Қачонлигин билмаймиз.
Кимнинг йўли нотекис,
Равонлигин билмаймиз.
.
Ким вафосиз, ким содиқ,
Ким пиёда, ким отлиқ,
Баъзан Роббимиз Ҳолиқ –
Раҳмонлигин билмаймиз.
.
Ўтар баҳор, ёз, қишлар,
Тугамайди бу ишлар,
Дунё-дунё ташвишлар,
Ёлғонлигин билмаймиз.
.
Кўнглимизда минг ҳавас,
Бизга фоний бўлса бас,
Дунё ўткинчи, абас,
Карвонлигин билмаймиз.
.
Севги деб куйиб ёшлар,
Синалади бардошлар,
Қон аралаш кўз-ёшлар,
Бир онлигин билмаймиз.
.
Ёшлик дерлар бебошлик,
Ким заиф, ким бардошлик,
Бора-бора бу ёшлик,
Армонлигин билмаймиз.
.
Туғилиш ўлимдан хат,
Яшамоқлик олий бахт,
Ўлимни эслаш ҳар вақт –
Ҳар онлигин билмаймиз.
.
Унутдик наҳот ахир,
Борар жойимиз охир,
Икки газлик бир уй, бир
Айвонлигин билмаймиз.
.
Юрак тўла ҳасратга,
Даво топилмас дардга,
Сабаб келар офатга
Забонлигин билмаймиз.
.
Синовдир ҳаёт фасли,
Англамас одам насли,
Ким сиртда инсон асли
Ҳайвонлигин билмаймиз.
.
Баъзан дўппи келиб тор,
Нолиймиз такрор-такрор,
Бу шундайин дилозор
Замонлигин билмаймиз.
.
Муҳаббат бозор экан,
Қалбга кўп озор экан,
Бор экану йўқ экан –
Достонлигин билмаймиз.
.
Яшаймиз кайф-сафода,
Кўзда қувонч ифода,
Ғамгин юзлар бақода,
Ҳандонлигин билмаймиз.
.
Ҳаётда кўпдир ҳикмат,
Англамоқ лозим фақат,
Яшашдан мақсад жаннат –
Ризвонлигин билмаймиз.
.
Турли касал топиб биз,
Тинмай даво излаймиз,
Энг шифобахш ўт ялпиз,
Райҳонлигин билмаймиз.
.
Баъзан аҳвол келиб танг,
Дунё кезамиз гаранг,
Ватан бўлолмас Фаранг,
Олмонлигин билмаймиз.
.
Ичиб маст бўлиб тунлар,
Тортиб турли тутунлар,
Ҳолимизга маймунлар
Ҳайронлигин билмаймиз.
.
Баъзимизда бор давлат,
Гўёки тенгсиз қудрат,
Қайтиб келмас бу фурсат –
Имконлигин билмаймиз.
.
Ўзимизча даҳомиз,
Йўқдек гўё баҳомиз,
Асли шоҳу гадомиз
Нодонлигин билмаймиз.
https://youtu.be/MQxAzadAHg0
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4