расулуллоҳ (с.а.в.) араб қабилалари турган жойларга бориб: «Эй бану Фалон, мен сизга аллоҳнинг юборган элчисиман. У сизларни ўзига ибодат этишингиз ва унга ҳеч қандай шерик қўшмаслигингиз, шунингдек, ундан бошқа илоҳларга ибодат қилишдан воз кечишингиз, менга иймон келтиришингиз, мени тасдиқлашингиз ва сизга аллоҳ мен орқали юборган нарсаларни баён этгунимгача ҳимояга олишингизга буюрди», – дердилар. (Ровий) деди: орқаларида кўзи ғилай, абгор аҳволда, бошида икки тутам
соч ва устида адан кийими бўлган бир одам юрарди. расулуллоҳ (с.а.в.) қавмларга сўзлари ва даъватларини тугатар-тугатмас у одам: «Эй бану Фалон, бу одам сизни ал-лот ва ал-Уззони ҳамда бану
Молик ибн Уқайшдан бўлган жин иттифоқдошларингизни ёмон кўрсатиб, сизни ўзи олиб келган бидъат ва залолатга эргашишга чақирмоқда. сиз унга эргашманг, ундан бирон нарса эшитманг
ҳам», – дерди.
Шунда отамга қараб: «Эй отажон, унинг ортидан юриб, айтганларини рад этаётган бу одам ким?» – деб сўрадим. отам эса: «бу унинг амакиси абдулуззо ибн абдулмутталиб, яъни абу лаҳаб-
дир», – деди.
Ибн Ҳишом: ан-Нобиға бир байтида шундай дейди:
Сен гўё Бану Уқайш туялари ортидан юриб улар ҳурксинлар дея териси қуриган тулумни шақирлатасан226.
Ибн Исҳоқ: Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий бизга шундай ривоят қилади: «расулуллоҳ (с.а.в.) кинда аҳли яшайдиган манзилларга бордилар. Уларнинг мулайҳ исмли улуғлари ҳам бор эди. У ердагиларни Аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини танитдилар. Лекин улар расулуллоҳ (с.а.в.)дан юз ўгиришди».
Ибн Исҳоқ: муҳаммад ибн абдураҳмон ибн абдуллоҳ ибн ҳусайн менга шундай деди: «расулуллоҳ (с.а.в.) калб қабиласи турган жойга ва улардан бану абдуллоҳ деб аталмиш уруққа бордилар. Уларни аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. ҳатто уларга: «Эй бану абдуллоҳ, аллоҳ отангизнинг исмини чиройли қилган экан», десалар ҳам уларга таклиф этган нарсаларини қабул қилишмади».
Ибн Исҳоқ: баъзи дўстларимиз абдуллоҳ ибн каъб ибн моликдан менга шундай ривоят қилишди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану ҳанифа турган жойга келдилар. Уларни ҳам аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. бу чақириққа араблар орасида уларчалик ёмонроқ жавоб қайтарган бошқа қабила бўлмади.
Ибн Исҳоқ: аз-Зуҳрий менга шуларни ривоят қилди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану омир ибн саъсаъага бориб, уларни аллоҳга иймон келтиришга чақирдилар ва пайғамбар эканликларини маълум қилдилар. Улардан байҳара ибн Фирос исмли бир одам (ибн ҳишом бу исмни Фирос ибн абдуллоҳ ибн салама ал-Хайр ибн Қушайр ибн каъб ибн рабиъа ибн омир ибн саъсаъадир, дейди): «аллоҳга қасамки, агар мен бу йигитни Қурайшдан ўзимга оғдириб олсам, у билан бутун арабларни бўйсиндириб олар эдим», – деди. сўнгра: «агар биз бу ишда сенга сўз берсак ва аллоҳ сени қарши чиққанлар устидан ғолиб қилса, ҳукмронлик сендан кейин бизнинг қўлимизда бўладими?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «ҳукмронлик аллоҳникидир, ҳукмни хоҳлаганига беради», – дедилар. шунда у: «сен ўзингдан олдин арабларга бизни нишон қилмоқчимидинг? аллоҳ сени ғолиб қилса-ю ҳукмронлик биздан бошқаларники бўлса, сенинг бу ишингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ», деб, юз ўгирди.
одамлар қайтгач, бану омир қабиласи ораларида жуда қари бўл-гани боис мавсумларга бора олмайдиган бир кексанинг олдига бориб бу мавсумда нималар бўлиб ўтганини унга айтиб беришарди. Шу йили ҳам олдига боришганида бу мавсумда ҳам нималар бўлганини сўради. Улар эса: «бизнинг олдимизга қурайшлик бир йигит келди. Ўзи Бану Абдулмутталибдан биридир. Ўзини пайғамбар деб даъво қиларкан. бизни ўзини ҳимоя қилишга чақириб, у билан бирга диёримизни кезишимизни хоҳлади», – дейишди. шунда ҳалиги кекса икки қўли билан бошини чангаллаб: «Эй бану омир, бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкинми? Фалоннинг жони қўлида бўлган қудратга қасамки, бу сўзни исмоил авлоди бўлган одам асло ўзидан тўқиб
айтмаган. айтганлари айни ҳақиқатдир. сизнинг ақлингиз қаерда эди?» – деди.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ (с.а.в.) ана шундай даъват олиб борардилар. Одамлар мавсумда бозорга келишса, уларнинг олдига бориб, қабилаларни аллоҳга иймон келтиришга ва исломга чақириб, ўзларининг пайғамбар эканликлари, аллоҳдан ҳидоят ва марҳамат олиб келганликларини маълум этардилар. номдор ва шараф эгаси бўлган бирор арабнинг маккага келганини эшитганлари заҳоти дарҳол унинг олдига бориб, у билан кўришиб, аллоҳга иймон келтиришга чақирар ва билганларини унга ҳам арз этардилар islom.uz Ас-сийра ан-набавиййа китобидан
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев