔 ©️ Маҳбубий https://telegram.me/AbrorMuxtorAliy
    1 комментарий
    15 классов
    #ТАҲЛИЛ #ДОЛЗАРБ (Такрор) • Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Аллоҳга ҳамд, Расулимизга салавотлар, барча Ислом уламоларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! • Ва баъд: «Кимга ҳақ кўндаланг қилинганида уни қабул этмай рад қилса, қалби, ақли ва фикри фасод ила уқубатга дучор булади». ©️ Ибн Қаййим Жавзия «Мифтоҳу дорис саодати» китобидан... ОРҚА ПЛАН (Ёҳуд урушган эмас, уруштирган ютади) • Қизиқ воқеалар бўлмоқда... • Хоинлар вафодорликдан матал ўқишмоқда... • Беҳаёлар, уялмайсизми дейишмоқда... • Қиморбозлар, ҳалол ўйнанг, дея бақирмоқда... • Ювиқсизлар покларга қараб бурнини жийрмоқда. • Қўрқоқ‑қочоқлар эса беркиниб олиб, юрагинглар борми, майдонга чиқмайсизларми, дея пана‑панадан минғирлашмоқда... • Жоҳиллар олимларнинг орасидаги гапларни муҳокама қилишиб, манави олимни ҳаққа, мана бунисини эса ноҳаққа чиқаришмоқда... • Ахир уламоларнинг қарашларини камида ўша уламо қадар савияда бўлмасдан туриб қандай шарҳлаш мумкин?! Тўғри, шахсий фикр билдириш мумкиндир, аммо бу шахсий фикрларни бошқаларга мажбурлаш, тарғиб қилиши нимаси?! • Ғарбда Ислом дини таълимотларини астойдил ўрганадиган махсус ташкилотлар мавжуд. Улар Исломнинг энг “нозик” ихтилоф қилиш мумкин жойини излашади ва ўша жойдан уни чўктириш режаларини тузушади. Бу режалар кенг кўламли миқёсда амалга оширилади. • Масалан: 1. Мусулмон қочқинларга бошпана беришиб, бунинг эвазига улардан муносибларини Ислом асосларига қарши руҳда йўналтириш; Айни пайтда бу йўналиш ҳам анча кенг масштабда ишлайди. Табиатан ихтилофга мойил бўлган кишилар алоҳида танлаб олиниб, Исломдаги эътиборли уламолар орасида бўлган баланд савиялик баҳсларни уларга уқтирилади. Бу савиясиз сохта “мазлумлар” улуғ уламоларнинг ўзаро баҳсларини оддий мусулмонлар орасига ташлашади ва бу билан ўзларини мақтаб, бошқа уламоларни ҳақорат қилишади. Нохолис бўлганлари учун қарши тарафни эшитиб ўтиришмайди. Мабодо илмий жавоб олишса тушунишмайди, мақсадлари ҳам ҳақни тушуниш эмас, аслида, аксинча ўзларини майдонга олиб чиқиш ва Исломнинг жиддий таълимотларини обрўсизлантириш, бошқалар кўз ўнгида Исломни савиясизлик дини сифатида кўрсатиш холос! Режа эгалари эса бу билан мусулмонлар орасини бўлишни, ўз режалари учун аҳмоқларни ишлатишни кўзлашади. Ишлайдиган аҳмоқ эса қалашиб ётибди! Ахборот урушининг асл мақсади ҳам дезинформация ‑ мафкуравий ёлғон ахборот тарқатиш орқали рақиб тараф инсонларнинг онгидаги асл маънони бузиб кўрсатиш, кераксиз нарсаларга урғу бериш, асл сабаб ва моҳиятларни яшириш, ахлоқий меъёрларни бузиб, руҳий фитналарга дучор қилиш ва ижтимоий беқарорликни вужудга келтириш бўлиб, бу борада Ғарбнинг тажрибаси анча баланд. Улар фитна санъатининг, мафкуравий бузғунчиликнинг «даҳо»лари ҳисобланишади. Зигмун Фрейд, Нитьше каби ғаламис шизофренлар бу каби тактикаларнинг йўлбошчиларидир. 2. Турли гуруҳларни ташкил қилиш ва уларни молиялаштириш; - Радикал гуруҳлар, мутаасиб-фанатлар, Исломдан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уринадиганлар бу режанинг объекти бўлишади. Ҳокимиятга ишқивозлик руҳияти юксак бўлган гуруҳлар гарчи бўйниларига “бирлашиш” шиорини ёзиб олишсаларда, аслида мусулмонларни тафриқага солиш режасининг асл актерлари шуларнинг ўзларидир. Тафриқа аскарлари бўлганлари учун ҳам бўйниларига “бирлашамиз” шиорини ёзиб олишган. Чунки бу ёзув-слоган режисёрлар томонидан уларга осилган. Улар худди: ”Ҳалол ўйна!” деяётган қиморбозларга ўхшашади. Ўзлари ҳаром иш устидалару, яна ҳалоллик ҳақида гапиришади. Аслида эса, тафриқалари асосида дунё жамоатчилиги наздида Исломни парокандачи (дестабилизатор), бузғунчи омил сифатида намоён қилишади, қашшоқлик, диний ва этник тартибсизликлар, исёнлар ва инқилоблар манбаи сифатида кўрсатишга уринишади. 