Анъанавий почта алоқалари темирйўл ва автомобил транспортининг татбиқ этилиши билан анча жадаллашди. XIX аср биринчи чораги ютуғи бўлган электромагнит телеграф электр алоқаси тарихида муҳим кашфиёт бўлди. У 80-йилларда акустик алоқа - телефоннинг вужудга келишига олиб келди.
Биз бугунги мақоламизда электромагнит тўлқинлари кашфиёти ва бу борада олиб борилган илмий изланишлар ҳақида фикр юритиб, соҳанинг машҳур олимлари ҳаёти ва илмий фаолиятига алоҳида тўхталамиз.
Немис олими Генрих Герц айни соҳанинг пешқадам олимларидан бири бўлган. У электромагнит тўлқинлари мавжуд эканини тасдиқлайдиган тажрибаларини 30 ёш атрофида 1886-89 йиллари амалга оширади ҳамда тажрибалар давомида организмининг ўта зўриқиши оқибатида кўп ўтмай кўриш хусусиятини, сўнгра эшитиш қобилиятини йўқотади ва ниҳоят қон заҳарланиши оқибатида 37 ёшида вафот этади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев