Бутун дунёда кутилган ғалаба: "Лестер"
Англия чемпионати тарихида биринчи
марта чемпион бўлди
Спорт 06:27 4570
"Лестер" футбол клуби 2015/16 йиллардаги
мавсум натижаларига кўра Англия
чемпионати тарихида биринчи марта
чемпион бўлди. "Лестер" бунга чемпионат
якунланишига 2 тур қолганда муддатдан
аввал муваффақ бўлди.
Бу Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби 2 май
кунги учрашувда меҳмонда "Челси"ни юта
олмагандан кейин юз берди. "Стэмфорд
Бриж"да ўтган учрашув 2:2 ҳисоби билан
якунланди.
Учрашувда ҳисобни 35-дақиқада Ҳарри
Кейн голи эвазига меҳмонлар очди.
Танаффусга бир дақиқа қолганда
"Тоттенҳэм" Соннинг аниқ зарбаси эвазига
ҳисобни 2 та тўп фарқига келтирди.
Танаффусдан кейин