РИЁКОР БЎЛМАНГ!
Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бутик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсимга келаверади...
Салим АЙЮБИЙ
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
ДУО ва ҚАРҒИШ...
Бир сўз бор, ким қандай тушунар билмам,
Ёмонлик кўрганлар, оҳиста айтсин...
Кимгадир бу жумла, қилар кўп алам,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...
Мушкулимиз осон қилган яхшилар,
Бизнинг қадримизни билган яхшилар,
Кўнглига яхшилик илган яхшилар,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...
Севгимиз назарга илмаган гўзал,
Ҳаттоки қадримиз билмаган гўзал,
Ошиққа илтифот қилмаган гўзал,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...
Сўрасам ёрдамин аямаган дўст,
Кибр сўқмоғига йўламаган дўст,
Заррача ёмонлик тиламаган дўст,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...
Иғво фитналарга ташлаб кетганлар,
Йўлимиз азобга бошлаб кетганлар,
Маҳзун кўзимизни ёшлаб кетганлар,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...
Чиройли дуоми ёки бир қарғиш,
Ким қандай тушунар ўзи учун иш,
Дўстларим, душманим, бегона, таниш,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...
Зоҳид Зиё
Muxtor Mirzaqulov asos solgan telegram kanallarga obuna bo‘ling:
@muxtor_mirzaqulov_official
@xazinalar_oroli
@bilishdan_baxtiyormiz
@muxtar_media
@retro_trend
@tabriklar_va_qutlovlar_radio
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев