Мусиқа хонаси қиш либосида байрамона безатилган. Ўртада кўм- кўк арча, у турли ўйинчоқлар билан безатилган. Шўх, енгил мусиқа садолари остида катта ва тайёрлов гуруҳи болалари карнавал кийимларда кириб арча атрофида давра қурадилар.
Болалар “ Арча қўшиғини “ куйлаб берадилар ва ўз жойларини эгал-
лайдилар .
Бошловчи: Болалар, мана янги йил ҳам кириб келяпти!
/Арча орқасидан кимдир ҳамма гапни қайтаради: “ Болалар, мана янги йил
ҳам кириб келяпти!”.Бошловчи ҳайрон бўлиб ён- верига қарайди ./
Болалар, мана янги йил ҳам кириб келяпти . /Арча орқасидан яна кимдир
уни гапини қайтаради. Бошловчи яна ҳайрон бўлиб ён- верига қарайди.
Елкасини қисиб қўяди ва яна давом этади ./
Мен , кичкиналигимда /арча орқасидан : “Мен , кичкиналигимда “/, жуда-
ям янги йилни яхши кўрганман. /Арча орқасидан :”Жудаям янги йилни
яхши кўрганман .”!/
Бошловчи лабига кўрсатқич бармоғини қўйиб /”Тс-с-с!”/ оёғини учида арча
орқасига боради.У ерда у Қорбобо кийимини кийиб олган қуённи топиб ола-
ди ва уни зал ўртасига олиб чиқади.
Бошловчи: Аха! Қўлга тушдингми!
Қуён : Аха! Қўлга тушдингми!....Вой, ахир мен қўлга тушдимку?
Тўғрими?
Бошловчи: Худди шундай, сен қўлга тушдинг. Қани тезда айтчи, кимсан
ўзинг .
Қуён : Мен? Мен...Ха... мен хақиқий Қорбобоман!
Бошловчи: Қорбобо?
Қуён : Қорбобо!
Бошловчи: Шундай узун қулоқ билана? /Қулоқлар Қорбобонинг шапкасига
`ёпиштирилган бўлади./
Қуён : Ие, нима деяпсиз менда хақиқий Қорқиз ҳам бор! Ишонмай-
сизми?
Бошловчи: Йўқ, ишонмаймайман !
Қуён : Ундай бўлса диққат билан кўринг !
“ Сеними шошмай тур” мультфилимидаги қўшиқ граммзаписига залга
Бўри Қорқиз кийимида чиқади ва улар биргаликда қўшиқ айтиб ўйинга
тушадилар. Сўнг костюмларини ечадилар .
Бошловчи: Баракалла Қуён ва Бўривой. Бизни хушнуд этдинглар . Хақиқий
Қорбобо ва Қорқизни кўрмадингларми?
Бўри : Ўрмондан югурдик биз,чаналарни кўрдик биз.
Қуён : У ерда қароқчилар, ҳамма ўтганни пойлар .
Бошловчи: Энди нима қиламиз, келинг тезроқ даврага.
Ўрмоннинг қоровули, бизга тез ёрдам беринг.
Ўрмонда қароқчилар, ҳамма ўтганни пойлар.
/Мусиқа остида Ўрмон қоровули кириб келади ./
Ўрмон қоровули:Арчажон тезроқ ёнгин, япроқларингни ёзгин.
Янги йил кечасида, ўрмон салтанатида.
Воқеани кўрайлик, уларга ёрдам берайлик.
/Арча япроқлари ёнади. Қароқчилар мусиқаси граммзаписда эшитилади.
3 та қароқчи рақсга тушадилар ./
1 Қароқчи : Қорбобони ва Қорқизни
Қўлдан чиқариб қўймайлик.
2 Қароқчи : Энди тек ўтирмасдан,
Иложини топайлик.
3 Қароқчи : Агар гапга кирмаса, Қорқизни ўғирлаймиз,
Қорбобони бошига ур тўқмоқ тўғирлаймиз !
Ва яна қаттиқ боғлаб , жарликка итарамиз!
1,2 Қароқчилар: Совғаларни ўғирлаб ,
Ўзимизга оламиз !
3 Қароқчи : Жуда тўғри гапирдинг,асосийси ўзи шу...!
/Улар қувонч билан арча орқасига яширинадилар . Шундан сўнг мусиқа
остида Қорқиз рақсга тушиб пайдо бўлади .
Қорқиз: Эй, Қуш ва қушчалар,меҳрибон сингилчалар.
Кафтимга сиз қўнингиз, донларни тез чўқингиз.
/Мусиқа остида қушчалар дон чўқийдилар. Сўнг қушчалар Қорқиз билан рақсга тушадилар./
1 Қушча : Қорқиз, сен биласанми !
Баджаҳл қароқчилар, ўрмонда пайдо бўпти.
Сени ва Қорбобони ,изламоққа тушибди .
2 Қушча : Сизларни ушламоқчи, совғаларни олмоқчи.
3 Қушча : Ва яна қаттиқ боғлаб, жарликка ташламоқчи .
Қорқиз : Раҳмат, огоҳ этдингиз, сиз мени қутқардингиз.
Манзилимга мен шошай, бобожонимни топай.
4 Қушча : Сени манзилинг олис, сенга оқ йўл тилаймиз !
Қорқиз : Хайр, хайр қушчалар, учрашгунча жажжилар.
/Қушчалар стулчикларига жойлашадилар. Зал чироқлари ўчирилади. Қор-
бобо қўшиқ айтиб киради:”Ўрмонда яшар арчажон, ўрмонда у турар.
Қишин ёзин у бир хилда, доим мағрур турар.”Қорбобо ҳассасини арча та-
гига қўйиб қўяди./
Қорбобо : Дарахтларнинг шохига, қировларни тўкаман.
Унга иссиқ бўлсин деб, қорпарчалар сочаман.
Арчалар безанибти, қорнинг кумуш рангида.
Болалар кутишмоқда, мени боғча залида .
/Қорбобо кетаётиб арча тагига қўйган ҳассасини эсидан чиқариб қўяди.
Зал чироқлари ёниб қароқчилар пайдо бўлади./
1 Қароқчи : Қаранглар сиз бу ёққа,
Ахир турибди ҳасса
Қорбобонинг ҳассаси
Эсдан чиқиб коптику!
/Қароқчи қувонганидан қўлини бир- бирига ишқайди./
2 Қароқчи : Тўхта , ушлаб кўрайчи !
/2 қароқчи қўлини чўзганда 1қароқчи унинг қўлини итариб юборади ./
2 Қароқчи : Бу ҳасса оддий эмас,
Сен ундай бўлма ҳассис.
Сахий бўлиб ўртоқликда,
Бўлишайлик биргаликда .
3 Қароқчи : /Яқинлашиб ҳассага очкўзларча қарайди./
Ҳар қатдан тўғри айтдинг,
Учи олтин ҳассанинг
Бойликни мен севаман,
Тушларимда кўраман .
/Учала қароқчи ҳам бирданига қўлларини хассага текизишлари билан музлаб
қоладилар ва турган жойларида ўтиришиб қотиб қоладилар.Cўнг даврага Қорпарчаларлар мусиқа остида кириб рақсга тушадилар./
Болалар “ Қорпарчалар “ рақсига тушиб берадилар.
1 Қорпарча: Қорқиз... Ау!....Ау!....
2 Қорпарча: Қаердасан , ўртоқжон?...
3 Қорпарча: Биз кенг ялангликдамиз!...
4 Қорпарча: Сенга бир гап олиб келдик
/Қорқиз пайдо бўлади ./
Қорқиз : Нима бўлди ўртоқжонлар,
Нега ҳайрон бўляпсиз.
/Қорпарчалар ўгирилиб қароқчиларни кўрсатишади./
Қорқиз : Рахмат, сизга Қорпарчалар,
Рахмат, ўртоқжонларим .
/Қорпарчалар ўз стулчикларига ўтирадилар. Қорқиз эса ҳассани қўлига олади./
Қорқиз : Энди қароқчилар, сизлар билан алоҳида гаплашаман .
/Қорқиз қароқчиларнинг олдига келиб ҳассани ҳар бирининг елкасига теки-
зиб чиқади./
Қорқиз : Эй! Сиз ёвуз одамлар, уйқудан уйғонингиз.
Тезда туриб жойингиздан, ўрмондан йўқолингиз !
/Қароқчилар музларидан эриб ўрниларидан турадилар./
1 Қароқчи: Керак эмас бизга совғалар!
2 Қароқчи : Керак эмас бизга Қорбобо!
3 Қароқчи : Керак эмас бизга Қорқиз ҳам!
Қароқчилар: Энди бундай қилмаймиз, мудом !
Қорқиз : Кўзимдан йўқолинглар, ўрмонга ҳеч келманглар!
/Қароқчилар мусиқа остида қочиб кетишади ./
Қорқиз : Мана ҳаммаси тамом, борамиз бобом томон.
Янги йил келиб қопти, озгина вақт қолипти!
Тезроқ элтай бобомга,бу сеҳрли ҳассани.
Болалар кутиб қолди, бизга кўз тутиб қолди.
/ Қорқиз ҳассани ўзи билан олиб кетади. Сўнг зал чироқлари ёнади ./
Бошловчи : Мана буни дейишади факт,
Бўлибти-ку, катта фалокат !
