Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар бош урологи, Республика болалар урологияси маркази раҳбари:
— Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ривожида бугунги анжуманнинг аҳамияти жуда катта, деб ҳисоблайман. Бу ерга тез-тез келиб тураман ва юртингиз тиббиёти жадал ривожланаётганига гувоҳман.
Икки йил аввал реконструктив урология, пешоб йўлларидаги туғма аномалияларни операция йўли билан даволаш, лапораскопик амалиётларни бажариш бўйича биргаликда иш бошлагандик.
Жорий йилда эса Тошкентдаги Болалар миллий тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси дастури жорий этилиши кутилмоқда. Бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва кўплаб бемор ўғил-қизлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев