Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир».
Термизий ривояти
(Абу Зарр розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ: Набий ﷺ саҳобаи киромларга доим табассум билан қарардилар. У зотﷺ табассум қилганларида муборак тишларидан деворга нур тушарди. Пайғамбаримиз ﷺ ўрни келганида тишларининг оқи кўринар даражада табассум қилганлар. Қаҳқаҳа отиб асло кулмаганлар. «Агар сизлар мен билганимни билганларингизда, оз кулар ва кўп йиғлар эдиларингиз» деб марҳамат қиладилар.
Пайғамбаримиз ﷺ инсонлар орасида ғами энг кўп киши эдилар. Лекин у зот инсонларнинг сертабассуми эдилар.
Кишининг ўзидан бошқаларга эшитилидаган кулгиси қаҳқаҳа дейилади. Бунда у атайин ёки беихтиёр куладими, тиши кўринадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Қиқирлаб кулиш араб тилида «зиҳкун» дейилади. Кишининг фақат ўзи эшитадиган даражадаги кулгиси қиқирлаб кулишдир. Мийиғида жилмайиш, оҳиста кулиш табассум бўлиб, мана шу кулги мўминнинг сифатидир.
#Ҳадис_587
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Битта тўшак эрга ва биттаси аёлига, учинчиси меҳмон учун бўлса, тўртинчиси шайтон учун».
Имом Муслим ривояти
Шарҳ: Бу ҳадис бизни дунёдан фақат эҳтиёжимизга керагини олишга ундайди. Демак, инсон эҳтиёжидан ошиқ нарсани олишида шайтон учун имконият бор. Ҳадисда зикр қилинганидек эҳтиёждан ортиқча тўшакда шайтон ётади. Бу ҳадисда келтирилмаган болалар ва ота-она учун бўлган тўшаклар жоиз.
Садақа
Садақанинг фойдалари:
1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев