1- qism ("TARIHNI O'ZGARTIRGAN
MUHABBAT" QISSASI) Милодий
1520 йил, 30 сентябрь.
Истанбул... Усмонийлар
салтанати тарихида шу куни
янги саҳифа очилганди. Бир неча кун илгари сўнгги
йўлга кузатилган Ёвуз
султон Салимнинг ягона
зурёди – Сулаймон буюк ва
қудратли салтанат тахтига
ўтириши муносабати билан бутун аркони давлат
Тўпқопи саройида
тўпланганди. Шаҳзода
Сулаймон 16 ёшидаёқ
валиаҳд деб эълон
қилинган, салтанатнинг чекка ҳудудларидан бўлган
Маниса вилоятида ҳокимлик
қилар, айни пайтгача
хотини Моҳидавронбегим ва
ўғли Мустафо билан
Манисадаги саройда яшаб келишарди. Султон
Салимнинг ўлими ҳақидаги
хабар Манисага етиши
билан Сулаймон яқин дўсти
ва мулозими Иброҳим ҳамда
бир қанча аъёнлари билан пойтахтга от сурганди. Узоқ
йиллар султон саройида
садоқат ила хизмат қилган,
соч- соқоли қордек оппоқ
вазири аъзам Пири Раис
томоқ қириб, амиру умароларга мурожаат қилди:
– Муҳтарам жамоат! Куни
кеча жаннатмакон
султонимиз Султон Салим
ҳазратлари ила видолашган
эдик. Ул зоти мунавварларининг
жойларижаннатда бўлғай!
Сарой аҳли бир овоздан
"омин” дея хитоб қилди. –
Марҳум султонимизнинг
васиятиолияларига биноан, валиаҳд шаҳзодамиз
Сулаймон ибн Султон Салим
ҳазратлари бугундан
эътиборан барчамизнинг
валинеъматимиз, Оли Усмон
салтанатининг раҳбари, раиятнинг пуштипаноҳи
бўлурлар. Яна аркони
давлатнинг жўровоз
хитобидан сарой ларзага
келди: – Иншооллоҳ!
Султонимизнинг умрлариузун ва давлатлари
фузун бўлғай! Пири Раис
марҳум султоннинг олтин
баркаш устидаги тожи ва
қиличини тавоф этиб,
Сулаймонга тақдим этди. Сулаймон қилични тақиб,
тожни ўпиб бошига
қўяркан, аркони давлатга
юзланди. – Раҳмли ва
меҳрибон Аллоҳ номи ила!
Салтанатимизнинг энг қайғули дамларида
барчангизнинг суянчингиз
ва таянчингизга муҳтожман.
Падари бузрукворимизнинг
ўлими душманларимизга
қанотва нажот бахш этмаслиги учун барчамиз
давлат ва миллат равнақи
йўлида бирлашмоғимиз
зарур. Эндигина йигирма
олти ёшни қарши олган
навқирон султонга барча аъёнлар қизиқиш, ҳайрат ва
бир оз ҳадик билан қараб
туришарди. Султон ёнида
қўл қовуштириб турган
дўсти Иброҳимга имо қилди:
– Иброҳим менинг энг яқин сафдошим, биродарим, –
деди уни аркони давлатга
таништираркан. – Мен унга
ишонаман ва суянаман.
Бугундан бошлаб, у
саройимда оромимни қўриқловчи хос хона
бошлиғидир.
Мажлисдакутилмаган
саросима бошланди. Келиб
чиқиши юнон бўлган,
бунинг устида ҳали саройга эндигина қадам қўйган бу
йигитнинг султоннинг энг
яқин маҳрами лавозимига
тайинланиши уларга
ёқмасди. Аммо, наилож,
султон худонинг ердаги сояси. – Муҳтарам
султонимизнинг давлатлари
зиёда бўлғай, – деди вазири
аъзам Пири раис таъзим
билан. – Бизнинг вазифамиз
сизнинг амрингизга бўйсуниб, садоқат ила
хизмат қилмоқдир.
Ҳамманинг нигоҳи
султоннинг ёнидаги,
тахминан у билан тенгдош,
оқ-сариқдан келган, сийрак, сарғиш соқоли ўзига
ярашиб турган йигитга
қадалди. Ҳали кўпчилик
унинг кимлиги, шаҳзода
билан қандай танишиб
қолганидан бехабар эди. Юнонистоннинг Парга
шаҳрида, насроний балиқчи
оиласида туғилган бу
йигитчанинг асли исми Тео
(айрим манбаларга кўра
Френк) бўлиб, ўн ёшидаМанисага ўғирлаб
келинган ва бир бадавлат
аёлга қул қилиб сотилганди.
Аёл уни ўз фарзандидек
вояга етказганди. У шу ерда
савод чиқарди, диний ва дунёвий илмларни ўрганди,
айниқса мусиқага
қизиқди.Френк кейинчалик
ислом динини қабул қилгач,
унга Иброҳим исми
берилган, ўзининг иқтидори, ақлу закоси билан Маниса
волийси бўлган,
Сулаймоннинг эътиборига
тушганди. Бир неча
йилдирки, Иброҳим
Сулаймоннинг ёнидаэди. У шаҳзода учун наинки хос
мулозим, балки ҳам оға, ҳам
дўст, ҳам қўриқчи мақомида
эди. Марҳум султон
Салимнинг Сулаймондан
бошқа ўғиллари ҳам бўлган, аммо уларнинг кўпчилиги
ёшлигида ўлиб кетган, шу
боис тахт ҳеч қандай
қаршилик ва тўсиқларсиз
унга мерос қолганди. Унинг
яна бир иниси Увайс марҳум султоннинг ҳукми билан
саройдан бадарға қилинган.
Бинобарин, Сулаймоннинг
тахтга ўтиришида бирор бир
монелик йўқ эди. Одатда
ҳукмдор алмашганда, имкон қадар аркони давлатни ҳам
ўзгартиришга ҳаракат
қилади. Шу боис, сарой аҳли
Сулаймоннинг баёнотини
оддий ҳолат сифатида қабул
қилди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2