--------
Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Аллоҳ, қабр азобидан, Масиҳ дажжол фитнасидан, қарздорликдан , ҳаёт ва ўлим фитнасидан, гуноҳкорлик ва имом-хатиб
дан асра” , деб дуо қилар эдилар. Шунда бир киши: “Нима учун Аллоҳдан қарздорликдан асрашини кўп сўрайсиз?” , деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсон қарздор бўлганида гапирса, ёлғон сўзлайди, ваъда қилса, хилоф қилади” , дедилар» (Имом Бухорий).
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(У азоб қабрдаги бир) оловдирки, улар эртаю кеч унга тутиб турилурлар…” (Ғофир, 46).
Бу оят қабр азобининг ҳақ эканига далолат қилади. Ҳадисда: “Ҳар бирингиз вафот этганингиздан кейин ҳар куни эртаю кеч жаннатдаги жойингиз, мабодо дўзах аҳли бўлсангиз, дўзахдаги жойингиз ўзингизга кўрсатиб турилади. Бу ҳолат қиёмат кунигача давом этади” , дейилган .
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Дажжолнинг фитнаси энг катта фитнадир. Шунинг учун барча пайғамбарлар ўз умматларини унинг ёмонлигидан огоҳлантирганлар. “Масиҳ” сўзи луғатда “суртилган, текисланган” маъноларини билдиради. Дажжолнинг бир кўзи тери билан қоплангани учун “масиҳ” дейилади. “Дажжол” нинг маъноси эса “кўп алдайдиган” дир, У Макка ва Мадина шаҳарларидан бошқа бутун Ер юзини кезиб чиқади ва ўзининг ёлғонлари билан ҳақдан чалғитади. Дажжолнинг “масиҳ” сифати билан Исо (алайҳиссалом)нинг “масиҳ” сифатлари ўртасида катта фарқ бор.
┄┉❈ ❈┉┄
Исо (алайҳиссалом) муборак қўллари билан касални силасалар, касал шифо топган. Шунинг учун Исо (алайҳиссалом) “масиҳ” , яъни “силагувчи” деб номланганлар. Ҳаёт фитнаси ва ўлим ҳақида Ибн Дақиқ Ийд (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Ҳаёт фитнасидан мурод – инсон ҳаёти давомида йўлиқадиган фитналар, яъни молу дунё фитнаси, шаҳват ва жаҳолат фитнаси ва энг хатарлиси, инсоннинг ўлим пайтидаги шайтон фитнасидир. Ўлим фитнасидан эса қабрдаги савол-жавоб ирода қилинган” . Ҳаким Термизий
Суфён Саврийнинг қуйидаги сўзларини ривоят қиладилар: «Маййитдан: “Раббинг ким?” деб сўралган пайтда, шайтон унинг кўзига кўринади ва ўзига ишора қилиб: “Сенинг Раббинг менман” , дейди». Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Киши қарздор бўлиб қолганда гапирса, ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади” , деганлар.
Ҳақиқатда, инсон қарздор бўлиб қолса, қарзини тўлашига ишонтириш учун турли-туман сўзлар айтиб, ёлғон қўшади. Баъзан қарзни тўлашга бир кунни тайин қилиб, ўша вақт келганда ҳақни адо қилолмайди. Натижада ваъдасига хилоф қилади. Ёлғончилик ва ваъдасига вафо қилмаслик эса мунофиқлик аломатларидан ҳисобланади.
Аллоҳ субханҳу ва таоло барчаларимизни тўғри сўзли бўлишимизни насиб этсин. Хаёт фитналари ва ўлим қийинчилиги, қабр азобидан сақласин. АМИИИН
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев