Наманган юридик коллежи директор вазифасини бажарувчи Мирзаолимова Нодирага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, 24.02.2018 йилда жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилди.
Наманган юридик коллежи директор вазифасини бажарувчи Мирзаолимова Нодира 2017 йил 28 март куни Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Муқаддам Н.Мирзаолима Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-хунар коллежида (эътибор беринг!) Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб юрган бир вақтда 2016 йил 1 апрел куни ҳамкасбини уятли сўзлар билан хақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлиги учун 15.07.2016 йилда жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий хуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, 260.480 сўм маъмурий жазоси қулланилган.
Бироқ, Н.Мирзаолимова бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, Наманган юридик коллежи ўқитувчиларини катта умумий йиғилишларда бир неча маротаба беодоблик билан, уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, миллатчилик қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан тахқирлаган.
Мазкур холат юзасидан 15.11.2017 йилда Наманган шаҳар ИИБ хузуридаги ТБ томонидан Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи Н.Мирзаолимовага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қузғатилган.
Тергов якунига кўра, Наманган юридик коллежи директор вазифасини бажарувчи Мирзаолимова Нодирага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, 24.02.2018 йилда жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилди.
Ушбу холатлар бўйича уқитувчилар томонидан Наманган шаҳар ва Наманган вилояти прокуратурасига мурожаат этишган, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган ва Н.Мирзаолимова аввалги қилмишлари учун суднинг хукмига кўра ўзига ҳеч қандай хулоса чиқармай янада ўзининг мансабидан фойдаланган холда уиқтувчи ва талабаларни ўстидан зулм утказиб, уларни шаъни ва қадр-қимматларини камситиб, миллатчилик қилиб келган, бу барча ишлар уни жазосиз юрганлиги ва “химоячилари” борлигидан далолат беради.
Аммо “Хақиқат эгиладию лекин синмайди” деганларидек уқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ушбу масала юзасин мурожаат этганларидан сўнг Н.Мирзаолимовага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Наманган вилояти прокуратурасидан келган жавоб хати илова қилинади.
Ишонамизки жамиятимизда бундай “химоячилар” бора-бора йўқ бўлиб кетади, чунки Ўзбекистон Республикасининг Харакатлар стратегиясида қонун устуворлигига алохида эътибор берилган.
Савол: Бундай “нотиқ” инсон яна қандай баландликларга парвоз этиши мумкин?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев