кишининг жони қирқта”, “Қиз бола 7, ҳатто 8
ойлик туғилса ҳам яшаб кетади”, “Хотинлар
бало бўлади”, «Ит — вафо, хотин — жафо»,
«Сигиринг хўра бўлса- берди худо, хотининг
хўра бўлса – урди худо”, “Хотинларга бало
ҳам урмайди” ва бошқалар. Медицинага оид
мана бу фактларни ўқиганимдан сўнг
буларнинг сабабини топдим. Бу фактларни
ФБдаги дугонам Галина Флорованинг
саҳифасида ўқидим, қойил қолдим ва уни
дўстларим, талабаларим учун ўзбек тилига
таржима қилдим марҳамат:
1. Аёлларнинг юраги эркакларнинг юрагига
нисбатан тезроқ уради.
2. Аёллар эркакларга нисбатан икки марта
кўпроқ кўзларини пириллатишади.
3. Аёллар ёғни эркакларга нисбатан секинроқ
ҳазм қилишади, шунинг уларда семиришга
мойиллик кучли.
4. Аёлларнинг иммунитети эркакларникига
нисбатан икки баробар кучли бўлади.
5. Аёллар сочининг диаметри эркакларникига
нисбатан икки баробар юпқа бўлади, шунинг
учун эркакларнинг сочи қалин бўлади.
6.Аёлларнинг мияси эркакларникига нисбатан
“қалинроқ”, унда 30% тўқималар кўп, шунинг
учун аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта
вазифаларни эплашади.
7. Аёлларнинг тилида таъм билувчи
рецепторлар кўп.
Аёлларда оғриқли нуқталар кўп, аммо
шамоллаш жараёнларини блокировка
қилувчи эстроген туфайли аёллар оғриқларни
енгилроқ ўтказишади.
8.Аёллар эркакларга нисбатан рангларни
яхши фарқлашади, чунки уларда рангни
фарқлаш Х-хромосомалар билан тўғридан-
тўғри боғланган.
9.Аёлларнинг териси эркакларникига
нисбатан 10 марта сезгирроқ.
10.Аёллар тўқималарида эластин коллагенга
нисбатан кўпроқ, шунинг учун улар
эркакларга нисбатан эгилувчанроқдир.
11.Аёллар юқори частотали товушларни
эркакларга нисбатан яхшироқ фарқлашади.
12.Аёллар миясининг фаоллиги уйқу вақтида
10% га сустлашади, шунинг учун аёлларнинг
уйқуси – “қуш уйқуси” ҳисобланади.
13.Аёллар эркакларга нисбатан ширин
таъмни яхши фарқлашади ва яхши
кўришади.
14.Аёллар эркакларга нисбатан маконга
мослашишда суст бўлишади.
15. 82% эркаклар параллель парковка қилиш
қобилиятига эга, 71% эркаклар биринчи
уринишдаёқ парковка қила олади.
Аёлларнинг бу масалада кўрсаткичлари жуда
чатоқ! Фақат 22% аёл параллель парковка
қилиш қобилиятига эга.
16. Аёлларда миянинг икки маркази нутқ
учун жавоб беради, шунинг учун улар бир
кунда 8000та сўзни, 3000та товушни,
10000та новербал сигналларни (имо-
ишораларни) бемалол ишлата олади.
17. Аёллар эркакларга нисбатан хидни яхши
сезишади.
Аёлларнинг бўйни жуда ҳаракатчан, шунинг
учун уларни чақирсангиз бошини буриб
жавоб бера олади. Эркаклар эса бутун
гавдаси билан ўгирилиб жавоб берадилар.
18. Соч тўкилиши эркак кишига онасидан
“ўтади”.
19. Аёллардаги иккита Х-хромосамалар
туфайли уларда касалликларнинг асорати
кам қолади ва сурункали касалликлар кам
учрайди.
20. Аёллар бир йилда ўрта ҳисобда 30-64
марта йиғлайди, эркаклар эса 6-17 марта.
21. Прогестерон, кортизол ва эстрадиол
гармонларининг аёлларда кўп учраши уларда
безовталик ва хуркаклик туйғусини ошириб
туради, шунинг учун аёллар эркакларга
нисбатан хавфни олдиндан сезиш
қобилиятига эга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев