Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Бу хусусда Аллоҳ таоло бундай дейдир:
«Эй мўъминлар! Сизлардан аввал ўтган бандаларга фарз қилингани янглиғ, сизларга ҳам рўза тутмоқ фарз қилинғайдир. Шоядки, сизлар тақво қилсангизлар!»
Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир бадавий сочлари тўзиган ҳолда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди: «Ё Расулуллоҳ! Менга хабар берингиз, Аллоҳ менга қайси намозларни фарз қилган?» Жаноб Расулуллоҳ: «Бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилган, бироқ бунга қўшимча тарзда хоҳлаганингча нафл (ихтйёрий намоз) ўқимоғинг мумкин».— деб жавоб бердилар. Бадавий: «Хабар берингиз, Аллоҳ менга қайси рўзани фарз қилган?»— деб сўради. «Рамазон ойининг рўзасини тутмоқни, бироқ бунга қўшимча тарзда бир оз нафл рўза тутмоғинг мумкин»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ. У яна сўради: «Хабар берингиз, Аллоҳ менга нималар учун закот бермоқни фарз қилган?» Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга исломда закот...Ещё1-боб. Рамазонда рўза тутмоқнинг фарз эканлиги ҳақида
Бу хусусда Аллоҳ таоло бундай дейдир:
«Эй мўъминлар! Сизлардан аввал ўтган бандаларга фарз қилингани янглиғ, сизларга ҳам рўза тутмоқ фарз қилинғайдир. Шоядки, сизлар тақво қилсангизлар!»
Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Бир бадавий сочлари тўзиган ҳолда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди: «Ё Расулуллоҳ! Менга хабар берингиз, Аллоҳ менга қайси намозларни фарз қилган?» Жаноб Расулуллоҳ: «Бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилган, бироқ бунга қўшимча тарзда хоҳлаганингча нафл (ихтйёрий намоз) ўқимоғинг мумкин».— деб жавоб бердилар. Бадавий: «Хабар берингиз, Аллоҳ менга қайси рўзани фарз қилган?»— деб сўради. «Рамазон ойининг рўзасини тутмоқни, бироқ бунга қўшимча тарзда бир оз нафл рўза тутмоғинг мумкин»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ. У яна сўради: «Хабар берингиз, Аллоҳ менга нималар учун закот бермоқни фарз қилган?» Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга исломда закот бириладирган моллар қайсилар ва улар қайси миқдорга етганда қанчадан ва кимларга берилиши ҳақида хабар бердилар. Бадавий: «Сизни мукаррам қилган худо ҳаққи-ҳурмати, қасам ичиб айтурменким, Аллоҳ менга фарз қилган амали солиҳларни кўпайтирмасман ҳам, камайтирмасман ҳам»,— деди. «Агар бул киши қавлида мустаҳкам бўлса, нажот топғусидир (ёким «жаннатга киргайдир»,— дедилар шекилли)»,— дедилар Жаноб Расулуллоҳ».
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутар эрдилар ва бошқаларни ҳам шул куни рўза тутмоққа буюрар эрдилар. Рамазон ойининг рўзаси фарз қилингандан сўнг, Муҳаррам ойида тутадирган рўзани тарк этдилар».
Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўзлари ҳам Рамазонда рўза тутмоқ фарз қилингандан кейин Муҳаррам ойида рўза тутмоқни тарк этдилар. Аммо, нафл рўза Муҳаррамнинг ўшгачи кунига тўғри келса, тутар эрдилар.
Оиша разияллоҳу анҳо айтадирлар:
«Жоҳилия даврида (яъни, исломдан аввал) Қурайш қавми Муҳаррамнинг ўнинчи куни рўза тутар эрди. Сўнг (яъни, ислом дини барпо бўлгандан сўнг), Жаноб Расулуллоҳ Рамазонда рўза тутмоқни буюриб: «Хоҳлаган киши Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутсин, хоҳламаган киши тутмасин»,— дедилар».