3. Исломдаги эътиборли уламоларга мухолиф қарашни шакллантириш; - Бу ҳам пухта ишлаб чиқилган режалар сирасидандир. Ислом уламоларига мухолиф фикрларни шакллантириш асосан: “Ислом таълимотлари борасида ҳар кимнинг гапириши, шахсий фикрини айтиши, ҳукм олишга ҳақли бўлиши лозим”, деган даъво билан илоҳий таълимотнинг жиддиятига путур етказиш, жоҳилларга минбар тақдим этиш, уларга раддия бера оладиган савиядаги уламоларни эса бадном қилиш кўзда тутилади. Бунга эришиш учун провакацион усуллар билан ҳаракатлар қилинади. Расмлар, роликлар, овозли тасмаларни монтаж қилиш орқали оддий мусулмонлар орасида Ислом олимларини камситишга уринилади. Бу ишни ҳам асосан савиясиз, ахлоқсиз, шахсий фикри йўқ жирракиларни ишга солиш орқали амалга оширилади. Аслида бу қопқонга тушмаслик учун Исломда олимнинг қадрини яхши англаш лозим. Ўнга яқин саҳобадан ривоят қилинган машҳур бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилгандилар: «Бу илмни кейинги келганлардан ҳар бир удуллар*гина олиб юради. Улар ҳаддидан ошувчи(бидъатчи)ларнинг ўзгартиришидан, ботилларнинг (динни) ўзиники қилиб олишидан ва билимсиз жоҳилларнинг ботил таъвилларидан бу илмни ҳимоя қиладилар». *Удул луғатда одил, ишончли каби маъноларни билдиради. Бу ҳадисда эса ишончли, тақво ва диёнат соҳиблари назарда тутилмоқда. Аёл кишиларни имом қилиб намоз ўқитиш, ҳамжинслиликни одатий ҳолат сифатида ёйиш каби ишлар бу проектнинг кўзга кўринган амалиётларидандир. Ижтимоий тармоқларда айни кунлардаги ғалвалар шу проектнинг яна бир юзини бизларга кўрсатиб турибди. Сохта профиллик провакаторлар Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ҳақларидаги узуқ‑юлуқ гапларни тарқатиб юришибди. Бунинг учун Юсуф Қаразовий ҳафизаҳуллоҳнинг фикрлари қайд этилган қисқа роликларни қўйишмоқда. Масаланинг асл моҳиятидан бехабар кишилар онгида эътиборли уламолар борасида шубҳалар уйғотишга уринишмоқда. Аслида ўша фитначиларнинг айрим раҳнамолари Юсуф Қаразовий ҳафизаҳуллоҳни ҳам қисқа роликлар ва расмлар орқали “бадном” қилишга сал олдинроқ уринган эди. Бу ерда эса ўзлари “бадном” қилган олимнинг фикридан бошқа олимни бадном қилиш мақсадида фойдаланишмоқда! Лекин роликдаги ҳолатни ақл билан мулоҳаза қилинса, унда олимларнинг сиёсий қарашларидаги турфалиликни кўриш мумкин холос! Қисқа роликлар, расмлар ва овоз тасмаларидаги монтаж гаплар бир шахсни бадном қилиш учун етарли далил бўла олмайди. Зотан тарихда катта уламолар орасида бунга ўхшаш полемиклар бўлган ва шахсий фикрлар улуғ олимларни бадном қилишга етарли асос ҳисобланмаган. Ҳатто бу мавзуларнинг уммат орасида бўлинишига сабаб бўлиши олдини олиш, уламолар орасидаги ихтилофларга савияси у қадар етмайдиганларнинг аралашмаслигини таъминлаш мақсадида: - Эътиборли уламоларнинг ўзаро бир-бирларини танқид қилишлари далил асосида ишлатилмайди,- каби гапларни ҳам айтиб ўтишган. Бу мавзу борасида тарихда бўлиб ўтган мисолларга қарасангиз янада масалани теранроқ англайсиз. • Уч дона мисол келтирай: А) Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларини олиш ҳалол эмас, деб ўз шогирдларини огоҳлантирган муҳаддислардан бири Имом Зуҳалий раҳимаҳуллоҳ бўладилар. Ўша даврда айримлар томонидан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳни қадарийликда айблаганлар ҳам бўлган. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ бир арава тўла ҳадис ёзилган китобларини олиб бориб, Имом Зуҳалийнинг эшиги олдига ташлаб келади ва бу билан Зуҳалийдан эшитган ҳадисларини ўзларига қайтариб бериб, Имом Бухорийнинг тарафида эканлигини эълон қилади. Ваҳоланки ўша кунлари Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ анча яккаланиб қолган эдилар! Яна бир қизиқ маълумот: Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳдан ҳадис эшитган, таълим олган бўлсаларда, ўзларининг “Саҳиҳ” тўпламларида Бухорийдан бирор дона ҳадис ривоят қилмаганлар! Энди буни ҳар ишдан фақат муаммо чиқариш касалига мубтало бўлган бугуннинг жоҳиллари кўришса борми, Бухорий ҳақларида ҳам нималарни гапириб ташлашлари мумкин, тасаввур қилаверинг! Б) Авзоъий раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақларидаги салбий қарашлари қуйидаги манбада шундай ёритилган: «Тариху Боғдод» асарида Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг таржималари борасида сўз бориб, Имом Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилинади. Бу киши айтади: «Шомдалигимда Авзоъийнинг олдига бордим. Уни Байрутда кўрдим. У менга: «Эй Хуросоний, Кўфадан чиққан, Абу Ҳанифа деб куняланган бидъатчи ким!?» деди. Индамай уйимга қайтиб, Абу Ҳанифанинг китобларига юзландим. Улардан энг яхши масалаларни чиқариб олдим. Бунинг учун уч кун қолиб кетдим. Учинчи куни келдим. Авзоъий масжиднинг муаззини ҳамда имоми экан. Китоб қўлимда эди. «Бу қанақа китоб?» деди. Китобчани унга узатдим. Ундаги масалаларга назар солди. Мен китобга: «Нўъмон шундай деди», деб ёзиб қўйган эдим. У азон айтишдан олдин, тик турган ҳолида китобни ўқиб чиқди ва уни енгига солиб, такбир айтиб намозни ўқиди. Кейин яна китобни енгидан чиқариб, олдимга келди‑да: «Мана бу Нўъмон ибн Собит ким?” деди. Мен: «Бир шайх, Ироқда учратган эдим», дедим. Шунда у: «Бу улуғ шайхлардан экан, олдига бориб ундан кўпроқ илм талаб қил!» деди. «Сиз мени қайтараётган, бидъатчи деяётган Абу Ҳанифа мана шу бўлади!» дедим. У ҳайратланди! (Бу қисса шайхимиз аллома, муҳаддислар шайхи Муҳаммад Закариё Кандеҳлавийнинг “Авжазул масолик ила шарҳи Муватто Молик” асарида ҳам келтирилган. 1/88,89.) Энди Авзоий раҳимаҳуллоҳнинг гапларини бугуннинг жоҳиллари эшитиб қолишса, ҳаммаёққа жар солиб ташлашлари аниқ! В) Тақийюддин ибн Таймия раҳимаҳуллоҳни Имом Тақий Субкий раҳимаҳуллоҳ танқид қилганлар ва китобларини ўқиш ҳалол эмас, деганлар! Бу борада ҳатто алоҳида китоб тасниф қилганлар. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг яқин шогирди Ҳофиз Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ Субкийни, мазҳаб мужтаҳиди, деб номлаган! Улар орасида бир оз тортишув бўлса‑да, Субкий Дамашқдаги Умавий жомеъсига хатиб бўлганида Заҳабий уни мақтаб шундай байт айтган эди: ليهن المنبرالاموي لما *** علاه الحاكم البحر التقي شيوخ العصر احفظهم جميعا *** واخطبهم واقضاهم علي Умавий минбарга чиқмиши аъло, Муносиб анга зоҳид, илми денгиз. Яна нотиқлиғу ҳифзида якто, Алийдур қозилиқ бобида тенгсиз* (* Назмда Заҳабий Субкийни мақтаб, Алий каррамаллоҳу важҳаҳунинг сифатлари билан васф қилмоқда. Байтнинг охиридаги “Алийдур қозилиқ бобида тенгсиз” жумласи ҳадиси шарифнинг матнидан олинган! Шеърнинг назмий таржимаси С. Носир ҳафизаҳуллоҳга оид). Демак, олимлар орасидаги сиёсий‑ижтимоий ва фиқҳий‑фалсафий қарашлардаги турлиликни ўзаро уламолар орасини бузишга, исён учун далил қилишга чираниб, буни оммалаштиришга уринаётганлар душман режасининг хизматчиси бўлиши мумкин холос! Шу ўринда ўта нозик бир масалани ҳам билиб қўйиш лозим! Яъни, аслида жиноятчилар ўз жиноятларини бошқаларга юклаш илинжида бу ёлғонни дастурхон қилиб ёймоқдалар. Сурияда бўлган ва бўлаётган жиноятларнинг асл айбдори сифатида бу хийлакорлар Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳни кўрсатишга уринишмоқда. Аслида айб кимда эди? Сурияда мавжуд ҳукуматга қарши тинч аҳоли митинглари бошаланганида Ғарбнинг махсус ташкилотлари митингчиларга қурол беришни, уларнинг ортида туришларини айтишди. Бу сохта провакацион ваъдаларга айрим соддалар алданишди. Шунда Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ қурол кўтармасликни, диолог имкони мавжуд ерда қурол кўтариш мусулмонлар учун минг йиллик тажрибаларга кўра яхшилик олиб келмаслигини такрор‑такрор айтдилар. Аҳли Сунна вал Жамоа ақида матнларининг барчасида Ислом рукнларини амалга ошириш имкони бор жойда хуружнинг ҳаром экани алоҳида бўлим сифатида киритилганини келтирдилар, уларни шарҳладилар! Бунга ўша давр ёзувларига назар солиб, инсоф билан таҳлил қилган киши ўзи гувоҳ бўлади. Дарҳақиқат бизнинг ақида матнларимизга айнан ушбу жумлалар алоҳида қайд этиб қўйилган эди: قال الإمام الطحاوى " ولا نرى الخروج على ولاة أمورنا وإن جاروا ولا ندعوا عليهم ولا ننزع يداً من طاعتهم ونرى طاعتهم من طاعة الله عزوجل فريضة ما لم يأمروا بمعصية وندعوا لهم بالصلاح والمعافاة Имом Таҳовий раҳимаҳуллаҳ шундай деди: “Ва раҳбарларимизга, иш бошиларимизга қарши чиқишни, агар зулм қилсалар ҳам, раво кўрмаймиз. Уларга қарши даъват қилмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Уларга итоат қилишни, модомики, маъсиятга буюрмасалар Аллоҳнинг итоатидан деб, фарз, деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият ва афв сўраб дуо қиламиз”. Ушбу ақида матнига барча аҳли сунна уламолари орасида мўътабар саналган Ибн Абул Изз раҳимаҳуллоҳ шундай шарҳ ёзади: “Мусулмонларнинг раҳбарларига ва ишбошиларига, улар зулм қилган чоғларида ҳам қарши чиқиш жоиз эмас. Шунингдек, уларга қарши даъват қилмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Яхшилик ишларда уларга хилоф қилмаймиз. Балки, мусулмонлар раҳбарларининг итоатини фарз, деб биламиз. Аллоҳнинг итоатидан деб биламиз. Агар улар маъсиятга амр қилмаган бўлсалар. Аллоҳга дуо қилиб уларни салоҳиятга бошлашишини ва афв қилишини сўраймиз”. Минг йилдан ошиқ тарих саҳнасида мусулмон уммати хуружлар натижасида фақат зарарга учрагани учун ҳам бу каби матнлар ақида китобларимизда алоҳида қайд этилиб, аҳли суннанинг белгиларидан бири сифатида тушунтириб келинмоқда! Хаворижлар ва уларнинг маслакдошлари эса бугунга қадар Ислом ва мусулмонларга зарар етказишда давом этишмоқда! Бу матнларнинг асл моҳиятини яхши англаган Муҳаммад Саъид раҳимаҳуллоҳ каби раббоний олимлар қурол кўтарилса натижанинг мусулмонлар учун яхши бўлмаслигини, ноҳақ қонлар тўкилиши мумкин эканини, бунга айнан Ғарбнинг алдовига учиб, қурол кўтарганлар, хуруж қилганлар сабабчи бўлиб қолишларини айтдилар, уларга жон куйдириб тушунтирдилар. Ўша қурол кўтарганлар эса олимни ҳақорат қилишди, уни сотқин дейишди ва қатлини вожиб билишиб, натижада қуролсиз, масжидда, таълим билан машғул бўлган зотни хоинларча шаҳид қилишди. Натижа нима бўлди?! Натижа айнан Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг огоҳлантирганидек бўлди‑ку! Қурол кўтарганларни Ғарб алдади‑ку! Тинч аҳолидан юз мингларчаси ўлди, миллионларча аҳоли ватансиз қолди‑ку! Мусулмонларнинг шаҳарлари барбод бўлди, инфротузилмалар ишдан чиқди‑ку!.. Энди бугунга келиб эса воқеанинг асл бошланишини беркитишиб, уялмасдан ҳамма айбни Раббоний олимларимизга юклашга уринишмоқда. Ўзларининг аҳмақона ташаббуслари билан қирилган ва ҳамон қирилаётган оддий халқнинг дод‑фарёдини вафот топиб кетган олимнинг зиммасига юклашмоқчи! Мана шу орқа планнинг ишлаши, дейилади! Улар айнан баҳларда ҳам шу каби номардлик усулларини ўз актерларига ўргатишади. Агар сиз уларга шариатни даъво қилаётганлари учун шу шариат юзасидан қилаётган ишларининг хато эканини айтсангиз, тан олишмайди. Бундай вазиятда ўзларини қандай тутишни махсус таълимини уларга берилади. Масалан, мен ўшанақалардан бирининг расмлар орқали олимларни бадном қилишга уринаётганини кўрдим ва унга: “Шариат асосларига кўра бир шахсни фақат расмлар билан айбдор қилиш мумкинми?” деб савол бердим! Агар айбдор қилиш мумкин бўлса, далил келтиришини сўрадим! Шунда троллар ишга киришди, менинг шахсиятимга ҳақоратлар ёғила кетди, расмни далил деган саводсиз қочиб қолди. Бошқа бириси эса: “Расмнинг ўзи далил бўлмаслигига далил борми? Бўлса келтиринг!” деб ёзди. Айни шу баҳс усули алоҳида ишлаб чиқилган усул бўлиб, одатда буни соддароқ мусулмонлар устида аввалдан қўлланилган. Мисол учун бир ҳадисни келтиришса, ўша ҳадис саҳиҳ бўлмаса ёки саҳиҳ бўлсада, насҳ қилинган бўлса, бу ҳадис саҳиҳ эмас, ёки насҳ қилинган десангиз, дарров улар саҳиҳ эмаслигига ёки насҳ қилинганига далил борми, дейишларини устозлари ўргатишган. Сиз ҳадиснинг маъноси ҳақида баҳс юритасиз, улар эса маънодан чалғитиш учун ҳадиснинг санади борасидаги баҳс майдонига қочишади. Бу билан мавзунинг асл моҳияти бир чеккада қолади ва ҳадисни эшитганлар зеҳнида шубҳа шаклланиб, баҳс ўзани бошқа оқимга кириб кетади. Бу аниқ ишлаб чиқилган тактика. Бу ерда мен расм билан бир шахсни, хусусан Ислом олимларини бадном қилманг, зотан шариатга кўра ҳам расмнинг ўзи ҳужжатликка ярамайди, демоқчиман. Улар бўлса шахснинг бадном қилиниши мавзусини бир чеккага суриб қўйишиб, расмнинг далил эмаслигига далил сўрашмоқда! Бу билан эса ўқувчилар қалбидаги шубҳа ўрнашиб қолаверишини таъминлаш мақсадида мавзуни бошқа тарафга тортқиламоқдалар! Кўпчилик ушбу тактиканинг қурбони эканини у қадар англамаслиги мумкин. Лекин бу маневр орқали кўпгина самимий мусулмонларнинг бошларини айлантиришди. Орқа план соҳибларининг шубҳа туғдириш режалари шу асосда ишлаб турибди! Аслида махсус режа эгалари мусулмон юртларидаги уришлар орқали катта “фойда” топишди, шунинг учун уни тўхтатишмоқчи эмас. Имкон қадар яна кенгайтириш мақсадида фитнани ортидан пуфлаб ўтиришибди. Ғарбдан бошпана олган айрим оғзи шалоқлар эса юқоридаги ақида матни ва унинг мўътабар олим томонидан қилинган шарҳини келтириб: “Мана шу адашганларнинг ақидаси!” деб очиқчасига ёзмоқда. Атрофидаги уч‑тўртта мирқуруқлар эса нима деганини тушуниб ҳам ўтирмай, ҳайбаракалла қилиб, ўша қораламани тарқатиб юришибди. Ахир булар Аҳли Сунна вал Жамоанинг ақида матнига қарши чиқиб ўзларини очиқчасига Аҳли Суннадан эмасликларини айтишмоқда‑ку! Шу қадар савиясиз бўлишгач албатта уларнинг жаҳолатидан Ғарб махсус хизматлари фойдаланади‑да! Улар геополитик вазиятга қаршмайдими?! Ахир барча уришлар асосан мусулмон ўлкаларида амалга оширилмоқда‑ку! Бу уришларнинг актерлари ҳам айнан Аҳли Суннанинг ушбу матнига амал қилмаётган ғўр мусулмонлар‑ку! Бизнинг Ўзбекистон каби тинч ўлкаларда ҳам уруш чиқаришдан манфаатдорлар талайгина! Аҳли суннага қарши бўлган ғурурга учраганлар эса айни шу ўйиннинг тарафдорлари‑ку, ахир! Аҳли Сунна вал Жамоа ақидасидаги уламолар мусулмонлар учун Ислом рукнлари жорий ўлкаларда уруш чиқариш ҳаром эканини илмий асосда таъкидлашади. Шунинг учун ҳам уруш тарафдорларига Аҳли Сунна уламолари керакмас! Шунинг учун ҳам эътиборли сунний уламоларни обрўсизлантириш компаниялари давом этмоқда! Бу компанияни юргизиш учун эса уларга хаворижлар лозим! Уламоларни бемалол сўка оладиган беодоблар керак! Пайғамбаримиз алайҳис саломга безбетларча: “Эй Муҳаммад адолат қил!” деган нусханинг авлодлари даркор, уларга! Хаворижлар эса тарихда қолиб кетмаган, улар бугунги кунда ўша Ғарбнинг паноҳига кириб олишиб, фитна учун доим тайёрмиз, деб ўтиришибди! Ушбу планнинг ҳаётдаги амалий кўринишларига ИШИД, ИДУ, БОКОҲАРАМ каби тўдаларни мисол қилиш мумкин! Бунинг учун машҳур уламоларни, жамоат, ташкилотларни, маърифат марказларини ва имомларни обрўсизлантириш, фаолиятларига ташқаридан ва ичкаридан тўсқинликлар қилиш керак. Айни вақтда биз кузатаётган “жангу-жадаллар ҳам шулар жумласидандир. Мана шунинг фарқига бориш лозим...) 3. Ахлоқсиз, савиясиз шахслардан исломий шахсият кўринишини ташкил қилиш; (Бунинг учун махсус кишилар танлаб олинади ва атрофига одам йиғилади. Унинг номидан “илмий ишлар” ёзилади ва дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилиниб, сохта ўрнак барпо қилинади. Оддий мусулмонлар орасида унинг “обрў”си шакллантирилгач, ўша ахлоқсиз шахснинг асл башараси очилади! Шу орқали Исломдан айрим зиёли қатламнинг кўнглини совутишга уринилади. Ҳорун Яҳё, Рашод Халифа, Аҳмад Қодиёний кабилар, ажзимандия, нурсафардия каби тариқатлар ҳам шуларга мисол бўла олади. Тўғри, камчиликлар ҳам бисёр, изланишлар ҳали ҳам кўп, яъни жамиятни заҳарлаётган порахўрлик, маҳаллийчилик, ёшларнинг ривожланиши ва ўсишида тўсқинликлар ижтимоий адолатнинг бошқа муқобил йўлларини излашга мажбур қилади. Кўпчилик динга мурожаат қилгани учун «Исломий фактор» бу жараёнга аралашиб қолади. Агар бу ҳаракатларга ташқаридан туриб, ташкилий куч сифатида кимдир кўмак бермаса, васатий уммат, жамият ва мамлакат учун ҳеч қандай хавф бўлмайди ва у фақат локал характерга эга тенденция бўлиб қолаверади. Фақат мўмай молиявий таъминот орқасидан ва ғарбча пухта ҳисоблаб чиқилган стратегия ва тактикагина хусусий норозиликни ва уммат ичидаги табиий мунозараларга бузғунчилик кўринишларини олиб кириб, барқарорликни издан чиқаради. Шундай қилиб, «соф Ислом» тарафдорларининг кўпчилиги Исломга қарши бошлаган ахборот урушининг қурбонига айланиб, ўзлари билиб-билмай бегона мамлакат махсус хизматларининг «бешинчи колонна»сига айланиб, «бошқариладиган конфликт»га амалий ҳиссаларини қўшадиган бўлиб қолишади. Афсуски, кўпчилик ёшлар нозик чегара чизиғини англамай, шундай тарғиботларга учиб, уламоларга, динига, диндошларига, ўз халқи ва мамлакатига қарши исён қилишгача борадилар. Айрим хоинлар эса ўзлари аниқ куфр ва зулмнинг оталари бўлган ўлкаларда бошпана олишиб, мусулмонлиги аниқ юртларни эса зулм ва куфрда айблашади. Пухта ишланган режа билан ҳаракат қилганлари сабабли якка тартибдаги оддий мусулмонларни бошларини айлантиришади..). 4. Исломий илмий таълим муаассасаларига муқобил равишда илоҳиёт олийгоҳлари ташкил қилиш ва у ерларда сохта мутахассислар етиштириш, шулар орқали мусулмонлар орасига ихтилофлар, фитналар ҳамда шубҳалар солиш; (Бу режанинг мусулмон уламолар орасидаги асл исми илмонийлик, рефорумчилик ҳаракатидир! Булар тил ўрганади, Исломни Ғарб шарқшунослари усуллари орқали таҳлил қилишади ва рефорум баҳонасида Исломнинг асл манбасига зарар етказишга уринишади! Уларнинг шиорлари: “Қуръонни реформа қилиш керак, ҳадисларни реформа қилиш керак, мазҳабларни ҳам қайта реформа қилиб чиқиш лозим!” кабилардир. Маълумки, бу билан улкан исломий манбаларга нисбатан шубҳа уйғотиш ва шу орқали мусулмон умматини парчалаб ташлаш кўзда тутилади. Яна бу план ортидан ҳам юқоридагидек, Ислом таълимотини фақат олимлар эмас, жоҳиллар ҳам тақдим этишга ҳақли, демоқчи бўлишади. Жоҳилга минбарни олиб берилса кейинги босқичда умматни уриштириш осонлигини билишади. Бундай ҳаракатларларнинг фаоллигини бугун Интернетда кузатиш мумкин) . 5. Содда мусулмонлар орасида Қуръон борасида шубҳалар уйғотиш; (Бу анча қийин ишдир. Айниқса мусулмон уламоларимиз бу борада юксак жидду‑жаҳд қилишгани, мавжуд ва бўлиши эҳтимолий шубҳаларга ҳам қониқарлик жавоблар бериб қўйишгани ва бугунги кунда ҳам бу илмий фаолият давом этаётгани учун Қуръон борасидаги шубҳаларга у қадар киришишмайди! Даҳрийлик ҳар тарафга раҳна сола бошлаганида, хусусан Сурия ўлкаларида ҳам Қуръонга мафкуравий хуружлар бўлганди. Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ каби ўта юксак савиядаги олимлар ўз илмий мубоҳасалари билан ўша мафкураларни “синдириб” ташлашди! Биргини у зотнинг “Лаа яътииҳил баатил” номли рисоласини ўқиган киши нақадар олимнинг уммат ичидаги зарурлигини хис қилади). 7. Ҳадислар борасида шубҳаларни уйғотиш; (Бу фаолиятга қуръонийлар, аҳмадийлар, бир маънода ҳадиси шарифлар борасида шубҳалар уйғотишга уринадиганлар киради. Қуръонийларнинг аргументлари у қадар кучли эмас, шу сабабли улар оммалаша олмаяпти. Аммо ҳадислар борасида ихтилоф қўзғашдан умидлари бор. Бунинг учун асосан мазҳабларнинг уммат орасидаги эътиборини сусайтиришга уринишлар бўлмоқда. Бунга асосан мазҳабсизлик тарафдори бўлганлар “лаббай” дея жавоб беришади. Уларнинг шиорлари: “Ҳукм фақат Аллоҳникидир!” Айнан Алий розияллоҳу анҳуга хаворижлар айтган гапларни булар бугун эътиборли уламоларга қарши айтишмоқда. Уламоларимиз ҳам ундайларга Алий каррамаллоҳу важҳаҳунинг жавобини беришмоқда. Гапинглар тўғри, аммо бу гап билан ботилни қасд қилмоқдасизлар! “Биз фақат Қуръон ва ҳадисга эргашамиз!” дейишади ва бу билан мазҳаб уламоларини Қуръон ва ҳадисга эмас, аксинча шахсий фикрларига эргашаётган қилиб кўрсатмоқчи бўлишади. Бу ерда ҳам улар ботил мақсадларига ҳақ калималарни хизмат қилдирмоқчи бўладилар холос!... • Хулоса Санаб чиқилган режа рўйхатини янада узайтириш мумкин! Буларнинг деярли барчаси битта ҳадафга йўналтирилган. Бу ҳам бўлса Ислом уламоларини нима қилиб бўлса ҳам майдондан чекинтириш, улар ўрнига қуруқ гапдан бошқа нарса қўлидан келмайдиган сафсатабоз калтабинларни олиб чиқиш! Зотан Исломнинг ташқи куч тарафидан енгилгани тарихда кузатилмаган. Барча мағлубиятлар ички низолардан, амрларга итоатсизликлардан юзага чиққан! Шундай экан, бугунги кунимизда қайси жоҳил билан гаплашсангиз, ёки қайсидир жоҳилнинг бирор қораламаси ёҳуд алжирашларини кўрсангиз, ўша алжирашлар ичида Ислом олимларига паст назар билан қараш бўлса, уламоларни камситишга уриниш кўзга ташланса, билингки ўша жоҳил алжираш соҳиблари аниқ махсус душманнинг режаси асосида иш қилаётган хоин бўлиб чиқади! Ўша хоин ўзи хизматчи эканини билмаслиги ҳам мумкин. Зотан аҳмоқ кимсалар кимга хизмат қилаётганини англайдиган даражада бўлмайди. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Қайси олим билан баҳс қилган бўлсам албатта ютиб чиқдим, аммо жоҳилни енга олмадим!” Чунки кишида енгилганини биладиган даражада ҳам оз бўлсада илм бўлиши керак! Бугуннинг жоҳиллари енгилганини ҳам билмайдиган жоҳиллардир! Нажот нимада?! Ахир йўл ўта хатарлик, душман ўта маккор, ўйинлар бу қадар мураккаб бўлса, нажот учун қайси кемага минишимиз лозим? Нажот фақат ва фақат илмдадир! Илм кемасигини бизни бу тўлқиндан олиб чиқади. Билмаганлар эса биладиганларга эргашишсин! Менимча, бошқа йўл йўқ! «Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир: 28). Салоту саломларимиз Ҳабибимиз Мустафога бўлсин! ©️ Аброр Мухтор Алий 16.06.2015. 28 шаъбон. 1436 ҳижрий. • Шахсий мулохаза: • Азизларим! Агар малол келмаса бу мақолани диққат ва жиддият билан мутолаа қилиб чиқинг ва имкон қадар яқинларингизга тавсия этинг! Ундаги таҳлиллар ўта жиддий асосларга суянган. Уларнинг бир орқа плани бўлса Раббимизнинг ҳам гўзал планлари мавжуд! Келинглар, ғанимнинг аскари бўлмасдан, Раббимизнинг холис бандаси бўлайлик! Фикрий хуружларга қарши фикрий мужодала қилайлик! Аниқ-ки, ҳақ тарафида турганлар моддий заиф бўлишларига қарамасдан ғолиб бўладилар! Зотан ҳақнинг табиати ғолибликдир!
    1 комментарий
    3 класса
    #ПАРОДИЯ (Махтумқули файзбоғдаги ҳолатни кўрганида) КЎРИНГ Тақвода пешқадам гўёки ўзиб, Каромат, фазлда “ўтишин” кўринг. Постида ҳикматли сўзларни ёзиб, «Личка»да хиринглаб кулишин кўринг! Менга бу хусусда қилмишлар баён – Личкада фаҳшона юзлари аён.. Суҳбатга чорласа бегона баян*, Шифтга тиржайганча ётишин кўринг! Шахсийдан чиққанда кўринг юзини – Дарҳол ерга қадаб шумшук кўзини, Ҳадису оятга буриб сўзини... Ўзни пархезкордек тутишин кўринг! Қилган ишларингдан сезилар фириб, Нетасан ўзингни бошқача олиб?! Номаҳрам профул ичига кириб, Чиройли расмлар титишин кўринг! Кўрган одам дейди: “Шудир аҳли ўнг, Қинғир иши йўқдир, ҳамма иши дўнг!” Бошқа профуллар очиб олиб, сўнг Ўзининг устидан қотишин кўринг! Олиб кел, десангиз агар саллани, Троллар келтирур бутун каллани. Текшириб ўтириб ҳар бир муллани, Туйқус хатосини кутишин кўринг! Ҳасаддан ухлолмас доим жонсарак, Пост титар тролга нажосат керак, Аллоҳ кўряпти-ку, бизлар кўрмасак, Гуноҳлар қаърига ботишин кўринг! Ўзини ҳар қанча тутса боадаб, Ёзса ҳам, чизса ҳам жумласин безаб... Фейсбукда юрсада ҳаммани алдаб, Ҳаётда тузалмай ўтишин кўринг! Айрим «Абу»ларни танийман аниқ. Энг яқин дўстини «кийдирган» «тиниқ». Фейсбукда уламо кўринар, қизиқ, Аслида беномус туришин кўринг. Тақвода барчадан гўёки ўзиб, Айримлар фазлда “ўтишин” кўринг. Постида ҳикматли сўзларни ёзиб, Личкада хиринглаб кулишин кўринг! *Баян - аёл киши. © Шудгорчи Аброр Мухтор Алий 😎😎😎 https://telegram.me/abrormuxtoraliy
    1 комментарий
    4 класса
#ТАЪРИФ • Назари ила диёр-диёр кезганинг эмас, бир назар учун унинг диёрига кетганингдир - ИШҚ! ©️ Мавлоно Румий 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇 https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#ИҚТИБОС • Мени яхши кўришга мажбур эмассан, балки ихтиёрлисан! • Аммо менинг ҳаққимни ҳурмат қилишга мажбурсан, ихтиёрли эмассан! ©️ Муҳаммад Алий 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇 https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#НЕЪМАТ ҚИЗ • Отадан сўрашибди: - Қиз яхшими, ўғил?! - Қиз! -, дебди ота, шоша-пиша. - Нимага?-, дейишибди. - Ёшлигимда онам энг ширин таомларни пишириб, охирги луқмасини ҳам менинг оғзимга қўярди. • Есам кўзлари қувнарди. • Кейин уйландим, аёлим ширин таомлар пишириб, менга беради, есам ўзи егандек хурсанд бўлади. • Қиз кўрдик, дастурхонда ўтирсак қизим ўзи яхши кўрган егуликни олиб, менга едирмоқчи бўлади, есам хурсанд бўлади… • Кейин ўғил кўрдик, дастурхонда нимани егим келиб, кўзим ўшанга тушса ўғлим ўшани мендан олдин шартта олиб оғзига тиқади… • Мендан олдин улгурганига хурсанд бўлади, ярамас…) • Хуллас қиз бошқача-, дермиш… • Сизларда ҳам шундайми?!) • Аллоҳим! • Қизи йўққа қиз
#ТАЖРИБА • Ҳаққингни уялиб сўрама! • Ё тўғри талаб қил, ёки кечвор! • Уялиб сўрасанг, бераётган ўзини сенга яхшилик қилаётгандек тутади! ©️ Ла Адрий
#ҲАВОЛА • Мазлумнинг: - Ҳасбияллооҳу ва неъмал Вакил, яъни менга Аллоҳ кифоя ва У Зот нақадар яхши Вакилдир!-, деган сўзи нима маънони ифода қилишини биласизми?! • Бу сўз золимнинг ҳукмини интиқом соҳиби Қодиру мутлақ Зотга ҳавола қилдим, дегани. • Бундан кейин золимга нажот бўлмайди. • Бу дунёда ҳамма ҳисоблар охирига етмайди, балки бир қанчаси Қиёмат кунига қолади. • Шундай экан зулмдан, у зарра қадар бўлсада сақланиш лозим. • Мазлумнинг иши эса осон: - Ҳасбияллоҳу ва неъмал Вакил! © Маҳбубий 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇 https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#ЖАСОРАТ • Буюк орзуларни амалга ошириш учун жасорат керак! • Агар ушбу жасорат сизда топилмаса бир умр жасоратли инсонларнинг орқасидан гапириб юришга маҳкумсиз. © Ғолиб Сафо
Показать ещё