Бўри : Бу фалокат орқада қолди.
Қуён : Яхшиликлар олдинда энди.
Бошловчи : Болалар! Ўрмонда Қорбобо ва Қорқиз адашиб қолмадимикан?
Келинглар, уларга бизнинг боғчамизни топишда ёрдам бериб
улар ҳақида қўшиқ айтамиз !
Болалар “ Давра қўшиғини “ куйлаб берадилар.
/ Қорбобо ва Қорқиз мусиқа остида даврага кириб келадилар./
Қорбобо: Мана мен ҳам келдим. Салом ,азиз болажонлар ва қадрли меҳмон-
лар! Янги йилингиз қутлуғ бўлсин. Арчани жуда чиройли қилиб
ясатибсизлар. Бу ерга келганимдан жуда ҳам ҳурсандман.
Қани туринг болалар, давра қурайлик .
Арча қўшиғин айтиб, қувнайлик !
Болалар “ Безангангдир арчажон “ давра қўшиғини куйлаб беришади.
Бошдовчи: Қорбобожон болаларимиз сиз билан ҳазил ўйинлар ўйнаш-
моқчи .
Қорбобо : Жудаям яхшида, улар билан роса ўйнагим келяпти.
Бошловчи: Қорбобожон! Сиз хар йили болажонларимизга совға олиб ке-
ласиз, бугун эса болажонлар сизга пақилдоқ совғасини тайёрлашган . Унинг
ичида сюрприз бор.
/ Қорбобо уни очиб ичидан сурнай топиб олади./
Сизнинг Қорқизингиз қўшиқ куйлашни, рақсга тушушни яхши кўради. Сиз буни Қорқизингизга чалиб берасиз . Қорбобожон энди биз сиз биланг ўйин
ўйнаймиз. Мана шу сурнайчани беркитиб қўямиз, сиз эса уни топасиз.
/ Болалар сурнайчани бир-бирига узатишиб “мана сурнайча! - деб хитоб
қиладилар.Қорбобо маълум бир вақтгача ахтаради.Сўнг топиб олади./
Қорбобо : Сурнай учун раҳмат. Қаранглара, қандай қизиқарли ўйин то-
пибсизлар. Энди , ўрмонга борганимда шундай чалайки ,нафақат Қорқиз,
ўрмон ҳайвончалари ҳам рақсга тушиб юборсинлар .
Болажонларим, мен йўлда бир оз чарчадим. Энди сизлар шеърлар, қўшиқ
айтиб, рақсга тушиб мени хушнуд этинглар.
Бола : Байрамингиз муборак, айлар ҳамма таборак.
Байрам сизга муборак, байрам юртга муборак!
Бола : Янги йилда янги омад, янги зафар ёр бўлсин.
Элим, юртим деганлар, бир умрга бор бўлсин.
Бола : Шод қўшиқлар куйлаймиз, янги йилни кутамиз.
Биз бахтиёр наслмиз ,шод ўтар ҳар фаслимиз.
Бола : Бу арчани бизларга, Қорбобомиз келтирган.
Ваъда берган ўйнашга, бирга қувнаб кулишга.
Қизлар “ Хоразмча “ рақс ижро этиб берадилар.
Бола : Ўрмондан келган меҳмон, салом сенга арчажон.
Йил бўйи кутдик сени, биз яна қувноқ шодон.
Бола : Аҳил бўлиб шод бўлиб, ҳур ёшликдан ўргилиб.
Минг очилиб минг кулиб, янги йилни кутамиз .
Бола : Дилимизда орзу мўл, юзимизда кулгу мўл.
Қайғуни унутамиз янги йилни кутамиз
Болалар М. Икромованинг “ Арча “ қўшиғини куйлаб берадилар.
Бошловчи: Қорбобожон, сиз ўрмон ҳайвончаларини яхши кўрасизми?
Қорбобо : Яхши кўраман !
Бошловчи: Улар билан қувлашакам ўйнайсизми?
Қорбобо : Ўйнайман !
Ўрмон ҳайвончалари Қорбобо билан “ Қувлашакам “ ўйинини ўйнайдилар.
Қорбобо : Қани менинг Масҳарабозларим,
Қани менинг шумтакаларим.
Қўлингизга олинг шиқилдоқ,
Ҳурсанд қилинг ҳаммани қувноқ .
Болалар “ Масхарабозлар “ рақсини ижро этиб берадилар.
Қорбобо : Баракалла! Масхарабозлар, қани ўрниларингдан туриб
олингларчи.
Масхарабозлар: Йўқ, турмаймиз, Қорбобо !
Қорбобо : Ундай бўлса , мен ўзим сизларни кўтариб турғизиб қўяман.
Масхарабозлар: Йўқ, барибир ўрнимиздан турмаймиз.
Қорбобо : Э... ҳали шунақами?! Ундай бўлса Қорқизим олиб кел
қопимни, буларни қопимга солиб ўрмонимга олиб кетаман.
/Қорқиз унга тешик қоп беради. Қорбобо уларни қопга солади. Масхарабоз-
лар эса қопдан тушиб қоладилар ./
Бошловчи: Қорбобожон, Масхарабозлар қопингиздан тушиб қолиш-
яптику.
Қорбобо : Ие... тушиб қолишибдику... Сизларни қараб туринглар....
/ Қорбобо Масхарабозларни қувлаб кетади ./
Болалар граммзаписдан “ Қор “ қўшиғига рақсга тушиб берадилар.
Бола : Қандай яхши Қорбобо, қандай яхши қўғирчоқ.
Арчамизга ярашган, турли туман ўйинчоқ.
Бола : Қорбобомиз хўп яхши, бизга совға келтирар.
Чироқларнинг нуридан, ўйинчоқлар ялтирар.
Болалар қўшиқ ва рақс ижро этиб берадилар.
/ Бирдан эшик таққиллаб қолади./
Бошловчи: Ие... Болалар ким бўлиши мумкин .Қани қарайликчи...
/Даврага супургисини кўтариб Қор одам кириб келади ./
Қор одам : Мен Қор одам почтачи, табриклаш учун келдим.
Ўрмондан сизга бир қоп , посилка олиб келдим.
Бошловчи: Бу посилкалар кимдан ?
Қор одам : Қорбободан .
Бошловчи: Намунча , сен кеч қолдинг?
Қор одам : Боғчангизни ахтардим.
Қорбобо : Эй, почтачи Қор одам кўряпсанми ,бу ерда болалар кўп-
лигини, уларнинг орасида мусиқантлар ҳам бор. Улар
ҳозир сенга рақсга чорловчи куй чалиб берадилар.
/ Болалар чолғу асбобларда “ Андижон полкасини “ чалиб берадилар./
Қор одам : Менинг оёқларим рақсга тортиб кетяпти.
Қор одам болалар оркестирига “ Андижон полкасига “ рақсга тушади.
Қор одом : Ох! Ох! Исиб кетдим, ҳозир эриб кетаман.
Олиб чиқинг кўчага ,мен ўрмонга кетаман.
Бошловчи: Тезроқ, тезроқ олиб чиқинг, Қор одамни совуққа.
Ўрмонга етиб олсин , ўзини тутиб олсин .
Бўлмаса эриб кетар, сув бўлиб оқиб кетар.
/ Катталар Қор одамни чанага ўтқазиб, залдан олиб чиқиб кетадилар.У
Супургисини силкитиб хайрлашиб чиқиб кетади.
Қорбобо : Мен сизлар била ўйнадимми !
Болалар : Ўйнадингиз !
Қорбобо : Қўшиқ айтиб, рақсга тушдимми !
Болалар : Тушдингиз !
Қорбобо : Яна нима, эсимдан чиқди !
Болалар : Совғалар !
Қорбобо : Ие... Совғаларимни Қор одам қаерга қўйди экан.
/Қопини кавлаб уни ичидан арча шохи олади./
Қорбобо : Мана бу , арча шохи совғаларни топишда ёрдам беради .
/Қорбобо мусиқа остида арча атрофида айланиб , Қор одам олиб келган
посилкани топади./
Қорбобо : Мана, болажонлар, бу посилкани ичида совғалар бор.
Бу совғаларни ўзим, гуруҳларингизга меҳмон бўлиб кириб,
тарқатиб чиқаман .
1 Бола : Бугун бўлди қувноқ кун, арчамиз атрофида.
2 Бола : Хайрлашиш олдидан, сизга соғлиқ тилаймиз.
3 Бола : Хайр, хайр яна хайр , кўришгунча соғ бўлинг.
Бошловчи: Янги йилда олам узра, қордай ёғсин тилаклар.
Зафарлардан, бахтдан сўзлаб, тоғдай ўссин юраклар.
Олам гўзал, ҳаёт ширин, кўнгиллар шод бўлган чоқ.
Қорнинг ажиб ёғишини, кўриб дилдан унсин боқ.
Азиз болажонлар, қадрли ота- оналар. Мана, бугунги “ Янги йилга” бағиш-
ланган байрам эрталигимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизларга янги йилда
янги муваффақиятлар, омад тилаб қоламиз. Янаги йилда кўришгунча хайр азиз болажонлар ва меҳмонлар .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3