(Шайтоннинг "таржимаи ҳоли")
.
«Иш битиб бўлганда шайтон:
«Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди» (Иброҳим, 22 ).
Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз:
Исми: Иблис;
Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари;
Қариндошлари: Бут-санамлар;
Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !
Даражаси: Биринчи даражали фосиқ;
Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;
Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик;
Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;
Мажлиси: Бозорлар;
Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;
Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;
Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;
Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;
Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;
Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;
Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;
Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);
Уйи: Ҳожатхона, бозор;
Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;
Шайтонлиги зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;
Шериклари: Мунофиқлар;
Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;
Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;
Буйруқлари: Фаҳшга буюради;
Диёнати: Куфр;
Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;
Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;
Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;
Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;
Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;
Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатдан кўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;
Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;
Минадиган улови: Ёлғон;
Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;
Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);
Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;
Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;
Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;
Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;
Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;
Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;
Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;
Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар;
У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;
Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;
Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;
Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;
Боғланадиган, кишанланадиган вақти: Рамазон ойи;
Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;
Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;
Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;
Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;
Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;
Меҳмони: Ўғри;
•┈•┈•┈•┈•❁❁•┈•┈•┈•┈•
Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!
1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)
2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.
3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.
4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!
5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.
6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.
7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.
8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил Мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).
9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).
10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!
11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!
12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!
13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.
14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.
15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.
16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!
17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.
18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)
19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.
20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).
21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.
22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).
23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- оят)
24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)
Ўқиб бўлдизми?... энди улашинг...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев