#Ёшлик
Бугун касалхонада бир кекса кишини кўриб қолдим. Соч соқоли оқарган, кўзлари яхши кўрмайди, гап гапирса яхши эшитмайди, териси ҳам буришиб қолган.
Шайхни ўрнига бир зумга ўзимни қўйиб кўрдим, тўғриси қўрқиб кетдим.
Умрим ўтиб кетибди, сафар тугай деб қолибди, амалдан эса дарак йўқ.
Ортимга қараб бир тузик қуруқ амал топа олмадим. Ҳаракат қилай десам танамда қувватим йўқ. Зикр ва надоматдан бошқа нарсага ярамайман. Нега кучим ва вақтим бор пайтида амал қилмадим? Нега шунча оят ва ҳадисни била туриб амал қилмадим? Энди нима қиламан, ёшлик ортга қайтмайди ахир.
Шу ўйлар оғушида анча вақт ўйланиб қолибман. Ўзимга келиб қарасам ҳали ёшман, куч қувватим бор, вақт эса етарлик. Ўзимга ўз
#ҳаммамизга_эслатма
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!
Замонамиз аҳли илмлари айтадилар:
Унчалик сезилмайдиган, кўпчилик илғамайдиган хасталик бор.
Уни "неъматларга кўз ўрганиб қолиши,одатланиши",-деб номланади.
Унинг қуйидагича кўринишлари бор:
– Аллоҳнинг сизга ато қилган неъматларига шу даражада ўрганиб қоласизки,гўёки у неъмат эмас,доим шундай бўлиши керакдек.
– Ҳар куни оилангизга қайтасиз,уларни тинч ва офиятда кўриб,гўёки доим шундай бўлиши керакдек Аллоҳга шукр қилмайсиз.
– Ўзингиз истаган нарсани сотиб оласиз.Гўёки доим шундай бўлиши керакдек неъмат берувчи Зотга шукр қилмайсиз.
– Соғ-саломат ҳолда уйғонасиз,гўёки доим шундай бўлиши керакдек Аллоҳга ҳамд айтмайсиз.
Неъмат давомий бўлиши учун
Абу Дардо розиаллоҳу анҳунинг "Даммун" лақабли туяси бор эди. Агар уни бировга фойдаланиш учун берса, олганларга: "Унга фалон вазндан ортиқ нарса юкламанглар, у кўтара олмайди", деб тайинлар эди.
Вақт ўтиб, шу туялари жон бераётганида унга шундай деди: "Даммун, Қиёмат куни Роббимнинг ҳузурида мендан арз қилмагин. Чунки сенга тоқатингдан ортиқ нарса юкламадим!"
------
Буюк муаллим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк талабалари – саҳобалар!
Асли юк ташиш учун яратилган ҳайвон Қиёматда ўз ҳаққини талаб қилиб қолишидан хавфсираябди..!
9542. (Мўмин киши) жаннатга кирар экан, у ерда дўстини сўрайди. Унга: “Дўстинг дўзахда!”дейилади. Шунда у: “Роббим, лаззат-фароғатим, саодатим фалончи дўстим шу ерда бўлсагина менга тўкис бўлади, татийди”, дейди. Бас, Аллоҳ ўша дўстини жаннатга киришини амр этади. Дўзах аҳли сўрайдилар: “Ким бу кишига шафоат сўради экан? Ёки отаси шаҳидлардан бўлганмикан? Ёки унинг бирон солиҳ амали бормикан?” Уларга: “Унинг учун солиҳ дўсти шафоат сўради?” дейилади. Шу онда дўзах аҳли қичқириб, дод соладилар: “Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ. Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ. Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак”. (Шуаро сураси, 100-102 оятлар).
Улар солиҳ дўстлари бўлмагани учун қаттиқ надомат қила